← Назад
Решение #512351 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
10 271 символов
4-1401-2202/468-сонли иш иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – И.Ҳамроқулов
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья – У.Эшқобилов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 3 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили
юрисконсульт Н.Раҳимова (2023 йил 5 июндаги 01/01-2001-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакиллари Ф.Хамроев (директор)нинг иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “Samarqand suv taʼminoti” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар “Umaroy” оилавий корхонасидан 8 198 796 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори ва
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
19 июлдаги қарори устидан “Umaroy” оилавий корхонаси томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа
режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Samarqand suv
taʼminoti” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Umaroy” оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
8 198 796 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъвоси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 8 198 796 сўм қарздорлик ундирилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб,
даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш юзасидан янги қарор қабул
қилиш сўралган. Бунга асос қилиб кассация шикоятида, сув ўлчагич асбоби ўз
вақтида пломбаланганлиги, сув ва оқава хизмати учун бўлган тўловларни ўз
вақтида тўлаб келганлиги, даъво аризасида кўрсатиб ўтилган қоидабузарликнинг
содир этилишига даъвогарнинг ўзи сабабчи бўлганлиги, сув таъминотининг
инспекторлари томонидан бирор марта сув ўлчағич асбобини пломбалаш
кераклиги айтилмаганлиги, улар истеъмолчини мониторинг қилиб туриш
мажбуриятига эгалигини кўрсатган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлса-да, Палата суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни Палата
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, шикоятда
келтирилган важлар асоссиз эканлигини баён қилиб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар 2018 йил 12 майда давлат рўйхатидан
ўтган
ва
юридик
манзили
Самарқанд
шаҳар
Зафар
кўчаси,
23-уй кўрсатилган ҳамда даъвогар билан 2020 йил 7 октябрь куни
013725-сонли шартнома тузган.
Жавобгар 2021 йил 29 апрель куни Давлат хизматлари маркази орқали
даъвогарга ариза билан мурожаат қилиб, сув ўлчагич асбобини навбатдаги
қиёслаш кўригидан ўтказиш мақсадида ечиб беришни сўраган.
Ушбу аризага мувофиқ, 2021 йил 1 май куни даъвогар вакили жавобгар
фаолият юритаётган Самарқанд шаҳар Зафар кўчаси 23-манзилга борганда, бино
сув таъминотига Д-20 ммли пластмасса қувур орқали уланганлиги, унга LXS-20
русумли сув ўлчагич асбоби ўрнатилганлиги, 2018 йил 13 ноябрь куни давлат
қиёслаш кўригидан ўтганлиги, бироқ у пломбаланмаганлиги аниқланган. Ушбу
кун 00006442-сонли далолатнома расмийлаштирилиб, жавобгарга 30 кун
муддатда сув ўлчагич асбобини давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш ва уни
пломбалаш мақсадида давлат хизматлари маркази орқали сув таъминоти
ташкилотига ариза бериш ҳақида кўрсатма берилган.
Жавобгар кўрсатма ижросини таъминлаб, 2021 йил 26 май куни Давлат
хизматлари маркази орқали даъвогарга ариза билан мурожаат этган. Шунга кўра,
2021 йил 27 май куни даъвогар вакили Д-20 ммли пластмасса қувурга
ўрнатилган “Узметр-20” русумли янги сув ўлчагич асбобига пломба ўрнатиб, бу
ҳақда 00007604-сонли далолатнома тузилган.
Шунга кўра, даъвогар қоидабузилиш натижасида сарфланган сув ва оқова
сарфини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари” (бундан
буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 49 ва 63-бандларига асосан 2021 йил
1 майгача (қоидабузилиш аниқланган ва далолатнома расмийлаштирилган сана)
бўлган (сув таъминоти ташкилоти истеъмолчининг сув ўлчагич асбобини ҳар уч
ой (92 кун)да бир марта текшириши лозимлигини инобатга олиб) 92 кун
ҳисобидан Д-20 мм = 25,35637 м3 * 92 кун * 3722,5 сўм = 8 683 796 сўм
ҳисоблаб, ушбу даврда амалга оширилган 485 000 сўм тўловни чегириб,
жавобгарга 8 198 796 сўм қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида
2022 йил 31 январда 01/14-291/169-сонли талабнома-ҳисобот юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабнома эътиборсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга нисбатан 8 198 796 сўм ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Қоидаларнинг 2-бандига кўра, ўзбошимчалик билан фойдаланиш
атамасига изоҳ берилган бўлиб унга кўра, сув таъминоти ва канализация
тизимларидан сув бериш (олиш) ва оқова сувларни қабул қилиш (оқизиш)
юзасидан тузилган шартномасиз фойдаланиш, шунингдек, истеъмолчи
(субистеъмолчи)
томонидан
шартнома
шартларини
бузган
ҳолда
фойдаланишдир.
Қоидаларнинг 49-бандига кўра, фаолият кўрсатаётган ичимлик сув
таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва
ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик
билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан
фойдаланиш тақиқланади.
Қоидаларнинг 63-бандига мувофиқ, сув ўлчаш узели ИСКХ ташкилоти
томонидан пломбаланиши лозимлиги, пломбаланмаган ҳисоблаш асбобларини
ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Қоидаларнинг 94-бандига кўра, ичимлик сув ва канализация тармоқлари
ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган
тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур
Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича
қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади.
Қоидалар 87-бандининг «б» кичик бандига кўра, II ва III гуруҳ
истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув
ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади:
М — 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти;
F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр
бўйича), м2 ; g — 9,8 м/секунд2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; Н — сув
тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг бир метрдаги
босими; t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги
вақт.
Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди жавобгарнинг сув
ўлчагич асбоби пломбаланмаганлиги аниқланганлигини инобатга олиб,
даъвогарнинг жавобгардан 8 198 796 сўм ундириш ҳақидаги даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида асосли қарор қабул қилган.
Шу боис, шикоятда келтирилган важлар асоссиз ҳисобланади ва суд
қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ишни кассация инстанция судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, иш
кассация инстанция судида видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги
сабабли жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
“Umaroy” оилавий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш
рад этилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Umaroy” оилавий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р.Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И.Таджиев
В.Сатторова