← Назад
Решение #512735 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳар
2023 йил 4 август
4-1501-2302/5203-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар корхона
раҳбари ХХХ, вакиллар (ишончнома ва ордер асосида) ХХХ, ХХХ, ХХХ,
жавобгар вакиллари (ишончнома асосида) ХХХ, ХХХларни иштирокида,
даъвогар «А»нинг жавобгар Бдан 179 413 677 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, Б (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 179 413 677 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят Молия бошқармаси ва
Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси низо предметига нисбатан мустақил
талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар
томонидан шартномага асосан амалга оширилган ишлар ва хизматлар ҳақи
тўланмасдан келаётганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб,
даъвогар томонидан ушбу бажарилган 179 413 677 сўмлик ишлар 5 фоизлик
кафолат суммаси сифатида ушлаб қолиниши лозим бўлган сумма бўлганлиги
сабабли даъвони рад этилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, учинчи шахсларни суд мажлиси куни ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз ишни кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Б “Буюртмачи” билан «А» “Пудратчи”
ўртасида 2022 йил 5 апрель кунги 5-сонли 7 707 713 490 сўмлик пудрат
шартномаси тузилган.
Ушбу пудрат шартномасининг 2-бандига кўра, “Пудратчи” мазкур
шартнома шартларига асосан Фарғона шаҳар, Ўзбекистон МФЙ, А.Қодирий
кўчаси 4 а-уйда жойлашган 12-ўқув корпусини капитал таъмирлаш ишларини
қилиб, ўқув биноси сифатида фойдаланишга топшириш объектида лойиҳада
кўзда тутилган ишларини бажариш мажбуриятини олади, “Буюртмачи” эса
“Пудратчи”га қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш,
уларни қабул қилиш ва “Пудратчи” томонидан бажарилган ишлар бўйича
тақдим этилган ҳужжатларига асосан университетнинг махсус ҳисоб-рақамида
режалаштирилган маблағлар ҳисобидан тўловни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Мазкур пудрат шартномасига асосан “Буюртмачи”нинг қарздорлиги
(7 305 775 977 сўм – 7 126 362 300 сўм) = 179 413 677 сўмни ташкил қилган.
Шу сабабли даъвогар, жавобгар ҳисобидан 179 413 677 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Бироқ,
жавобгар,
даъвогар
томонидан
ушбу
бажарилган
179 413 677 сўмлик ишлар 5 фоизлик кафолат суммаси сифатида ушлаб
қолиниши лозим деган важлар билан тўловлар амалга оширилмасдан келинган.
Шунингдек, жавобгар томонидан 2023 йил 6 июндаги 2-сонли
209 505 721,60 сўмлик электрон счёт-фактурани тасдиқлаш рад этилган
бўлсада, лекин жавобгар вакили томонидан бажарилган ишлар счёт-фактураси
тасдиқланган.
Пудрат шартномасининг 15-бандига кўра, “Буюртмачи” томонидан
“Пудратчи”га аванс берилгандан сўнг жорий молиялаштириш ва ишларни
бажариш жадваллари асос ҳисобланади.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқилганда, жавобгар томонидан
молиялаштириш умумий шартномавий жорий қийматининг 95 фоизигача
доирасида амалга оширилиши лозим бўлсада, даъвогарга ушбу молиялаштириш
доирасида тўловлар амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддаси биринчи қисмига кўра, Пудрат шартномаси бўйича
бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб
белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобдан
179 413 677 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 179 413 677 сўм асосий қарзни ва тўланган 1 794 137 сўм
давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» фойдасига жавобгар Б ҳисобидан 179 413 677 сўм асосий
қарз ва тўланган 1 794 137 сўм давлат божи ва 33 000 сўм харажати, жами
181 240 814 сўм ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев