Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/4898 Дата решения 04.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "AGRO SIFAT LOGISTIK" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "AGRO SIFAT LOGISTIK" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1147857 Claim ID 3479450 PDF Hash 52633970516e6923... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 6-моддаси онуни 6 law
онуннинг 57-моддаси онуннинг 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
А Ж Р И М (иш юритишни тугатиш ҳақида) Фарғона шаҳри 2023 йил 4 август 4-1501-2301/4898-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, ТИФ “Миллий банк” вакили (ишончномага асосан) ХХХ, қарздор раҳбари ХХХ, Муваққат бошқарувчи вакили (ишончномага асосан) ХХХларни иштирокида, қарздор "А" масъулияти чекланган жамиятининг ўзини ўзи тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни "А" масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат қилиб, жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида иш қўзғатилиб, банкрот деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш қўзғатишни сўраган. Шунингдек, қарздор судга ариза тақдим қилиб, "А" масъулияти чекланган жамиятини ўзини-ўзи тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасидан воз кечишни ва иш юритишни тугатишни сўраган. Суд мажлисида қарздор вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, аризадан воз кечишлигини қабул қилишни ва мазкур ишни иш юритишдан тугатилишини сўради. Кредитор вакили қарздорнинг аризасини қабул қилиниши ва иш юритишдан тугатилишини сўради. Муваққат бошқарувчи вакили кўрсатмаларини баён қилиб, ишни қонуний ҳал қилинишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, ТИФ “Миллий банк” АЖ Фарғона вилоят филиали билан "А" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 26 апрель кунги 59/2021-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан, “Қарз олувчи”га мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт фаолиятини ривожлантириш ва айланма маблағларни тўлдириш мақсадида 3 500 000 000 сўм миқдорида, 18 ой имтиёзли давр билан йиллик 21 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағини ажратилган. Шунингдек, ТИФ “Миллий банк” АЖ Фарғона вилоят филиали билан "А" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2017 йил 28 ноябрь кунги 717 000 АҚШ доллари миқдоридаги 102348/2017-сонли кредит шартномаси тузилган. муддатларда қайтариш имконияти бўлмаганлиги сабабли қарздор жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Бироқ, қарздор ишни суд мажлисида кўриш жараёнида аризасидан воз кечиш ҳақида судга ариза тақдим қилиб, жамиятни ўзини-ўзи тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасидан воз кечишни ва иш юритишни тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 6-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Ушбу қонуннинг 57-моддасига кўра, суд қонунга мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддаси 6-бандига кўра суд, агар даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, иш юритишни тугатади деб белгиланган. Шу сабабли суд, қарздор аризачи томонидан аризасидан воз кечганлигини инобатга олиб, иш юритишни тугатишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, аризачининг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни, тўланган 990 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 195 -моддаларини қўллаб; ажрим қилди: "А" масъулияти чекланган жамиятининг аризадан воз кечиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. "А" масъулияти чекланган жамиятининг аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. "А" масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 990 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ажрими устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев