← Назад
Решение #512435 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Божхона кодекси | 298 | — | code_article | |
| кодекси | 246 | — | code_article | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онун | 24 | — | law | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 298 | — | code_article | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 3 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
20 108 символов
4-1401-2204/69-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья М.Дусматова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья У.Эшқобилов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 4 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан
иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – бўлим
бошлиғи С.Надиров ва бош юрисконсульт З.Атабаев (2023 йил 16 январдаги
01-16/20-23-0239-сонли ишончнома асосида), жавобгар ва “Iman Tex” МЧЖ
вакили – менеджер (мутахассис) Д.Хасанов (2023 йил 26 июлдаги 43-сонли
ва 2023 йил 27 июлдаги 7-сонли ишончномалар асосида), учинчи шахс вакили –
юрисконсульт Р.Рахимов (2023 йил 31 июлдаги 29/01-06558-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ҳузуридаги “Фармацевтика махсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат
муассасаси ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган ҳолда, даъвогар “Тошкент-АЭРО”
ихтисослаштирилган божхона комплексининг жавобгар “Paradise Pharm”
масъулияти чекланган жамиятидан 51 199 103,34 сўм божхона тўловларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади)нинг “Авиа юклар” ТИФ божхона постида
“Paradise Pharm” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
ёки МЧЖ деб юритилади) номига “Life Pharma Systems LLP” компанияси
томонидан 2020 йил 26 февралдаги FE26-сонли импорт шартномасига асосан
юборилган фактура қиймати 32 340 АҚШ долларига тенг 9 800 қутида “Парафер
суспензия для приёма внутрь по 30 мл” дори воситаси солиқ қонунчилигига асосан
51 199 103,34 сўм қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича имтиёз қўллаган ҳолда
2021 йил 25 февралда 00102/25.02.2021/0008602-рақамли божхона юк
декларацияси (БЮД) билан “эркин муомалага чиқариш” божхона режими
(ИМ-40)га расмийлаштирилган.
Давобгар
томонидан
жавобгарга
расмийлаштирилган
00102/25.02.2021/0008602-рақамли БЮД билан “эркин муомалага чиқариш”
божхона
режимига
расмийлаштирилган дори воситасининг
божхона
расмийлаштируви ҳамда қўлланилган имтиёзларнинг амалдаги қонунчилик
талабларига мос келиши ўрганилганлигида “Life Pharma Systems LLP” компанияси
томонидан ишлаб чиқарилган “Парафер суспензия для приёма внутрь по 30 мл”
дори воситасига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори
воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси
томонидан 2015 йил 11 декабрда берилган DV/X01131/12/15-рақамли рўйхатдан
ўтказилганлик гувоҳномаси муддати 2020 йил 11 декабрда ўз кучини
йўқотганлиги маълум бўлган.
Шу сабабли даъвогар томонидан 00102/25.02.2021/0008602-рақамли БЮД
расмийлаштиришда 51 199 103,34 сўмлик имтиёз нотўғри қўлланилган деб
топилиб, ушбу ҚҚС суммасини тўлаш юзасидан жавобгарга 2021 йил 2 августдаги
216-сонли талабнома тақдим қилинган.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги
сабабли даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 51 199 103,34 сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 7 февралдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва
тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар
корхонаси (бугунги кунда “Фармацевтика махсулотлари хавфсизлиги маркази”
давлат муассасаси) ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 18 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга
асос қилиб, шикоятда қуйи инстанция судлари божхона тўловларини тўлаш
бўйича имтиёз қандай тартибда берилиши қонун ҳужжатларида белгиланган
нормаларни ва мавжуд ҳужжатлларни етарлича ўрганилмасдан қарор қабул
қилганлиги, Божхона кодексининг 298-моддасига кўра, божхона чегараси орқали
олиб ўтиладиган товарларга қўшилган қиймат солиғини ва акциз солиғини тўлаш
бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ
берилиши, Солиқ кодекси 246-моддасининг 11-бандида дори воситалари,
ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган
буюмлар, шунингдек дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт
ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни ишлаб чиқариш учун
қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашё
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш солиқ солишдан озод этилиши,
мазкур норма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб
чиқариладиган, олиб кириладиган тайёр дори воситаларига, ветеринария дори
воситаларига, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларга нисбатан
татбиқ этилмаслиги белгиланганлиги, жавобгар томонидан импорт қилинган дори
воситаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 февралдаги 49-сонли қарори билан
тасдиқланган рўйхатда бўлмаганлиги сабабли Солиқ кодексининг 246-моддасида
назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 23 мартдаги 213-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари,
тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда
рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
7-бандида гувоҳнома дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг
давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат
берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади деб белгиланганлиги,
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги
Қонун 2-иловасининг 89-бандига асосан гувоҳнома бу амалга оширилиши учун
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ҳисобланиши ва имтиёзга умуман алоқаси
йўқлиги, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонун
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 12-моддасининг биринчи қисмида
дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт
амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан
ўтказилганидан кейин рухсат этилиши, тўққизинчи қисмида эса рўйхатдан
ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтгач дори воситаларини,
тиббий буюмларни ва тиббий техникани реализация қилишга ҳамда тиббиёт
амалиётида қўллашга, агар улар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал
қилиши даврида ишлаб чиқарилган бўлса, рухсат этилиши белгиланганлиги,
жавобгар томонидан импорт қилинган дори воситаси давлат рўйхатидан
ўтказилган гувоҳномаси амал қилиш даврида ишлаб чиқилганлиги
ва шунинг учун тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилиши, бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Дори
воситалари,
тиббий
буюмлар
ва
тиббий
техника
экспертизаси
ва стандартлаштириш давлат маркази” давлат унитар корхонаси томонидан
2021 йил 18 октябрда 29/04-3896-сонли хат берилганлиги, аммо, судлар бу
ҳолатларни инобатга олмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятда келтирган важларни такрорлаб,
дори воситасини рўйхатдан ўтказилган муддати 2021 йил 20 декабрда тугаганлиги,
аммо, БЮД расмийлаштиришда мувофиқлик сертификати тақдим қилинганлиги,
чунки дори воситаси гувоҳнома амалда бўлган даврда ишлаб чиқилганлиги,
Йўриқнома бўйича БЮДга ўзгартириш киритиш ёки БЮД бекор қилиниши
кераклиги, Қонуннинг 12-моддасида дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг
ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида,
улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади деб
белгиланганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили шикоятда келтирган важларга эътироз билдириб, мазкур
масала бўйича “Шифокор” МЧЖ билан божхона органи низолашганлиги ва Олий
суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати божхона фойдасига қарор қабул
қилганлиги, ушбу ишда инспектор импорт қилишга рухсат бермаганлиги
ва “Шифокор” МЧЖ унинг хатти-ҳаракатини ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги
ариза билан маъмурий судга мурожаат қилганлиги, Олий суд инспекторнинг
хатти-ҳаракатларини қонуний деб топганлиги, мазкур иш бўйича БЮД
расмийлаштирилганлиги ва товар реализация қилинганлиги сабабли БЮДни бекор
4
қилиш имкони бўлмаганлиги, Қонун 24-моддасининг иккинчи қисмида сифатсиз,
қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори
воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида
рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини импорт
қилиш тақиқланади деб белгиланганлигини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни ад этишни сўради.
Учинчи шахс вакили амалиётда бундай ҳолатлар кўп бўлганлиги, учинчи
шахсга бу масала бўйича мурожаат қилганда, Қонуннинг 12-моддасига ҳавола
қилиб, жавоб бериб келиши, кўп йиллар давомида божхона органи импорт
қилишга рухсат бериб келганлиги, энди эса 2021 йилдан бошлаб импортни
таъқиқлашини маълум қилди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 298-моддасига кўра,
божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга қўшилган қиймат солиғини
ва акциз солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодексига мувофиқ берилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 246-моддасининг 11-бандига
биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига дори воситалари, ветеринария дори
воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек
дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун
мўлжалланган буюмларни ишлаб чиқариш учун қонунчиликда белгиланадиган
рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашё олиб кириш солиқ солишдан озод
этилади. Мазкур норма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб
чиқариладиган, олиб кириладиган тайёр дори воситаларига, ветеринария дори
воситаларига, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларга нисбатан
татбиқ этилмайди.
Қонун 12-моддасининг биринчи қисмига кўра, дори воситаларининг, тиббий
буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида
тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.
“Life Pharma Systems LLP” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган
“Парафер суспензия для приёма внутрь по 30 мл” дори воситасига Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника
сифатини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан 2015 йил 11 декабрда
DV/X01131/12/15-рақамли рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилган
ва ушбу гувоҳноманинг муддати 2020 йил 11 декабргача деб белгиланган.
Қонун 12-моддасининг тўққизинчи қисмида рўйхатдан ўтказилганлик
гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтгач дори воситаларини, тиббий
буюмларни ва тиббий техникани реализация қилишга ҳамда тиббиёт амалиётида
қўллашга, агар улар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиши
даврида ишлаб чиқарилган бўлса, рухсат этилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан импорт қилинган дори воситаси давлат рўйхатидан
ўтказилган гувоҳномаси амал қилиш даврида ишлаб чиқилганлиги
ва унинг яроқли муддати 2022 йилнинг ноябрь ойигача бўлганлиги ҳамда тиббиёт
амалиётида қўллашга рухсат этилиши сабабли “Andijon dori vositalari, tibbiy
buyumlar va tibbiy texnika ekspertizalasi va standartlashtirish” шўъба корхонаси
томонидан 2021 йил 22 февраль куни UZ.SMT.01.369.59542786-сонли мувофиқлик
сертификати берилган.
Шунинг учун ҳамда жавобгар томонидан импорт қилинган дори воситаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 февралдаги 49-сонли қарори билан
тасдиқланган рўйхатда бўлмаганлиги сабабли божхона органи томонидан Солиқ
кодексининг 246-моддасида назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилган.
Кейинчалик, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Life Pharma Systems LLP” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Парафер
суспензия для приёма внутрь по 30 мл” дори воситасига Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат
қилиш бош бошқармаси томонидан 2015 йил 11 декабрда берилган
DV/X01131/12/15-рақамли рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси муддати
2020 йил 11 декабрда ўз кучини йўқотганлиги маълум бўлганлиги, шу сабабли
даъвогар томонидан 00102/25.02.2021/0008602-рақамли БЮД расмийлаштиришда
51 199 103,34 сўмлик имтиёз нотўғри қўлланилган деб топилганлигини асос қилиб,
кўрсатиб жавобгардан 51 199 103,34 сўм божхона тўловларини ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш, апелляция инстанцияси
суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш учун Қонуннинг 12-моддасида
дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт
амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан
ўтказилгандан кейин рухсат этилиши, Ўзбекистон Республиаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган “Дори
воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентнинг 4бандида Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан
ўтган ва тиббий амалиётда фойдаланишга рухсат этилган дори воситалари
тегишли рўйхатга олиш гувоҳномаси, меъёрий ҳужжат ва мувофиқлик
сертификатига эга бўлиши лозимлиги деб белгиланганлиги, МЧЖ томонидан чет
элдан олиб келинган дори воситасига берилган гувоҳноманинг амал қилиш
муддати (амал қилиш муддати 2020 йил 11 декабргача) дори воситалари БЮД
билан “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган сана,
яъни 2021 йил 25 февралда тугаган бўлганлиги ва МЧЖга имтиёз қўллаш учун
мазкур дори воситасига ваколатли органдан рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги
гувоҳнома мавжуд бўлмаганлиги, шунга кўра, ушбу дори воситасини Ўзбекистон
ҳудудига олиб киришда МЧЖга имтиёз қўллаб бўлмаслигини асос қилиб
кўрсатган.
Бироқ, судлар Қонуннинг 3-моддасида дори воситаларига тушунча
берилганлиги, унга кўра касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш
ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини
ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори
моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори
моддалари (субстанциялар), дори препаратлари дори воситаси ҳисобланиши, ушбу
Қонун 12-моддасининг тўққизинчи қисмида рўйхатдан ўтказилганлик
гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтгач дори воситаларини, тиббий
буюмларни ва тиббий техникани реализация қилишга ҳамда тиббиёт амалиётида
қўллашга, агар улар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиши
даврида ишлаб чиқарилган бўлса, рухсат этилиши белгиланганлиги, жавобгар
томонидан импорт қилинган дори воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган
гувоҳномаси амал қилиш даврида ишлаб чиқилганлиги ва унинг яроқли муддати
2022 йилнинг ноябрь ойигача бўлганлиги ҳамда тиббиёт амалиётида қўллашга
рухсат этилиши сабабли “Andijon dori vositalari, tibbiy buyumlar va tibbiy texnika
ekspertizalasi va standartlashtirish” шўъба корхонаси томонидан 2021 йил 22
февраль куни UZ.SMT.01.369.59542786-сонли мувофиқлик сертификати
берилганлигига эътибор бермаган.
Даъвогарнинг Қонун 24-моддасининг тўртинчи қисмида Ўзбекистон
Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни
импорт қилиш тақиқланади деб белгиланганлиги ҳақидаги важи импорт қилинган
дори воситасига божхона расмийлаштирувида қулланилган Солиқ кодекси
246-моддасининг 11-бандида назарда тутилган имтиёзни бекор қилиш учун асос
бўлмайди. Чунки, Қонуннинг ушбу моддасида Ўзбекистон Республикасида
рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни импорт
қилишга йўл қуйилмаслиги белгиланган бўлиб, Солиқ кодекси 246-моддасининг
11-бандида назарда тутилган имтиёзни қўлламаслик ёки қўлланилган имтиёзни
бекор қилиш белгиланмаган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди низо юзасидан қарор қабул
қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган, моддий ҳуқуқ
нормасини нотўғри қўллаган ва бу ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хатосини тузатмасдан,
асоссиз равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига биноан, иш учун
аҳамиятли ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлиги моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан
янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
7
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг
12-бандига асосан давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари
иқтисодий судларда барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида
юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи
тўлашдан озод қилинганлиги сабабли, даъвогардан республика бюджетига ишни
биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ давлат божи унддирилмайди.
Даъво аризаси билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари даъвогар
зиммасида қолдирилади. Жавобгар томонидан апелляция ва кассация шикоятлари
билан мурожаат қилишда тўланган 1 023 982 сўм давлат божи ва 51 600 сўм почта
харажатлари даъвогар ҳисобидан қопланади. Иш биринчи ва апелляция
инстанцияси судларида видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли
даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига 135 000 (67 500 + 67 500) сўм суд
харажатлари ундирилади.
Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи ва апелляция
инстанцияси судларининг қарорлари бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Paradise Pharm” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 18 февралдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексидан:
- Paradise Pharm” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 075 582 сўм
почта харажатлари;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 135 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 18 февралдаги ҳал қилув
қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 апрелдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев