← Назад
Решение #512325 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
21
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Рузметов ЖК | 192-11 | — | law | |
| Алланазаров эса ЖК | 228 | 1 | law | |
| тганлиги сабабли ЖПК | 84 | — | law | |
| Рузметовга нисбатан ЖК | 192-11 | — | law | |
| лган жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| Алланазаровга нисбатан ЖК | 228 | 1 | law | |
| лган жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| бандида ИПК | 327 | — | law | |
| процессуал кодекси | 84 | — | code_article | |
| ужжати ИПК | 327 | — | law | |
| ИПК | 328 | — | law | |
| ИПКнинг | 327 | — | law | |
| Рузметовга нисбатан Жиноят кодекси | 192-11 | — | code_article | |
| лган жиноят иши Жиноят процессуал кодекси | 84 | — | code_article | |
| Алланазаровга нисбатан Жиноят кодекси | 228 | 1 | code_article | |
| лган жиноят иши Жиноят процессуал кодекси | 84 | — | code_article | |
| бундан ИПК | 327 | — | law | |
| айъати ИПК | 328 | — | law | |
| ИПК | 327 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
22 086 символов
22-0904/5623-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья Ш.Джамолов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Исрайлов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
22-0904/5623
2023 йил 4 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
В.Сатторовадан
иборат
таркибда,
Б.Жўраевнинг
котиблигида,
“Хоразммахсустузатиш” очиқ акциядорлик жамияти кредитори Э.Джаббаров ва
унинг вакилларии адвокат Р.Бекметов, О.Абидов, кредитор Р.Джаббаров,
“Агробанк” АТБ Хоразм вилоят бошқармаси вакили М.Ашировнинг
иштирокида, аризачи Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг қарздор
“Хоразммахсустузатиш” ОАЖни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Хоразм вилоят хўжалик
судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори ҳамда 2009 йил 18 ноябрдаги
ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш тўғрисидаги аризаси юзасидан Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги ажрими устидан
кредиторлар Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаров томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суд биносида бўлиб
ўтган видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Хоразм вилоят хўжалик судига
ариза билан мурожаат қилиб, “Хоразммахсустузатиш” очиқ акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда ОАЖ/корхона деб юритилади)ни банкрот деб
топиш ва ОАЖга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни
сўраган.
Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори
билан ОАЖ банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Тугатиш бошқарувчиси сифатида Я.Рузметов тайинланган.
Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ажрими билан
2009 йил 17 ноябрдаги ОАЖ кредиторлари йиғилишининг “Агробанк” АТБ
Хоразм вилоят бошқармаси (бундан буён матнда Банк деб юритилади)
томонидан ОАЖнинг мол-мулклари белгиланган тартибда Банк балансига
қабул қилиш ҳақидаги қарори маъқулланган. ОАЖнинг тугатиш бошқарувчиси
Я.Рузметовга ва банкка Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил
22-0904/5623
19 ноябрдаги 4010-сонли Фармойишида белгиланган тартибда ва муддатда
ишларни бажариш мажбурияти юклатилган.
Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 17 декабрдаги ажрими билан
ОАЖнинг банкротлик иши бўйича тугатиш бошқарувчисининг якуний
ҳисоботи тасдиқланиб, тугатишга доир иш юритиш таомили тугатилган.
ОАЖнинг 3 249 457 059 сўмлик асосий воситалари, 716 670 011 сўмлик эҳтиёт
қисм ва тайёр маҳсулотлар, 12 092 000 сўмлик 9 279 дона бошқа
корхоналарнинг акциялари, 379 686 173 сўмлик дебиторлик қарзлари Банк
балансига ўтказилганлиги инобатга олиниб, Банк зиммасига ОАЖнинг
143 142 505 сўмлик кредиторлик қарзларини Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги 4010-сонли Фармойишида белгиланган
тартибда қоплаш мажбурияти юклатилган.
Урганч шаҳар ҳокимлиги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан
ўтказиш инспекциясининг 2009 йил 18 декабрдаги 1143-сонли қарори билан
ОАЖ давлат реестридан чиқарилган.
“Хоразммахсустузатиш” ОАЖ кредиторлари Э.Джаббаров ҳамда
Р.Джаббаров судга ариза билан мурожаат қилиб, Хоразм вилоят хўжалик
судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини ҳамда 2009 йил
18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларини янги очилган ҳолатлар
бўйича кўришни сўрашган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судов ҳайъатининг
2022 йил 20 октябрдаги ажрими билан аризанинг Хоразм вилоят хўжалик
судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш қисмини қаноатлантириш рад этилган. Аризанинг Хоразм
вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги
ажримларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш қисми бўйича иш
юритиш тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 16 январдаги қарори билан
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судов ҳайъатининг 2022 йил 20
октябрдаги ажрими ўзгартирилган. Ажримнинг кредиторлар Э.Джаббаров
ҳамда Р.Джаббаров аризасининг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26
июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
қисмини рад қилиш қисми бекор қилиниб, аризадаги талабнинг ушбу қисми
бўйича янги қарор қабул қилинган. Кредиторлар Э.Джаббаров ҳамда
Р.Джаббаров аризасининг Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26
июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш қисми
бўйича иш юритиш тугатилган. Ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз
қолдирилган.
Суд қарорларидан норози бўлган кредиторлар Э.Джаббаров ҳамда
Р.Джаббаров кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилиб, суд
қарорларини бекор қилишни сўраган. Кассация шикоятида хўжалик судининг
2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори билан солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлардан 186 млн. сўм қарз эвазига қиймати 5 млрд. 871 млн. сўмлик молмулки бўлган корхона сохта банкрот қилинганлиги, Хоразм вилоят хўжалик
судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ноқонуний
22-0904/5623
ажримлари билан корхона ғайриқонуний тугатилиб, корхонанинг ортиқча
5 млрд. 274 млн. 418 минг сўмлик мол-мулки Банк балансига ғайриқонуний
ўтказилганлиги, Урганч шаҳар ДСИ тавсиясига кўра тайинланган суд
бошқарувчиси Я.Рузметов банкротлик ишини юритишда ДСИ раҳбарияти,
Республика Банк вакили Р.Алланазаров ва вилоят Банк мансабдор шахслари
билан жиноий тил бириктириб, уюшган гуруҳ бўлиб, “Банкротлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларини бузиб, “Иқтисодий ночор
корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартиби”ни давлат улуши ва давлат
активлари бўлмаган чет эл инвестицияси иштирокидаги корхонага
ғайриқонуний қўллаб, жамиятга 5 274 418 000 сўм зарар етказиб жиноят содир
этганлиги, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан 2022 йил
26 августда қарор қабул қилиниб, суд бошқарувчиси Я.Рузметов ЖК
192-11-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 228-моддасининг 1-қисми ва 3-қисми
билан, Банк вакили Р.Алланазаров эса ЖК 228-моддасининг 1-қисми билан
айбли деб топилиб, жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли ЖПК
84-моддаси 1-қисмининг 1-банди билан тугатилганлиги, уч йил ўтганлиги учун
аризачининг айби йўқлиги кўрсатилганлиги асос сифатида келтирилган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, Урганч шаҳар ДСИ суд мажлисида ўз вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни Урганч
шаҳар ДСИ вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган ОАЖ кредитори Э.Джаббаров ва унинг
вакиллари кассация шикоятида келтирган важларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб,
ОАЖнинг солиқ органи олдида қарзи аслида мавжуд бўлмаганлиги, солиқ ва
банк ходимлари ОАЖ фаолиятини тугатиш учун банкрот деб топиш йўлини
ўйлаб топганлиги, суд бошқарувчиси Я.Рузметов банк ходимлари билан ўзаро
жиноий тил бириктириб, ОАЖнинг мол-мулки ва активларини банк балансига
ғайриқонуний ўтказиб юборганлиги ва ҳужжатларни сохталаштирганлиги
жиноят иши бўйича қабул қилинган қарорда кўрсатилганлиги, суд
бошқарувчиси Я.Рузметов ва банк вакили Р.Алланазаров ОАЖни сохта банкрот
қилганлиги, суд бошқарувчиси унга кредиторлар йиғилиши ҳақида хабар
бермаганлиги ва у йиғилишда иштирок этмаганлиги, “Иқтисодий ночор
корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартиби”ни давлат улуши ва давлат
активлари бўлмаган чет эл инвестицияси иштирокидаги корхонага
ғайриқонуний қўллаб, жамиятга 5 млрд. сўмдан ортиқ зарар етказганлиги,
бугунги кунда берилган ариза терговчининг 2022 йил 26 августдаги қарори
билан аниқланган ҳолатларга асосланганлиги, ОАЖни банкрот деб топиш ва
тугатиш ишларини якунлаш тўғрисидаги суд ҳужжатларидан кредиторлар ўз
вақтида хабардор бўлмаганлиги, тергов ишлари узоқ муддат давом этганлиги ва
22-0904/5623
кредитор Россия Федерациясида бўлганлиги сабабли ушбу суд ҳужжатларидан
ўз вақтида хабардор бўла олмаганлиги ва улар устидан шикоят қилиш имкони
бўлмаганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, ўтказиб
юборилган муддатни узрли деб топишни ва суд ҳужжатларини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган кредитор Р.Джаббаров ҳам кассация
шикоятини қувватлаб, кредитор Э.Джаббаровнинг тушунтиришларини тўлиқ
тасдиқлашини билдирди ва кассация шикоятини қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Банк вакили кассация шикоятига нисбатан
эътирозномасини тақдим қилиб, эътирозномада келтирилган важлар асосида
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Хоразммахсустузатиш” ОАЖ
кредиторлари Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаровлар судга ариза тақдим қилиб,
Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори ҳамда
2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримлари қонун
талабларига зид равишда қабул қилинганлиги, ушбу ҳолатлар юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан жиноят иши
қўзғатилганлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан
тергов ҳаракатлари олиб борилиб, суд бошқарувчиси Я.Рузметовга нисбатан
ЖК 192-11-моддаси 2-қисмининг “а”-банди, 228-моддасининг 1-қисми ва 3қисми билан бўлган жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисмининг 1-бандига
асосан, Р.Алланазаровга нисбатан ЖК 228-моддасининг 1-қисми билан бўлган
жиноят иши ЖПК 84-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан айблилик
масаласини ҳал қилмай туриб тугатиш тўғрисида 2022 йил 26 августда қарор
қабул қилинганлигини билдириб, терговчининг айблилик тўғрисидаги
масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорига
асосан Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув
қарорини ҳамда 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил 17 декабрдаги ажримларини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўрашган.
Биринчи
инстанция
суди
Қорақалпоғистон
Республикаси
прокуратурасининг 2022 йил 26 августдаги айблилик тўғрисидаги масалани ҳал
қилмай туриб жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори суд ҳужжатларини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш учун асос бўла олмаслиги,
аризада кўрсатилган ҳолатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
тасдиқланган тақдирдагина янги очилган ҳолат бўлиши мумкинлиги тўғрисида
хулосага келиб, ОАЖ кредитори Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаровларнинг
Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги қисмини рад этишни
лозим топган.
22-0904/5623
Апелляция инстанцияси судининг қарорида биринчи инстанция суди
томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд
амалиёти тўғрисида” (бундан буён матнда Пленум деб юритилади) 2003 йил
25 июлдаги 111-сонли қарорининг 6-бандида ИПК 327-моддасининг 2 ва
3-бандларига биноан ишда иштирок этувчи шахснинг ёхуд унинг вакилининг
ёки судьянинг жиноий ҳаракатлари, шунингдек гувоҳнинг била туриб ёлғон
гувоҳлик берганлиги, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги ва
таржимоннинг била туриб нотўғри таржима қилганлиги, улар иштирокида
кўрилган бошқа ишларда эмас, балки айнан ушбу ишни кўришда содир этилган
бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриш учун асос бўлиши
мумкинлиги, ушбу бандларда кўрсатилган ҳолатлар суднинг қонуний кучга
кирган ҳукми билан тасдиқланган бўлиши лозимлиги, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасида белгиланган
асослар бўйича шахснинг жиноят содир этилишида айблилик тўғрисидаги
масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят
иши тугатилган тақдирда, иқтисодий суднинг ҳужжати ИПК 327-моддасининг
1-бандида назарда тутилган асос бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги
тўғрисидаги берилган тушунтиришлар эътибордан четда қолганлиги асос
сифатида кўрсатилган.
Шу боис, апелляция инстанцияси суди томонидан биринчи инстанция
суди ажримининг кредиторлар Э.Джаббаров ҳамда Р.Джаббаров аризасининг
Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш талабини қаноатлантиришни рад
этилган қисми бекор қилиниб, мазкур талаб бўйича иш юритиш тугатиш ҳақида
янги қарор қабул қилган. Ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Апелляция инстанцияси суди томонидан қарорни асослантиришда
Пленум қарорининг 6-бандига тўғри ҳавола қилинган бўлса-да, ИПК
328-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган норма инобатга олинмаган.
Судлов ҳайъати суд қарорлари билан қуйидагиларга асосан келиша
олмайди.
ИПКнинг 327-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан
иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига
маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим
ҳолатлар;
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била
туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима
қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва
мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул
қилинишига сабаб бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг
мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган
ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
22-0904/5623
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд
ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг
шундай ҳужжати бекор қилинганлиги.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Қорақалпоғистон Республикаси
прокуратураси томонидан суд бошқарувчиси Я.Рузметовга нисбатан Жиноят
кодекси 192-11-моддаси 2-қисмининг “а”-банди, 228-моддасининг 1-қисми ва
3-қисми билан бўлган жиноят иши Жиноят процессуал кодекси 84-моддаси
1-қисмининг 1-бандига асосан, шунингдек Р.Алланазаровга нисбатан Жиноят
кодекси 228-моддасининг 1-қисми билан бўлган жиноят иши Жиноят
процессуал кодекси 84-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан айблилик
масаласини ҳал қилмай туриб тугатиш тўғрисида 2022 йил 26 августда қарор
қабул қилинган.
Ушбу қарорда Я.Рузметов Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил
15 майдаги ажримига асосан “Хоразммахсустузатиш” ОАЖга нисбатан
кўзғатилган 22-0904-5623-сонли банкротлик иши юзасидан дастлаб муваққат
бошқарувчиси, 2009 йил 26 июндан 2009 йил 17 декабрга қадар эса тугатиш
бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб, мансаб ваколатидан қасддан
фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда
зарар етказиш ва бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган
ҳужжатларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш каби жиноятларни қасддан
содир этганлиги, жумладан кредиторлар реестрига “Агробанк” АТБнинг
кредиторлик қарзи 84,77 фоизни ташкил қилиши ҳақидаги сохта маълумотлар
киритиб, уларни Хоразм вилоят хўжалик судига тақдим қилиб, суднинг
2009 йил 17 декабрдаги ажримига асосан банк олдидаги 506 168,6 минг сўмлик
кредиторлик қарзи эвазига “Хоразммахсустузатиш” ОАЖнинг мол-мулкларини
тўлиқ мулкий мажмуа тариқасида “Агробанк” АТБ Хоразм вилоят бошқармаси
балансига ўтказишга эришиб, жамият таъсисчиларига жуда кўп миқдорда зарар
етказганлиги,
бундан
ташқари,
расмий
ҳужжат
ҳисобланган
“Хоразммахсустузатиш” ОАЖни тугатиш даврида кредиторлар йиғилишининг
2009 йил 12 июндаги 1-сонли баённомасига сохта ёзув ва маълумотлар
киритиб, уни хўжалик судига тақдим қилиб, муайян мажбуриятдан озод
этадиган расмий ҳужжатларни тайёрлаб, уларни қалбакилаштириб, улардан
фойдаланганлиги қайд этилган. Шунингдек, қарорда Р.Алланазаров
2002 йилдан 2014 йил 2 декабрга қадар “Агробанк” АТБ Хоразм вилояти
бошқармасида юридик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, лавозим
ваколатидан қасддан фойдаланиб, гуруҳ манфаатларини кўзлаб, жиноий
шериги Я.Рўзметов билан бир гуруҳ шахс бўлиб, олдиндан тил бириктириб,
тугатишга доир иш юритиш жараёнида “Агробанк” АТБ номидан иштирок
этиш учун тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончномаси мавжуд
бўлмаса-да, кредиторлар йиғилишида номигагина, айрим ҳолларда
йиғитлишларда иштирок этмаган бўлса-да, расмий ҳужжат ҳисобланган
кредиторлар йиғилиши баённомаларини имзолаб, 2009 йил 17 ноябрда
жамиятнинг аукцион савдосига чиқарилган мулкни савдодан олиш ва
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги 4010-сонли
22-0904/5623
Фармойишига асосан жамиятни “Агробанк” АТБ Хоразм вилояти бошқармаси
балансига бериш ҳақидаги 9-сонли кредиторлар йиғилишини ўтказиб,
кредиторлар реестрига “Агробанк” АТБ кредиторлик қарзи 84,77 фоизни
ташкил қилиши ҳақидаги сохта маълумотлар киритиб, уларни Хоразм вилоят
хўжалик судига тақдим қилиб, суднинг 2009 йил 17 декабрдаги ажримига
асосан банк олдидаги 506 168,6 минг сўмлик кредиторлик қарзи эвазига
“Хоразммахсустузатиш” ОАЖнинг мол-мулклари тўлиқ мулкий мажмуа
тариқасида “Агробанк” АТБ Хоразм вилоят бошқармаси балансига ўтказишга
эришиб, муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатларни тайёрлаб,
уларни қалбакилаштириб, улардан фойдаланганлиги аниқланган.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси уюшган жиноятчилик ва
коррупцияга қарши курашиш бўлими АМИБ терговчиси С.Раимовнинг
2022 йил 26 августдаги айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб
жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорида қайд этилган ҳолатлар ишда
иштирок этувчи шахслар, яъни суд бошқарувчиси ҳамда банк вакилининг
жиноий қилмишлари, мазкур ишни судда кўриш чоғида содир этилганлигини
тасдиқлайди.
ИПК 328-моддасининг тўртинчи қисмига асосан суд ҳужжати қонуний
кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган аризалар кўриб
чиқилмайди, бундан ИПК 327-моддасининг 2-4-бандларида назарда тутилган
асослар бўйича берилган аризалар мустасно.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати ИПК 328-моддасининг тўртинчи қисмига
мувофиқ, ИПК 327-моддасининг 3-бандида кўрсатилган қонуний кучга кирган
суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар
мавжудлигини инобатга олиб, аризадаги Хоразм вилоят хўжалик судининг
2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил17 декабрдаги ажримларини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни,
2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриб чиқиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Баён этилган ҳолатлар қуйи инстанция судлари томонидан атрофлича
ўрганиб чиқилмасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқламасдан,
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган. Бу эса ўз
навбатида асоссиз суд ҳужжатларининг қабул қилинишига сабаб бўлган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2022 йил 20 октябрдаги
ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 16 январдаги қарорини
бекор қилишни, аризани қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
8
қилишни, Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил
17 декабрдаги ажримларини бекор қилиб, “Хоразммахсустузатиш” АЖни
тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини қонунда белгиланган тартибда
давом эттириш учун ишни биринчи инстанция судига юборишни, ИПКнинг
118-моддасига асосан ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган
суд харажатларини Э.Джаббаров ва Р.Джаббаров зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Биринчи инстанция суди “Хоразммахсустузатиш” АЖни тугатишга доир
иш юритиш тартиб-таомилини қонунда белгиланган тартибда давом
эттирилишини таъминлаш мақсадида тугатиш бошқарувчисини тайинланиши
лозим.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 302, 305-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
Кредиторлар Э.Джаббаров ва Р.Джаббаровнинг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 октябрдаги ажрими
ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
16 январдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Кредиторлар Э.Джаббаров ва Р.Джаббаровнинг Хоразм вилоят хўжалик
судининг 2009 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори, 2009 йил 18 ноябрдаги ва
2009 йил 17 декабрдаги ажримларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Хоразм вилоят хўжалик судининг 2009 йил 18 ноябрдаги ва 2009 йил
17 декабрдаги ажримлари бекор қилинсин.
“Хоразммахсустузатиш” АЖни тугатишга доир иш юритиш тартибтаомили тиклансин.
Иш “Хоразммахсустузатиш” АЖни тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилини қонунда белгиланган тартибда давом эттириш учун Урганч
туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Аризадаги талабнинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган суд
харажатлари Э.Джаббаров ва Р.Джаббаров зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова
22-0904/5623