Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/7759 Дата решения 07.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Фархудинов Ихтиёр Бахтиёрович якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1160427 Claim ID 3559044 PDF Hash cce8229ee19968b6... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7759-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 7 август раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, Янгийўл туман прокуратурасининг даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “УУУ” ҳисобидан 224 147 414,63 сўм асосий қарз, 69 988 258,64 сўм пеня, жами 294 135 673,27 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили МММ (2023 йил 4 июлдаги DA 43-21/03-573-сонли ишончномага асосан) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва якка тартибдаги тадбиркор “УУУ” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 1 январда 31-1376-сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи” келгуси ҳисобот даври бошлангунга қадар шартнома миқдорининг 100 фоизлик олдиндан тўлагандан сўнг унга энергия етказиб берилиши кўрсатилган. Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ жавобгарга энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаганлиги сабабли қарздорлик юзага келиб, унга пеня ҳисобланган. Даъвогар 2023 йил 20 майда юзага келган қарздорликни бартараф этиш юзасидан жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома юборган бўлса-да, у ижросиз қолдирилган. Янгийўл туман прокуратураси даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 224 147 414,63 сўм асосий қарз, 69 988 258,64 сўм пеня, жами 294 135 673,27 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қисман қўллабқувватлаб, даъво аризасида асосий қарздорлик суммасига ҳисобланган пеняни ҳам қўшиб юборилганлиги, бундан ташқари пеня тўлови ҳам алоҳида ундирилиши тўғрисида асоссиз талаб қилинганлигини билдириб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган прокуратура ва жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими прокуратурага гибрид почта орқали етказилган бўлса, жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни прокуратура ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартноманинг 4.2-бандининг учинчи хатбошисида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд 2023 йил 1 июль ҳолатига даъво ариза тақдим этилишида асосий қарздорлик суммаси ҳисобланишида етказиб берилган электр энергияси учун 154 159 155,99 сўм қарздорлик ҳамда 69 988 258,64 сўм пеня пул маблағларини қўшган ҳолда олинганлиги, ваҳоланки пеня алоҳида даъво талаби сифатида кўрсатилиши кераклиги, бундан ташқари 69 988 258,64 сўм яна алоҳида талаб қилинганлиги бундай ҳолда асосий қарз таркибига киритилган пеня суммаси ундириш мумкин эмаслигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 154 159 155,99 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 69 988 258,64 сўм пеня сўм ундириш талаби ҳам сўралган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.10-бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус етказиб бериладига корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби миқдори асосли эканлиги, тарафлар томонидан шартнома шартларида белгиланган олдиндан тўлов амалга ошириш тартибига риоя қилинмаганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 24 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд 294 135 673,27 сўмлик даъво баҳосининг 224 147 414,63 сўм қисми асосли эканлиги, суд томонидан неустойка миқдори камайтирилганлиги, даъво аризаси киритилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 4 482 948,27 сўм, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати, даъвогардан республика бюджети фойдасига 1 399 765,20 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 5 Якка тартибдаги тадбиркор “УУУ” ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти фойдасига 154 159 155,99 сўм асосий қарз, 24 000 000 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 178 192 155,99 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Якка тартибдаги тадбиркор “УУУ” ҳисобидан республика бюджети фойдасига 4 482 948,27 сўм ундирилсин. “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 399 765,20 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. У.Р.Хусанов