← Назад
Решение #512899 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 20 | — | law | |
| онун | 8 | — | law | |
| онуни | 8 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онуннинг | 20 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| исмида суд харажатларини ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
17 968 символов
4-1102-2202/1005-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – А.Хаитбоев
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья – А.Ибрагимова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 4 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан
иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогарлар - М.Набиев, У.Киргизов,
“May Chegara Invest” масъулияти чекланган жамияти вакили С.Мамаджанова
(раҳбар), “May Chegara Invest” масъулияти чекланган жамияти ва
У.Киргизовнинг ишончли вакили - адвокат М.Ниязметов (2023 йил 24 июлдаги
12-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, “May Chegara Invest” масъулияти
чекланган жамияти ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда,
даъвогарлар “May Chegara Invest” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари
У.Киргизов ва М.Набиевнинг жавобгар Б.Юсуповни жамият таъсисчилари
сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“May Chegara Invest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
МЧЖ деб юритилади) таъсисчилари У.Киргизов ва М.Набиев (бундан буён
матнда даъвогарлар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожат қилиб, масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Б.Юсупов (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)ни жамият таъсисчилари сафидан
чиқаришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 30 майдаги ажрими билан МЧЖ ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 29 июлдаги ҳал қилув
қарори билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантириш рад этилиб, даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 25 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан жавобгар Олий судга
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор қилиб,
2
даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда
“Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг ўн биринчи қисмида агар
жамиятнинг уставида нотариал тартибда амалга ошириш тартиби кўзда тутилмаган
бўлса, улушни ўтказиш оддий ёзма шаклда амалга оширилиши белгиланганлиги,
мазкур шаклга риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаришлиги,
жавобгар ва М.Набиев ўртасида улушни ўтказиш оддий ёзма шаклда
тузилмаганлиги, тақдим этилган ариза улушни ўтказиш шартномаси
ҳисобланмаслиги, мазкур аризани тайёрлашда таъсисчи У.Киргизовнинг розилиги
олинмаганлиги, даъво аризасида жавобгар томонидан улуш киритилмаганлиги қайд
этилганлиги, судлар томонидан улуш моддий қимматликлар кўринишида
киритилганлиги инобатга олинмаганлиги, бу жамият таъсисчилари ва раҳбари
томонидан қабул қилиш рад этилганлиги, шу билан бирга, М.Набиев ва У.Киргизов
томонидан ҳам улуш киритилмаганлиги, М.Набиев биринчи ва апелляция
инстанцияси судларида иштирок этмаганлиги ва уни белгиланган тартибда
хабардор қилинганлиги ҳақида далиллар мавжуд эмаслигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогарлар ва учинчи шахс вакиллари кассация
шикоятидаги важларга эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
этилган жавобгар вакиллари суд мажлисига келмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, “Mirishkor Baxrom Yusupov” масъулияти чекланган
жамияти Тошкент вилояти Қибрай туман ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2013 йил 24 июнда
219/3098-Т-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган.
“Mirishkor
Baxrom
Yusupov”
масъулияти
чекланган
жамияти
таъсисчиларининг 2022 йил 5 апрелдаги умумий йиғилиш қарори билан
жамиятнинг номи “May Chegara Invest” масъулияти чекланган жамиятига
ўзгартирилган. Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави 2022 йил 13 апрелда
4963276-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставининг 7.1-бандига кўра жамиятнинг устав
фонди ўзгартирилмаган, яъни “May Chegara Invest” масъулияти чекланган жамияти
таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича:
– таъсисчи Б.Юсупов 33,34 % улуш;
– таъсисчи У.Киргизов 33,33 % улуш;
– таъсисчи М.Набиев 33,33 % улуш миқдорида тақсимланган.
Жамият уставининг 5-бандида жамият иштирокчилари Ўзбекистон
Республикаси Қонунлари ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган
тартибда жамият ишларини бажаришда иштирок этиш, жамиятнинг таъсис
ҳужжатларида назарда тутилган тартибда устав фондидаги ўз улушини ёки унинг
бир қисмини ушбу жамиятнинг бир ёки бир нечта иштирокчиларига сотиш ёки
бошқача тарзда ўтказиш, жамият иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар
исталган вақтда жамиятдан чиқиш, жамият тугатилган тақдирда кредиторлар билан
ҳисоб-китоблардан кейин қолган мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини
олиш, киритган ҳиссаларининг умумий қиймати жамият устав фондининг
10 фоизидан кам бўлмаган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол
равишда бузувчи ёки ўз фаолияти (фаолиятсизлиги) билан жамият фаолиятини
амалга оширишга имкон бермаган ёки буни жиддий қийинлаштирган иштирокчини
жамиятдан чиқаришни суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги
кўрсатилган.
Уставнинг 6-бандида жамият иштирокчиларининг Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган
миқдорда, усулда ва муддатда ҳисса киритиш мажбурияти белгилаб қўйилган.
Шунингдек, уставнинг 7.2-бандида жамият давлат рўйхатидан ўтказиладиган
пайтгача ҳар бир иштирокчи таъсис ҳужжатларида кўрсатилган ўз улуши
миқдорининг камида 30 фоизини жамият устав фондига киритиши шартлиги,
7.3-бандида эса ҳар бир иштирокчи жамият рўйхатга олинганидан кейин 12 ой
ичида ўз улушини тўлиқ ҳолда киритиши шартлиги белгиланган.
Жамият таъсисчиларининг 2016 йил 10 августдаги умумий йиғилишида
жавобгар Б.Юсупов жамият таъсисчилари сафидан чиқиб кетиши, жамиятнинг
устав фондига киритилган ўз улушини беғараз бошқа таъсисчига ҳадя қилиши
тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.
Мазкур йиғилиш қарори билан таъсисчи Б.Юсуповнинг устав фондидаги
33,34 фоиз улуши таъсисчи М.Набиевга 100 фоиз ҳадя қилинган.
Шунингдек, Б.Юсуповни ўз аризасига биноан жамият таъсисчилари сафидан
чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Таъсисчи Б.Юсуповнинг жамият таъсисчилари сафидан чиқиб кетиши,
жамиятнинг устав фондига киритилган ўз улушини беғараз мақсадда жамиятнинг
бошқа таъсисчиси М.Набиевга ўтказиш тўғрисидаги аризаси Қибрай тумани
5-сонли Давлат нотариал идораси томонидан 2016 йил 7 сентябрда 1784-сонли
реестр рақами билан нотариал тасдиқланган.
Бироқ, таъсисчи Б.Юсупов жамият уставига, хусусан таъсисчилар таркибига
киритилган ўзгаришларни ва улушларнинг ўзгаришларини белгиланган тартибда
давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларга имзо қўйишдан бош
тортиб келган. Бу билан Б.Юсупов ўзининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан
жамият фаолиятига тўсқинлик қилиб келган.
Бундан ташқари, жамият уставининг 7.3-бандига кўра жавобгар
50 000 000 сўм улуш киритиши лозим бўлса-да, бироқ жамият уставининг ушбу
банди талабини бузган ҳолда Б.Юсупов 720 000 сўм улуш киритган. Бу билан
жавобгар таъсисчи сифатида ўз мажбуриятларини бажармаган.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади ) 9-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, жамият
иштирокчилари ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда
тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари шарт.
Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмига асосан, жами улушлари жамият устав
фондини (устав капиталини) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият
иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишга имкон бермаётган ёки уни
жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида
чиқарилишини талаб қилиш мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 19-бандига асосан,
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга фақат жами улушлари
жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган
жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкин. Бунда судлар жами
улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил
этадиган битта иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав
капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам
бундай талаб билан судга мурожаат қилиши мумкин. Бир нечта иштирокчи судга
мурожаат қилганда даъво аризаси ушбу иштирокчиларнинг барчаси ёки уларнинг
вакили (вакиллари) томонидан имзоланган бўлиши керак. Бунда даъвогар
(даъвогарлар) улушининг миқдори белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис
ҳужжатлари асосида аниқланади. Агар даъвогар иштирокчининг улуши ёки бир
нечта иштирокчиларнинг жами улушлари жамият устав фонди (устав
капитали)нинг ўн фоизидан кам бўлса ёхуд даъво аризаси жамиятнинг ўзи
томонидан берилган бўлса, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Судлар ушбу тоифадаги ишларни кўришда жавобгар ўз мажбуриятларини
қўпол бузаётганлиги, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият
кўрсатишига
имкон
бермаётганлиги
ёки
уни
жиддий
тарзда
қийинлаштираётганлиги ҳолатлари мавжудлигини аниқлашлари лозим.
Мазкур ҳолатда, Б.Юсупов жамият таъсисчилари таркибидан чиқиб кетиши
ўзининг хоҳиш иродаси асосида амалга оширилган ва устав фондига киритган ўз
улушини беғараз М.Набиевга ўтказиш тўғрисидаги аризаси нотариал тартибда
расмийлаштирилган бўлса-да, жамиятнинг уставига ва таъсис ҳужжатларига имзо
қўйишдан бош тортган.
Қонуннинг 15-моддасига кўра, пул маблағлари, қимматли қоғозлар, ўзга
ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга
ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига (устав капиталига)
қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин. Жамиятнинг иштирокчилари ва жамиятга
қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг устав фондига (устав
капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари
умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан
қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади.
Жавобгарнинг “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг ўн биринчи
қисмида агар жамиятнинг уставида нотариал тартибда амалга ошириш тартиби
кўзда тутилмаган бўлса, улушни ўтказиш оддий ёзма шаклда амалга оширилиши
белгиланганлиги, мазкур шаклга риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини
келтириб чиқаришлиги, жавобгар ва М.Набиев ўртасида улушни ўтказиш оддий
ёзма шаклда тузилмаганлиги ҳақидаги важи билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки,
Қонуннинг 20-моддасида жамият иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида
тақиқланган бўлмаса, ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга
сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкинлиги
белгиланган. Бунда улушни бошқа шахсга ўтказиш учун шартнома тузиши
шартлиги кўрсатилмаган.
Жавобгарнинг таъсисчи М.Набиев фойдасига улушни ҳадя қилиш ҳақидаги
аризасини тайёрлашда таъсисчи У.Киргизовнинг розилиги олинмаганлиги ҳақидаги
важи асоссиздир. Чунки Қонуннинг 20-моддасида жамият иштирокчиси
жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёки унинг бир
қисмини жамиятнинг бир ёхуд бир неча иштирокчисига сотишга ёки бошқача
тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли эканлиги, бундай битимни тузиш
учун, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг
ёки жамият бошқа иштирокчиларининг розилиги талаб қилинмаслиги белгиланган.
Жавобгарнинг МЧЖ устав фондига товар қимматликлари кўринишида улуш
киритилганлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, МЧЖ устав
фондига киритиладиган улушлар МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишида,
жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган
қарор билан тасдиқланиши лозим. Бу эса, МЧЖ таъсисчилар умумий йиғилиш
қарори билан тасдиқланмаган. Қолаверса, мазкур моддий қимматликлар МЧЖнинг
бухгалтериясига кирим қилинмаган.
Жавобгарнинг М.Набиев ва У.Киргизов томонидан ҳам улуш
киритилмаганлиги ҳақидаги важи бирор-бир далил билан исботлаб берилмаган.
Жавобгарнинг таъсисчиси М.Набиев биринчи ва апелляция инстанцияси
судларида иштирок этмаганлиги ва уни белгиланган тартибда хабардор
қилинганлиги бўйича далиллар мавжуд эмаслиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир.
Чунки, суд мажлисида таъсисчи М.Набиев биринчи ва апелляция инстанцияси
судларида бевосита иштирок этганлиги суд мажлисида ўзи томонидан, шу билан
биргаликда таъсисчи У.Киргизов ва МЧЖ раҳбари ҳам унинг иштирок этганлигини
тасдиқлади.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
жавобгардан ундирилади. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ
суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Биринчи инстанция суди
томонидан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари
жавобгардан даъвогар фойдасига ундириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Аслида
эса, даъвогар томонидан даъво аризаси билан мурожаат қилишда суд харажатлари
тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги
6-сонли қарорининг 17-банди билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг «Иқтисодий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд
амалиёти тўғрисида» 2021 йил 27 ноябрдаги 36-сонли қарорининг
35-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги жумла билан тўлдирилган. Бунда суд
харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал
этилиши суднинг ҳал қилув қарори ёки қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга
асос бўлмаслиги, бундай ҳолда кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса
қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар
бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилиши белгиланган.
Шу боис, ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд
харажатлари даъвогар томонидан тўланмаганлиги сабабли, жавобгардан республика
бюджетига 2 700 000 сўм давлат божи, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
депозит рақамига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилиши лозим.
ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд ҳужжати
бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки рад этиш тўғрисида янги
суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан
қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати
бўйича ундиришни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул
қилиши белгиланган.
Шунинг учун, Чирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил
29 июлдаги ҳал қилув қарорининг суд харажатларининг ижроси бўйича ундирув
бекор қилиниши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303, 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“May Chegara Invest” масъулияти чекланган жамияти
Б.Юсуповнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
таъсисчиси
7
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 29 июлдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 25 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг суд харажатларини ундириш қисми бекор
қилинсин.
“May Chegara Invest” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
Б.Юсуповдан:
- республика бюджетига 2 700 000 сўм давлат божи;
- Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг депозит рақамига 24 000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 29 июлдаги ҳал қилув
қарорининг суд харажатларининг ижроси бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова