Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/5281 Дата решения 04.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение «XAIT TEKS INVEST» масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый «FEYHAN-TEKS» масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1184968 Claim ID 3547917 PDF Hash 535cd72b7dc17512... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 24-моддаси онуни 24 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
арздорни ФКнинг 327-моддаси арздорни ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2023 йил 4 август 4-1501-2301/5281-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар жамият раҳбари ХХХ, вакили (ишончномага асосан) ХХХ, жавобгар «Б1» МЧЖ вакиллари (ишончномага асосан) ХХХ, ХХХ, жавобгар «Б» МЧЖ раҳбари ХХХ, Муваққат бошқарувчи Б.Жўраевларни иштирокида, даъвогар «А» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳамда «Б1» масъулияти чекланган жамиятидан 2 015 836 000 сўм асосий қарз, 491 863 984 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни cуд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни «А» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳамда «Б1» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгарлар деб юритилади) ҳисобидан 2 015 836 000 сўм асосий қарз, 491 863 984 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгарлар томонидан бугунги кунга қадарли тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантирилишини сўради. Жавобгар «Б» МЧЖ вакили даъво ариза юзасидан эътирозларини билдириб, пул маблағлари уларнинг ҳисоб рақамига келиб тушган бўлсада, етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотлар уларга тегишли бўлмаганлиги сабабли рад этилишини сўради. Жавобгар «Б1» МЧЖ вакили даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини билдириб, жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Муваққат бошқарувчи ўз кўрсатмаларини баён қилиб, Суд томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмаслиги қонунчиликда белгиланганлиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдирилишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «А» масъулияти чекланган жамияти билан «Б1» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 2 март кунги 6-сонли маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартнома тузилган. Шунингдек, «Б1» МЧЖ (“Хақдор”), «Б» МЧЖ (“Янги хақдор”) ҳамда «А» МЧЖ (“Қарздор”) ўртасида 2023 йил 2 март кунги қарздорликни ўтказиш тўғрисида 18-сонли келишув битими тузилган. Шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Қарздор” ва “Хақдор” ўртасида 2023 йил 2 мартдаги 6-сонли шартномасига кўра, “Қарздор”, “Хақдор”га ўрта толали пахта-толаси учун хақ тўлаш мажбуриятларини олган. “Хақдор” ўзининг “Қарздор” олдидаги 3 000 000 000 сўмлик дебитор қарздорликни олиш ҳуқуқини янги ҳақдорга ўтказади. “Қарздор”, “Хақдор” олдидаги 3 000 000 000 сўмлик кредитор қарздорлигини “Янги хақдор” олдидаги кредитор қарздорлик сифатида тан олади. Шартноманинг 2.1.-бандига кўра, “Янги хақдор”, “Хақдор” қарздорликни тўлаб беришни ўз зиммасига олган. Мазкур келишув битимига асосан «А» МЧЖ томонидан «Б» МЧЖга тўлов топшириқномаларига асосан жами 3 000 000 000 сўм пул маблағи ўтказилган бўлсада, жавобгарлар томонидан шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, 2 015 836 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилмасдан келинган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгарлар ҳисобидан 2 015 836 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 июль кунги 4-1501-2302/5201-сонли ажрими билан қарздор «Б1» масъулияти чекланган жамиятига тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, жамият муваққат бошқарувчиси этиб, Б.М.Жўраев тайинланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Қарздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар «Б1» масъулияти чекланган жамиятидан ундириш талабини кўрмасдан қолдиришни ҳамда «Б1» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 015 836 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарлар ҳисобидан 491 863 984 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси учинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25 — 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Пленум қарорининг 12. –бандига кўра, Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш учун зарур бўлган пул маблағларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун керак товарларнинг бозорда йўқлиги қарздорни ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни ёки қонун ҳужжатларида ёхуд шартномада келишилган неустойкаларни тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмайди деб тушунтиришлар берилган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 491 863 984 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва жавобгарни мулкий аҳволини ҳисобга олиб, талаб қилинган пеняни 50 300 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан 2 015 836 000 сўм асосий қарз, 50 300 000 сўм пеня ва тўланган 25 077 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда даъвони жавобгар «Б1» МЧЖга нисбатан қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 015 836 000 сўм асосий қарз, 50 300 000 сўм пеня ва тўланган 25 077 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажатлари, жами 2 091 246 000 сўм ундирилсин. Даъвони жавобгар «Б1» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қисми кўрмасдан қолдирилсин. Даъво аризани қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев