← Назад
Решение #512731 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 564 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 249 символов
4-1802-2302/1442-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 4 август
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Қурбоновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Остоновнинг котиблигида, даъвогар
«Art Investment» масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар «Ko`hna
Kesh Avto Xizmat» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган
даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили Л.Боборажабов (2023 йил
25 июлдаги 1-сонли ишончномага асосан) (жавобгар иштирокисиз)
иштирокида, суди биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар «Art Investment» масъулияти чекланган жамияти(бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади), жавобгар «Ko`hna Kesh Avto Xizmat»
масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 8 майдаги 08/05-21-сонли
транспорт воситалари ижара шартномаси бўйича даъвогар томонидан
жавобгарга 2021 йил 31 майдаги 01-сонли бажарилган ишлар
далолатномаси ва 2021 йил 18 июндаги 8-сонли ҳисоб-фактурага асосан
82 989 736,72 сўмлик ҳамда 2021 йил 30 июндаги 02-сонли бажарилган
ишлар далолатномаси ва 2021 йил 13 июлдаги 9-сонли ҳисоб-фактурага
асосан 118 588 543,02 сўмлик, жами 201 572 938,9 сўмлик транспорт
хизмати кўрсатилганлигини, аммо жавобгар томонидан 201 572 938,9 сўм
қарздорлик ҳозирги кунга қадар тўлаб берилмаганлигини билдириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 201 572 938,9 сўм асосий қарздорликни
ундириб беришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Суд,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170моддалари тартибида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга берган
тушунтиришида, даъвосини қўллаб-қувватлаб, суддан даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топди.
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 8 майдаги
08/05-21-сонли транспорт воситалари ижара шартномаси бўйича
даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 31 майдаги 01-сонли
бажарилган ишлар далолатномаси ва 2021 йил 18 июндаги 8-сонли ҳисобфактурага асосан 82 989 736,72 сўмлик ҳамда 2021 йил 30 июндаги 02сонли бажарилган ишлар далолатномаси ва 2021 йил 13 июлдаги 9-сонли
ҳисоб-фактурага асосан 118 588 543,02 сўмлик, жами 201 572 938,9 сўмлик
транспорт хизмати кўрсатилган.
Аммо жавобгар томонидан ушбу қарздорлик суммаси талабнома
орқали огоҳлантирилишига қарамасдан ҳозирги кунга қадар тўлаб
берилмаган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгардан 201 572 938,9 сўм асосий
қарздорликни ундириш талаби билан асосли равишда судга мурожаат
этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига мувофиқ, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти транспорт воситалари
ижара шартномасидан келиб чиққан бўлиб, ФКнинг 564-моддаси биринчи
қисмида, транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш
шартномаси бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча
эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради
ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат
кўрсатади.
Ваҳоланки, шартноманинг 1.1-бандига биноан даъвогар(ижарага
берувчи) жавобгар(ижарага олувчи)га қабул қилиш топшириш
тўғрисидаги
далолатномага
мувофиқ
транспорт
воситаларини,
ҳайдовчилар бириктириб, вақтинча фойдаланиш учун топшириш
мажбуриятини бажарган бўлишига қарамасдан, жавобгар(ижарага олувчи)
даъвогар(ижарага берувчи)га шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ
автотранспортлардан фойдаланганлик учун ижара ҳақини, бажарилган
ишлар ҳажмига қараб, ҳар ой бажарилган ишлар далолатномасига асосан
тақдим этилган ҳисоб-фактуралар бўйича тўлаш мажбуриятини
бажармаган.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига асосан, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай
ҳолатда,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгар «Ko`hna Kesh Avto Xizmat» масъулияти
чекланган жамиятидан даъвогар «Art Investment» масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 201 572 938,9 сўм асосий қарздорликни ундиришни,
суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар «Ko`hna Kesh Avto
Xizmat» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Art Investment»
масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган
2 015 729,39 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ҳамда 82 500
сўм видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 8, 234, 236, 237, 326, 333 564моддалари ва ИПКнинг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Жавобгар «Ko`hna Kesh Avto Xizmat» масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар «Art Investment» масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 201 572 938,9 сўм асосий қарздорлик ундирилсин.
Жавобгар «Ko`hna Kesh Avto Xizmat» масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар «Art Investment» масъулияти чекланган жамияти
фойдасига олдиндан тўланган 2 015 729,39 сўм давлат божи ва 33 000 сўм
почта харажати ҳамда 82 500 сўм видеоконференцалоқа харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида
шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
О.Қурбонов