← Назад
Решение #512755 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7641-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 4 август
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ННН”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 465 167 150 сўм асосий қарз, 55 820 058 сўм пеня, жами
520 987 208 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили ҚҚҚ (2023 йил 10 январдаги ишончномага
асосан), жавобгар вакили ССС (2023 йил 5 январдаги ишончномага асосан)
иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ННН” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 23 июнда 05-сонли
маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида шартноманинг предмети 3 450 000 000 сўм
қийматидаги 3 000 000 дона пишиқ ғишт етказиб берилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги 2021 йил 23 июнда 05-сонли шартномага
2021 йил 1 октябрда шартноманинг 1.1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
қўшимча келишув тузилиб, 3 162 500 000 сўм қийматидаги 2 500 000 дона
пишиқ ғишт етказиб берилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 30 июндан 2022 йил 30 ноябргача
тузилган 15 дона ҳисобварақ-фактурага мувофиқ, жами 3 607 594 520 сўм
қийматадаги ғишт маҳсулотларини етказиб берган.
Жавобгар етказиб берилган маҳсулот учун 3 142 427 370 сўм тўловни
амалга ошириб, 465 167 150 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар юзага келган қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгарга
2023 йил 19 июнда талабнома юборган.
Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 465 167 150 сўм асосий қарз,
55 820 058 сўм пеня, жами 520 987 208 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгарга ғишт маҳсулотлари етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар
тўловни тўлиқ амалга оширмаганлиги сабабли судга даъво тақдим
этилганлиги, ишни кўриш жараёнида жавобгар 150 000 000 сўм тўловни
амалга ошириб, 315 167 150 сўм асосий қарз қолганлиги, пеня кечиктирилган
30 кун учун талаб қилинганлиги, низони келишув йўли билан ҳал этиш
имконияти мавжуд эмаслигини билдириб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб,
қарздорлик мавжудлиги, ишни кўриш жараёнида 150 000 000 сўм тўлов
амалга оширилганлиги, банк ҳисобрақамига картотека қўйилганлиги,
қарздорликни бартараф этиш ҳаракатида эканлиги, келишув тузишга
ҳаракат қилинган бўлса-да, даъвогар розилик бермаганлиги, жавобгарнинг
моддий аҳволини инобатга олиб пеня миқдорини камайтиришни, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни сўради.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки
олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда
тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни
ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг
кечиктирмасдан тўлаши лозим.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 4 августда ўзаро солиштирма далолатнома
тузилиб, даъвогар 3 607 594 520 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги,
жавобгар 3 292 427 370 сўм тўлов амалга ошириб, жавобгарнинг
315 167 150 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб
берилганлиги ишда мавжуд ҳисобварақ-фактуралар, ўзаро солиштирма
далолатнома билан ўз исботини топганлиги, судда ишни кўриш жараёнида
жавобгар 150 000 000 сўм қарздорликни даъвогарга тўлаб берганлигини
инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 315 167 150 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода 55 820 058 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.6-бандида сотувчи томонидан
маҳсулотни етказиб бериш муддати ўтказиб юборилганда, ҳар бир
кечиктирилган кун учун 0,4 фоизи миқдорида, бироқ етказиб берилмаган
товарнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг
бажарилиш
даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани
камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида
эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
миқдори асосли эканлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган
ҳолда, пеня миқдорини 10 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий
равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
4
юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, суд
томонидан неустойка миқдори камайтирилганлигини инобатга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 5 209 872 сўм давлат божи, 33 000 сўм
почта харажати ундиришни, даъвогар томонидан ортиқча тўланган 7 000 сўм
давлат божини маълумотнома асосида қайтаришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ННН” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 315 167 150 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм
пеня, 5 209 872 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами
330 410 022 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ННН” масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча тўланган
7 000 сўм почта харажати маълумотнома асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси ва
маълумотнома берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов