← Назад
Решение #512390 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 478 | — | code_article | |
| оидалар | 87 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
17 319 символов
4-1401-2201/578-сонли иқтисодий иш
Биринчи
инстанция
судида
ишни кўрган судья И.Ҳамроқулов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья У.Эшқобилов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 4 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан
иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимидаги
суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими
Д.Мамадазимов, даъвогар вакили – юрисконсульт Н.Рахимова (2023 йил 5 июндаги
01/01-2001-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – адвокат Ш.Музаффаров
(2023 йил 27 июлдаги ЭХ-11-06-80-сонли ишончнома ҳамда 2023 йил 22 майдаги
66-сонли ордер асосида) ва бош ҳисобчи Т.Аюпов (2023 йил 27 июлдаги
ЭХ-02-16-5-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Самарқанд вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилган ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий
бошқармаси (“Samarqand suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида)нинг жавобгар Самарқанд ахборот технологиялари техникумидан
308 306 375 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Samarqand suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ходими томонидан 2021 йил 3 февралда
Самарқанд шаҳар, Х.Абдуллаев кўчаси, 63-уй манзилида жойлашган Самарқанд
ахборот технологиялари техникуми (бундан буён матнда жавобгар ёки истеъмолчи
деб юритилади)да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган «Истеъмолчиларга сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари» (бундан буён
матнда Қоидалар деб юритилади)га риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган.
Текширишда истеъмолчи марказлаштирилган сув таъминотига d-50 мм.ли
пластмасс қувур орқали уланганлиги, сув ўлчагич асбоби ўрнатилганлиги,
кўрсаткичи 53 880 м3 эканлиги, истеъмолчининг 99 899 786 сўм дебиторлик
қарздорлиги мавжудлиги аниқланган ва истеъмолчига 7 (етти) кунлик муҳлат ичида
дебиторлик қарздорлик тўланмаганда, тармоқдан узилиши бўйича огоҳлантирилиб,
бу ҳақда 2021 йил 3 февраль куни 00001342-сонли далолатнома асмийлаштирилган.
Даъвогар ходими томонидан жойига чиқиб, 2021 йил 3 февраль кунида
берилган 00001342-сонли далолатнома-кўрсатма талаблари бажарилмаганидан,
яъни, дебиторлик қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилмаганидан кейин
истеъмолчи тармоқдан узилган ва тамғаланиб, тамға учун истеъмолчининг
жавобгарлиги қайд этилиб, бу ҳақда 2021 йил февраль ойида 00002481-сонли
далолатнома расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, истеъмолчи 2021 йил 18 февраль кунида ЭХ-11-0-74-сонли хат
билан даъвогар мурожаат қилиб, унда Самарқанд вилояти Молия бошқармасига
ичимлик суви ва оқова хизмати учун вужудга келган дебиторлик қарздорлик учун
маблағ ажратишни сўраб мурожаат этганлигини, маблағ ажратилиши билан
тўловларни амалга оширилишини баён қилиб, сув таъминотига қайта улов учун
рухсат беришни сўраган.
Бироқ, жавобгар томонидан вужудга келган дебиторлик қарздорлик ўз
вақтида тўлаб берилмаганлиги боис, даъвогар томонидан истеъмолчини тармоққа
қайта улаш учун ходим юборилмаган.
Шундан сўнг, истеъмолчи 2021 йил 6 сентябрда даъвогарга ариза билан
мурожаат қилиб, унда сув ўлчагич асбоби яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли янги
сув ўлчагич асбоби ўрнатиш учун мутахассис юборишни сўраган.
Мазкур мурожаат асосан даъвогар ходими томонидан жойига чиқилганда,
истеъмолчи марказлаштирилган сув таъминотига d-50 мм.ли пластмасс қувур
орқали уланганлиги, LXS-40 русумли сув ўлчагич асбоби ўрнатилганлиги,
кўрсаткичи 54 247 м3 эканлиги, сув ўлчагич асбобининг ойнаси синганлиги,
09168-рақамли назорат тамғаси сақланмаганлиги (назорат тамғаси узилиб, қайта
уланганлиги) аниқланиб, истеъмолчига 30 (ўттиз) кунлик муҳлат ичида сув ўлчагич
асбобини алмаштириб, таъминотчига мурожаат қилиш бўйича кўрсатма берилган
ва бу ҳақда 2021 йил 8 сентябрь куни 00012554-сонли далолатнома
расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга 2022 йил 1 апрелда 01/14-1164/9-сонли
талабнома-ҳисобот юбориб, сув ўлчагич асбобининг назорат тамғаси бут эмаслиги
аниқланганлиги ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилганлиги боис,
қоидабузилиш
натижасида
сарфланган
сув
учун
Қоидаларнинг
71 ва 124-бандларига асосан 308 306 375 (d-50 мм = 456,25 м3 х 92 кун х 7 345 сўм)
сўм ҳисобланганлигини маълум қилиб, 7 кунлик муддатда ушбу суммани тўлаб
бериш сўраган.
Истеъмолчи томонидан ушбу тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан
буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 308 306 375 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 202 йил 10 майдаги ажрими билан Самарқанд вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 6 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
308 306 375 сўм қарздорлик ва 21 600 сўм почта харажатлари ундирилган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 27 июлдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда 2023 йил 17 апрелдаги адвокат мурожаатига
даъвогарнинг Самарқанд шаҳар филиали 2023 йил 25 апрелдаги 930-сонли жавоб
хатида Самарқанд шаҳар, “Ахмад Яссавий” МФЙ, Х.Абдуллаев кўчаси ва унга
туташ ҳудудда ичимлик сув таъминоти жадвал асосида соат 05:30дан 23:00гача
узатишни маълум қилганлиги, Самарқанд Давлат архитектура қурилиш
институтининг “Сув таъминоти, канализация ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш”
кафедраси томонидан тайёрланган ҳисоб-китобга кўра, d-50 мм.ли темир қувур
орқали 24 соатда ўтадиган сув сарфи 456,25 м3 тенг ҳисобда 43 кунга 7 345 сўмдан
ҳисоб-китоб қилинганлиги, шунинг учун, истеъмолчи даъвогарнинг кўрсатмасини
кеч бажарганлиги сабабли Қоидалар 87-бандининг “б” кичик бандига асосан
техникум жойлашган ҳудудда 1 суткада 17,5 соат ичимлик сувини етказиб
берилишини инобатга олиб, қайта ҳисоб-китоб қилиниши лозимлиги, текшириш
ўтказилган пайтда техникумнинг ҳудудида 2 та индивидуал сув чиқариш
ускуналари фаолият юритганлиги ва шаҳар сув тармоғидан фойдаланиш зарурати
бўлмаганлиги, даъвогарнинг 2021 йил 1 февралдаги 0002481-сонли далолатномаси
билан техникум шаҳар сув тармоғидан узилганлиги ва сув қабул қиладиган қувур
тамғаланганлиги, яъни, шу кундан бошлаб техникумга сув берилиши
тўхтатилганлигини кўрсатган.
2023 йил 27 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисида жавобгар вакили
шикоятда келтирган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили шикоятда келтирган важларга эътироз билдириб, 2021 йил
1 февралда истъемолчига сув етказиб бериш тўхтатилганлиги ва зулфга пломба
қўйилганлиги, 2021 йил 8 сентябрда пломба узилганлиги ва сув ўлчагич асбобининг
ойнаси синганлиги аниқланганлиги, шунинг учун, 2021 йил 8 сентябрдан 2021 йил
22 октябрга қадар бўлган давр учун қайта ҳисоб қилиниб, 144 млн.сўм
ҳисобланганлиги, шунингдек, 2021 йил 8 сентябрдан орқага 3 ой учун қайта ҳисоб
қилиниб, 308 млн.сўм ҳисобланганлиги, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан
тасдиқланган график асосида кўп қаватли уйларга вақт жиҳатидан чеклов
қўйилганлиги, бошқа объектларга чеклов ўрнатилмаганлиги, сув ўлчагич
асбобининг ойнаси синган бўлганлиги ва шунинг учун кўрсатгични хохлаганча
ўзгартириш мумкинлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Учинчи шахс вакили иш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
4
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Палатанинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ушбу Кодекс 478-моддасининг иккинчи қисмига биноан, агар қонун
ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса
ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ,
нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Шу сабабли, тарафлар ўртасидаги муносабатга ФКнинг 6-параграфи (энергия
таъминоти) қоидалари қўлланилади.
Қоидаларнинг 71 ва 124-бандларига кўра, сувни ҳисобга олиш асбобларининг
сақланиши, бутлиги ва пломбаларнинг бузилмаганлиги юзасидан жавобгарлик
истеъмолчига юкланади, сувни ҳисобга олиш асбоби ва ствол зулфинидаги
пломбанинг сақланмаганлиги ва бут эмаслиги аниқланган тақдирда, сўнгги
далолатнома тузилган санадан эътиборан тўловлар ушбу Қоидалар
87-моддасининг “б” бандига мувофиқ амалга оширилади.
Мазкур ҳолатда истеъмолчида ўрнатилган сув ўлчагич асбобининг ойнаси
синганлиги, 09168-рақамли назорат тамғаси сақланмаганлиги (назорат тамғаси
узилиб, қайта уланганлиги) 2021 йил 8 сентябрдаги 00012554-сонли далолатнома
билан тасдиқланади.
Шунинг учун биринчи инстанция суди Қоидаларнинг 71 ва 124-бандларига
асосланиб, Палатанинг даъвосини қаноатлантириш ҳақида хулосага келган.
Бироқ, даъвогар Самарқанд шаҳар филиалининг 2023 йил 25 апрелдаги
930-сонли жавоб хатида Самарқанд шаҳар, “Ахмад Яссавий” МФЙ, Х.Абдуллаев
кўчаси ва унга туташ ҳудудда ичимлик сув таъминоти жадвал асосида соат 05:30дан
23:00гача узатишни маълум қилган.
Жавобгарнинг манзили Самарқанд шаҳар, Х.Абдуллаев кўчаси, 63-уй бўлиб,
даъвогар ушбу ҳудудда жойлашган бино-иншоотларга суткада 17,5 соат давомида
сув етказиб келган.
Шунинг учун, қоидабузилиш натижасида 224 806 731,77 (456,25 : 24 = 19,01 х
17,5 = 332,68 х 92 кун = 30 606,77 х 7 345 сўм) сўм ҳисобланиши лозим.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган “даъвогарнинг 2021 йил
1 февралдаги 0002481-сонли далолатномаси билан техникум шаҳар сув тармоғидан
узилганлиги ва сув қабул қиладиган қувур тамғаланганлиги, яъни, шу кундан
бошлаб техникумга сув берилиши тўхтатилганлиги” ҳақидаги важи билан судлов
ҳайъати келишмайди. Чунки, 2021 йил 3 февралда расмийлаштириган
далолатномада сув ўлчагич асбоби кўрсаткичи 54 246 м3 эканлиги, 09168-рақамли
назорат тамғаси сақланганлиги ва тармоқдан узилиб, тамғаланганлиги қайд этилган
бўлса-да, 2021 йил 8 сентябрда расмийлаштирилган 00012554-сонли далолатномада
сув ўлчагич асбоби кўрсаткичи 54 247 м3 эканлиги, 09168-рақамли назорат тамғаси
сақланмаганлиги қайд этилган. Яъни, тармоқдан узилган бўлишига қарамасдан сув
ўлчагич асбобининг кўрсаткичлари ўсиб борган. Қолаверса, сув ўлчагич
асбобининг ойнаси синган бўлган ва шу сабабли сув ўлчагич асбобининг
кўрсатгичига ўзгартириш киритишга имкон бўлган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш бўйича ҳал қилув қарори
қабул қилишда, апелляция инстанция суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришда иш учун аҳамиятли ҳолатлари тўлиқ аниқланмаган, бу эса ноқонуний
қарор қабул қилишга сабаб бўлган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига биноан, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни, апелляция инстанцияси суди қарорининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш қисмини ўзгартиришни, Палатанинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади. Жавобгардан даъвогар фойдасига қоидабузилиш
оқибатида истеъмол қилинган сув учун 224 806 731,77 сўм ундирилади, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилади. ИПК 118-моддасининг биринчи
қисмига асосан суд харажатлари Палатанинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
тарафларнинг
зиммасига
юклатилади.
ИПК 118-моддасининг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган
давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат
божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади. Шунинг учун, ишни биринчи инстанция судида кўриш учун
республика бюджетига жавобгардан 4 496 135 (224 806 731,77 х 2%) сўм,
даъвогардан 1 669 993 (83 499 643,23 х 2 %) сўм давлат божи ундирилади.
Иш апелляция ва кассация инстанция судларида кўрганлиги учун ҳар бир
инстанция учун жавобгардан 2 248 067,50 сўм, даъвогардан 834 996,50 сўмдан
давлат божи ундирилади. Республика бюджетига жами жавобгардан
8 992 270 (4 496 135 + 2 248 067,50 + 2 248 067,50) сўм, даъвогардан
3 339 986 (1 669 993 + 834 996,50 + 834 996,50) сўм давлат божи ундирилади.
Жавобгар апелляция ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда
6 166 126 (3 083 064 + 3 083 064) сўм давлат божи тўланганлиги сабабли,
жавобгардан республика бюджетига 2 826 144 (8 992 270 - 6 166 126) сўм давлат
6
божи ундирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари
ундирилади. Тарафлар томонидан тўланган почта харажатлари улар зиммасида
қолдирилади.
ИПК 343-моддасига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Самарқанд ахборот технологиялари техникумининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 6 июндаги ҳал қилув қарори
ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
27 июлдаги қарори ўзгартирилсин.
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Самарқанд
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Самарқанд ахборот технологиялари техникумидан “Samarqand suv ta`minoti”
МЧЖ фойдасига 224 806 731,77 сўм ундирилсин.
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Самарқанд
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъво аризасини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ишни биринчи инстанция судида кўриш учун республика бюджетига
Самарқанд ахборот технологиялари техникумидан 4 496 135 сўм, “Samarqand suv
ta`minoti” МЧЖдан 1 669 993 сўм, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш
учун Самарқанд ахборот технологиялари техникумидан 2 248 067,50 сўм,
“Samarqand suv ta`minoti” МЧЖдан 834 996,50 сўм давлат божи ундирилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 6 июндаги ҳал қилув қарори
ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
27 июлдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун республика бюджетига
Самарқанд ахборот технологиялари техникумидан 2 248 067,50 сўм, “Samarqand suv
ta`minoti” МЧЖдан 834 996,50 сўм давлат божи ундирилсин.
Самарқанд ахборот технологиялари техникуми апелляция ва кассация
шикояти билан мурожаат қилишда 6 166 126 сўм давлат божи тўланганлиги
сабабли, Самарқанд ахборот технологиялари техникумидан республика бюджетига
2 826 144 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 6 июндаги ҳал қилув қарори
бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев