Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2303/12 Дата решения 04.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "SAMARQAND MINTAQAVIY YO`LLARGA BUYURTMACHI XIZMATI" Давлат унитар корхонаси
Source ID 1144087 Claim ID 3479741 PDF Hash da49badae227f436... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 666-моддаси нинг 666 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
Текст решения 19 133 символов
4-1401-2303/12-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – У.Ҳомидов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Ў.Мурадов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - Р.М.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 4 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимов, даъвогар вакили – Н.Рахимова (2022 йил 20 декабрдаги 01-01/5065-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Ғ.Амиров (2023 йил 25 январдаги 01-06/69-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс вакили – А.Тўхтаев (2023 йил 5 январдаги 05/01-3-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Me’mor O‘tkir Chovka” масъулияти чекланган жамиятини жалб қилган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (даъвогар “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти манфаатида)нинг жавобгар “Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасидан 3 288 377 702,88 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 3 288 377 702,88 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 11 январдаги ажрими билан ишга “Me’mor O‘tkir Chovka” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 877 704 364,72 сўм ва суд харажатлари ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Иш бўйича янги қарор қабул қилинган. Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган. Даъвогардан республика бюджетига 65 767 554 сўм давлат божи ундирилган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан норози бўлиб Палата Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда 2021 йил 14 июндаги 00008677-сонли далолатнома бўйича жавобгар 2021 йил 10 июнда 361-сонли хат билан мурожаат қилганлиги, хатда Самарқанд шаҳар, А.Набиев кўчаси, 3-уйда янги қурилган маъмурий бинони сув таъминотига уланишга ва шартнома асосида сув ўлчагич асбоби ўрнатишга рухсат беришни сўраган бўлса-да, бироқ текширишда объект сув таъминотига уланганлиги, ўрнатилган сув ўлчагич асбоби давлат қиёслаш кўригидан ўтказилмаганлиги, пломбаланмаганлиги ва шартнома тузилмаганлиги аниқланганлиги, қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилганлиги, шундан сўнг, 2022 йил 25 октябрда расмийлаштирилган 00028908-сонли далолатномага кўра, жавобгар сув таъминотига Д-63 ммли пластмасс қувур орқали уланганлиги, сув ўлчагич асбоблари пломбаланмаганлиги аниқланганлиги, низоли объект бўйича 2019 йил 1 июлда расмийлаштирилган 0142509-сонли далолатнома охирги текшириш далолатномаси ҳисобланиши, шу сабабли сув ва оқова хизматлари бўйича “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”нинг 49, 63, 76, 78, 94 ва 101-бандларига асосан Д-63 мм = 461,3778 м3 * 968 кун * 7345 сўм = 3 288 377 702,88 сўмга қайта ҳисоб-китоб амалга оширилганлиги, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қисман қаноатлантиришда жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил 9 июнда ўзига тегишли маъмурий бинога сув таъминотига уланишга ва шартнома асосида сув ўлчагич ўрнатишга рухсат бериш ҳақидаги хат билан мурожаат қилган кунидан тарафлар ўртасида 2021 йил 24 ноябрда шартнома тузилган кунгача бўлган давр ва 2022 йил 25 октябрда расмийлаштирилган далолатнома санасигача бўлган уч ойлик давр ҳисобидан қайта ҳисоб-китоб қилганлиги, апелляция инстанцияси суди эса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 666-моддасига асосланиб, Самарқанд шаҳар, А.Набиев кўчаси, 3-уйда жойлашган ер майдонидан маъмурий бино ва меҳмонхона биноларини капитал қурилиши жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 2019 йил 26 июнда тузилган пудрат шартномасига асосан амалга оширилганлиги, пудрат шартномаси бўйича ишлар ва объект жавобгарга топширилмаганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этганлиги, бироқ судлов ҳайъати жавобгар 2021 йил 9 июнда ариза билан мурожаат этганлигига, пудратчи 3 томонидан тақдим этилган бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобварақ-фактуралар Ф3 (сарфланган харажатлар мониторинги) бўйича ҳам ишлар бажарилганлигига ва шундан сўнг амалда жавобгар объектдан фойдаланиб келаётганлигига, даъвогар билан жавобгар ўртасида сув ва оқова хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузилганлигига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, пудратчи томонидан 2021 йил 2 декабрдаги 02/12-1-сонли хатида жавобгарнинг янги маъмурий биноси қурилиши тўлиқ тугалланганлиги ва ҳозирда буюртмачи ишчи ходимлари жорий йилнинг августидан бинодан фойдаланиб келаётганлигини инобатга олиб, бино бўйича ичимлик сув ўлчагичларини ҳамда ускуналарини масъул шахслар томонидан қабул қилиб олиш тўғрисида кўрсатма беришни сўраганлиги, жавобгар томонидан қурилиш ишлари бошланишидан олдин қурилиш майдонини пудратчига топширганлиги тўғрисидаги далиллар тақдим этилмаганлиги ва судлов ҳайъати томонидан ҳам ушбу ҳолатлар ўрганилмаганлиги, 2019 йил 16 июндаги 244/19-КМ-сонли пудрат шартномасига кўра, қурилиш майдони – мазкур шартнома доирасида барча ишларни бажариш даврида далолатнома бўйича буюртмачи томонидан пудратчига берилган ер участкаси ҳисобланишини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили шикоятдаги важларни такрорлаб, жавобгар учинчи шахсга далолатнома билан қурилиш объекти топширилганлиги факти мавжуд эмаслиги, жавобгарнинг 2021 йил 9 июндаги мурожаати асосида далолатнома тузилганлиги, жавобгар сувдан шартномасиз, тамғаланмаган ҳолда сув ўлчагич асбоби давлат қиёслаш кўригидан ўтказилмаган бўлса-да, сув таъминотига уланганлиги ҳолати аниқланганлиги, жавобгарни охирги текшириш вақти 2019 йил 1 июлда амалга оширилганлиги, бундан ташқари, 2022 йил октябрда тузилган далолатномада ҳам жавобгар сув ўлчагич асбоби тамғаланмаганлиги аниқланганлиги, шу боис, “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”нинг 49, 63, 76, 78, 94 ва 101-бандларига асосан Д-63 мм = 461,3778 м3 * 968 кун * 7345 сўм = 3 288 377 702,88 сўмга қайта ҳисоб-китоб амалга оширилганлиги, бироқ апелляция инстанцияси суди эса иш ҳолатларига етарли даражада баҳо бермай пудратчи ташкилот томонидан қурилиш объекти жавобгарга топширилмаганлиги асоси билан даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилганлиги, шу боис апелляция инстанцияси судининг қарори асоссиз бўлганлиги учун кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил 9 июнда мурожаат қилинган вақтда даъвогар тамғалаш ва қиёсловдан ўтказиш чораларини кўрмаганлиги, шу боис, даъвогарнинг айби мавжудлиги сабабли, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида учинчи шахс вакили жавобгар томонидан сувдан 2021 йил июнь ойидан бери фойдаланиб келаётганлиги, учинчи шахс даъвогар аниқлаган сувдан фойдаланмаётганлигини билдириб, кассация шикояти бўйича қонуний қарор қилиш бўйича судга ҳавола қилди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгарга тегишли Самарқанд шаҳар, А.Набиев кўчаси, 3-уйда янги қурилган маъмурий бинода даъвогар томонидан 2021 йил 14 июнда жавобгарнинг манзилига мурожаати асосида чиқиб ўрганилганда, объект сув таъминотига уланганлиги, ўрнатилган сув ўлчагич асбоби давлат қиёсловидан ўтказилмаганлиги, тамғаланмаганлиги ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида сувдан фойдаланиш бўйича шартнома тузилмаганлиги аниқланган. Шундан сўнг, даъвогар томонидан жавобгар иштирокида 2021 йил 14 июнда 0008677-сонли далолатнома тузилган. Мазкур далолатнома тузишга жавобгарнинг даъвогарга 2021 йил 9 июндаги мурожаати асос бўлган. Даъвогар жавобгар объектида охирги текширувни 2019 йил 1 июлда амалга оширган. Даъвогар томонидан 2019 йил 1 июлда тузилган 0142509-сонли далолатнома жавобгарга нисбатан эмас, балки учинчи шахс “Memor Oʼtkir Chovka” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тузилиб сув ўлчагич асбоби қабул қилиб олинган. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-1401-2003/798-сонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 16 июлдаги қарорида жавобгар (буюртмачи) ва учинчи шахс (пудратчи) ўртасида Самарқанд шаҳар, Набиев кўчаси, 3-уйда жойлашган ер майдонидан маъмурий бино ва меҳмонхона биноларини капитал қурилиш тўғрисида 2019 йил 26 июндаги 244/19-КМ-сонли пудрат шартномаси тузилганлиги, объектда сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ҳолати бўйича жавобгарлик 2019 йил 26 июндан 2019 йил 1 июлгача учинчи шахс “Memor Oʼtkir Chovka” масъулияти чекланган жамиятида бўлганлиги аниқланган. Бундан ташқари, жавобгар (буюртмачи) ва учинчи шахс (пудратчи) ўртасида 2019 йил 26 июнда 244/19-КМ-сонли пудрат шартномаси тузилиб, жавобгар ва “Memor Oʼtkir Chovka” МЧЖ ўртасида 2019 йил 26 июнь куни 244/19-КМ-сонли пудрат шартномасига асосан 2020 йил 25 декабрдаги 712/20-ҚК-сонли қўшимча келишув тузилган ҳамда объектни топшириш муддати 2021 йил июнга қадар этиб белгиланган. Ўз навбатида, даъвогар жавобгарга нисбатан 2019 йил 1 июндан 2021 йил 24 ноябргача ҳисоб-китоб қилган. Бироқ, даъвогар объектида 2019 йил 1 июлда сув ўлчагич асбоби ўрнатилганлиги, 2021 йил 9 июнгача бўлган даврда тамға қачон бузилганлиги ҳолати даъвогар томонидан исботлаб берилмаган. Шу боис, биринчи инстанция суди 2019 йил 1 июлдан 2021 йил 9 июнгача бўлган давр учун ҳисобланган қарздорликни асоссиз деб ҳисоблаб тўғри хулосага келган. Кейинчалик, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 24 ноябрда 9970107046-сонли истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартнома тузилган. Қоидаларнинг 49-бандига мувофиқ фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади. Қоидаларнинг 76-бандига мувофиқ ИСКХ ташкилоти томонидан истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилишга асос бўладиган сувни ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари ҳар уч ойда 1 марта олиниб, тегишли далолатнома билан расмийлаштириш орқали (2 нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси истеъмолчига топширилади) истеъмолчиларнинг маълумотларига ўзгартиришлар киритилади. Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади: ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан; агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади. Қоидалар 87-бандининг “б”-кичик банди II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади: М — 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), м2 ; g — 9,8 м/секунд2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; Н — сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг бир метрдаги босими; t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги вақт. Демак, 2021 йил 14 июндаги текшириш далолатномасида 50 мм бўлган полиэтилен қувур кўрсатилган бўлса-да, бироқ 50 мм полиэтилен қувур эмас, аслида 63 мм полиэтилен қувур эканлиги тарафлар томонидан суд мажлисида тасдиқлашган. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб беради. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди 2021 йил 9 июндан бошлаб 2021 йил 24 ноябргача, яъни тарафлар ўртасида 9970107046-сонли шартнома тузилгунга қадар бўлган давр учун Д-63 мм=461,3778 м3 * 167 кун * 7345 сўм= 565 932 930,14 сўм ундириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Шунингдек, 2022 йил 25 октябрда даъвогар томонидан расмийлаштирилган далолатномага кўра, жавобгар сув таъминотига Д-63 мм пластмасс қувур орқали уланганлиги, сув ўлчагич асбобларига тамға қўйилмаганлиги аниқланган. Жавобгарга 30 кун ичида ҳисоблагич асбобини навбатдан ташқари давлат қиёслаш куригидан ўтказиш тўғрисида кўрсатма берилган ҳолда далолатнома тузилган. Даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 25 октябрда расмийлаштирилган 00028908-сонли далолатнома-кўрсатма бўйича сув ўлчагич асбобларига тамға қўйилмаганлиги учун Д-63 мм=461,3778 м3 * 92 кун * 7345 сўм= 311 771 434,58 сўм ундириб асосли хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт тўхтамга келган. Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган, бу эса иш бўйича қарор қабул қилишда барвақт хулосага келишга сабаб бўлган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг биринчи қисми 2-бандига мувофиқ кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишни апелляция ва кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ даъвогардан республика бюджетига 48 213 466,76 сўм давлат божи, жавобгардан 7 республика бюджетига 17 554 087,29 сўм давлат божи, жавобгардан даъвогар фойдасига 60 000 сўм почта харажатлари, жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган. Шунинг учун, Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори ижроси бўйича ундирув бекор қилиниши лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нинг 118, 301 ва 303, 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 48 213 466,76 сўм давлат божи ундирилсин. “Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасидан: - республика бюджетига 17 554 087,29 сўм давлат божи; - “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 60 000 сўм почта харажатлари; - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори ижроси бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: И. Таджиев В. Сатторова