← Назад
Решение #512475 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 46 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law | |
| йича иш юритиш ИПК | 273 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
16 294 символов
4-1001-2202/50643-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – М.Султонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – В.Ли
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 4 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, жавобгар
вакиллари –Қ.Алимов, Ш.Шаакрамов ва Д.Казибеков (2023 йил 18 июлдаги
270/24-1134-сонли ишончнома асосида), М.Халилов (2023 йил 13 мартдаги
270/24-443-сонли ишончнома асосида), У.Алиев (2022 йил 26 октябрдаги
294-сонли ордер ва 2023 йил 23 мартдаги 270/24-273-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар Тошкент шаҳар Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “TOSHKENT SHAHAR
SUV TA’MINOTI” масъулияти чекланган жамиятидан 12 564 598 580 сўм
компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори, Тошкент шаҳар суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги ажрими
устидан Тошкент шаҳар табиат ресурслари бошқармаси томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “TOSHKENT SHAHAR SUV
TA’MINOTI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан атроф табиий муҳитни, атмосфера ҳавосини
ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация
тўловлари суммаси ҳисоб-китоби бўйича жами 12 564 598 580 сўм компенсация
тўловларини ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини кўпайтириш ҳақидаги
аризасини қабул қилиш рад этилган, даъвогарнинг даъво талаби қисман
қаноатлантирилган, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 309 338 177,30 сўм
компенсация тўловлари ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган, жавобгардан
республика бюджетига 6 186 763,54 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 мартдаги ажрими билан даъвогар Тошкент шаҳар Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон
Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг
апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар Олий
судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент
шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги
ажримини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорида 2022 йил 20 сентябрдан 26 сентябрга ва
2022 йил 23 сентябрдан 29 сентябрга қадар ўтказилган сув намуналарининг
1401-сонли таҳлиллари натижалари бўйича фақат азот нитрат, сулфат ва хлорид
каби 3 та ифлослантирувчи моддалар мавжудлиги қайд этилганлиги,
даъвогарнинг аккредитациядан ўтган ихтисослаштирилган аналитик маркази
(АНИДИ) томонидан 2022 йил 22-23 сентябрда олинган ва синов
лабораторияларида таҳлил қилинган сув намуналаридаги Салар сув иншоати
бўйича 11 та, Бўзсув сув иншоати бўйича 11 та ва Бектемир сув тозалаш
иншоати бўйича 11 та турдаги ифлослантирувчи моддалар мавжудлиги
аниқланганлиги, таркибида фақат 3 та ифлослантирувчи моддалар мавжудлиги
аниқланган синов лабораторияси таҳлили кўрсаткичларига нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли
қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий
муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган
коэффициентлар қонуний асослантирилмасдан 309 338 177,3 сўм ундирилиши
белгиланганлиги,
Бош
тиббиёт
бошқармаси
санитар-эпидемиологик
бошқармасининг синов лабораторияси раҳбарий қўлланма сифатида
OzDSi 951: 2011 (Ўзбекистон Давлат стандарти) марказлаштирилган хўжаликичимлик сув таъминоти манбаалари, гигиеник, техник талаблар ва танлов
қоидалари қўлланилганлиги, OzDSi 951: 2011 давлат стандарти даъвогарнинг
даъво предметига ва асосига олинган оқава сув таҳлилларига нисбатан
қўлланилмаслиги ва қўлланилиши мумкин бўлмаган давлат стандарти
ҳисобланишини кўрсатган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
қилинган даъвогар вакиллари суд мажлисига келмадилар. Иш ҳужжатларида
даъвогарнинг илтимосномаси мавжуд бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси
Экология, атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
вазирлигини ишга учинчи шахс сифатида жалб қилишни кўрсатиб, ишни бошқа
кунга қолдиришни сўраган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг биринчи қисмига асосан
кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни
аниқлашга эмас. Шу боис, судлов ҳайъати даъвогарнинг мазкур
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд
мажлисида
жавобгар
вакиллари
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш қисми бўйича
иш юритишни тугатишни, апелляция инстанцияси судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий
ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил
21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги
ташкил этилган.
ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан
бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб
кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш
ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга
ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг
бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради.
Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида амалга оширилиши мумкин.
Шунинг учун, даъвогар унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси
Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар табиат ресурслари бошқармаси
билан алмаштирилиши лозим.
ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига биноан агар қонунчиликда
бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи
инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши
мумкин.
Ушбу модданинг олтинчи қисмига асосан ишда иштирок этишга жалб
қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори
қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш
муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан
эътиборан ҳисобланади.
Иш ҳужжатларига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
2022 йил 14 декабрда қабул қилинган бўлиб, даъвогар томонидан ушбу суд
ҳужжати устидан апелляция шикояти дастлаб 2023 йил 12 январь кунида
Тошкент туманлараро иқтисодий судига тақдим қилинган.
Яъни, даъвогар вакили биринчи инстанция судида иштирок этган ва бир
ойлик муддатда апелляция инстанцияси судига апелляция шикояти билан
мурожаат қилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 27 январдаги ажрими билан почта харажати тўлови бошқа судга, яъни
Тошкент туманлараро иқтисодий судига тўланганлиги сабабли, даъвогарнинг
апелляция шикояти қайтарилган.
Шундан сўнг даъвогар томонидан апелляция шикояти такроран 2023 йил
24 февралда Тошкент туманлараро иқтисодий судига тақдим қилинган.
Даъвогар томонидан апелляция шикояти 2023 йил 24 февралда, яъни апелляция
шикоятини (протестини) бериш мумкин бўлган бир ойлик ҳамда апелляция
шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
тўғрисида илтимоснома берилиши мумкин бўлган икки ойлик муддат ўтганидан
сўнг тақдим қилинган бўлса-да, даъвогар томонидан апелляция шикоятида ёки
алоҳида илтимоснома ёхуд ариза кўринишида апелляция шикояти беришнинг
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисида илтимоснома судлов
ҳайъатига тақдим қилинмаган.
Даъвогар томонидан апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш тўғрисида илтимоснома тақдим қилинмаганлиги сабабли
жавобгар вакилининг апелляция шикояти беришнинг қонунда белгиланган
муддатлари ўтказиб юборилганлиги муносабати билан, апелляция инстанцияси
суди даъвогарнинг апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни ва апелляция шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни лозим деб топган.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, апелляция
шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ апелляция тартибида шикоят
қилинмайдиган ажрим устидан берилган ва у апелляция инстанцияси суди
томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни
тугатади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти
тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 7-бандига мувофиқ, ИПК
262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини(протестини) бериш
муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши
мумкин. Илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари
кўрсатилиши лозим. Бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат
қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб
ҳисобланиши мумкин.
ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат
ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини)
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши,
муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса,
рад этилиши лозим (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди). Ўтказиб
юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам
шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилади. Агар
апелляция шикояти (протести) қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин
берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб қабул
қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандига кўра тугатилади.
Демак, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори 2022 йил
14 декабрда қабул қилинган бўлиб, мазкур қарор қабул қилиш вақтида
даъвогарнинг вакили иштирок этган бўлса-да, бироқ белгиланган икки ойлик
муддат ўтказиб юборилган ҳамда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақида
илтимоснома берилмаган ҳолда апелляция шикояти билан мурожаат қилган.
Шунинг учун, даъвогарнинг апелляция шикояти ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан унга маълум бўлган кундан бошлаб икки ой ичида
берилганлиги сабабли, суд апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш
ҳақида тўғри хулосага келган.
Бундай ҳолатда, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги ажримида қайд этилган апелляция шикояти
ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин икки ой ўн кун ўтгач берилганлиги
ҳақидаги хулосаси асослидир.
Шу боис, судлов ҳайъати Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги ажримини бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан, кассация
инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича кассация шикояти
(протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ
кассация тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд
ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога
йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритишни тугатади.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал
қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги ҳал
қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатишни
лозим топади.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал
қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин
бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб ажрим чиқарганлиги сабабли уни бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация
шикоятидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
14 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш
юритиш тугатишни, Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация инстанцияси судида ишни
кўриш билан боғлиқ 33 000 сўм тўланган почта харажатлари даъвогар
зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 301-303, 305-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси негизида Ўзбекистон Республикаси Табиат
ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар табиат ресурслари бошқармаси билан
алмаштирилсин.
Тошкент шаҳар табиат ресурслари бошқармасининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар табиат ресурслари бошқармаси томонидан берилган
кассация шикоятининг Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
14 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги қисми бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 мартдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова