← Назад
Решение #512928 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс | 638 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7645-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 4 август
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ААА” оилавий корхонасининг жавобгар “БББ” МЧЖ ҳисобидан 16 400
000 сўм асосий қарз ва 3 870 400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
ДДД (2023 йил 3 августдаги 6-сонли ишончнома билан) иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ААА” оилавий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “БББ” МЧЖ
ҳисобидан
16
400
000
сўм
асосий
қарз
ва
3 870 400 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлади.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, суд низони унинг иштирокисиз мазмунан
кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, мавжуд далиллар ва ишда
иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларига ҳуқуқий
баҳо
бериб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвони
қисман
қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида меҳмонхона
хизматини кўрсатиш юзасидан 2022 йил 13 январда 2-сонли
шартнома имзоланган.
Шартноманинг шартларига мувофиқ даъвогар (ижрочи)
жавобгар (буюртмачи)га меҳмонхона хизматини кўрсатиш, жавобгар
эса кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Шартноманинг
2.1-бандида
хизмат
кўрсатиш
тартиби
белгиланган бўлиб, унга кўра жавобгар меҳмонхонада хоналарни
олдиндан банд қилиш учун даъвогарга хат, факсограмма ёки
электрон кўринишидаги хат юбориши лозимлиги, ушбу банднинг
“а”-кичик хатбошисида эса, хоналарни банд қилиш учун жавобгар
даъвогарни камида икки кун олдин огоҳлантириши лозимлиги ҳамда
ташриф буюрувчи шахслар, хоналар сони ва уларнинг қулайликлари,
тўлов тартиби ҳақида аниқ маълумотларни юбориши лозимлиги
белгиланган.
Шартноманинг
3.1-бандида
мазкур
шартнома
бўйича
кўрсатиладиган хизмат нархи шартноманинг ажралмас қисми
ҳисобланган 1-иловага мувофиқ белгиланиши, 3.2-бандида эса
буюртмачи ҳисобланмиш жавобгар ва даъвогар ўртасида ҳисобкитоблар миллий валютада амалга оширилиши, шартнома
баҳосининг 15 фоизи олдиндан аванс тариқасида ўтказилиши ҳамда
қолган 85 фоизи томонлар ўртасида кўрсатилган хизматлар бўйича
далолатнома имзолангандан сўнг 10 банк куни ичида тўлаб
берилиши белгиланган.
Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланмиш 1-иловасида ҳар
бир киши учун бир суткалик меҳмонхона хизмати 150 000 сўмни
ташкил этиши тасдиқланган.
Даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажарган ҳамда
жами 16 400 000 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги
ҳисобварақ-фактураларни жавобгарга юборган, аммо жавобгар
хизматлар ҳақини тўламаган.
Даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш борасидаги
мурожаатлари самара бермагач, у судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги, 705-моддасида эса буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши
шартлиги белгиланган.
ФК 708-моддасига мувофиқ пудрат тўғрисидаги умумий
қоидалар ва маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг
қоидаларига зид бўлмаса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига
нисбатан қўлланади.
ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган
иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш
пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ
тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса,
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг
638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Бу тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар
томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли
қарорининг 19-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Жавобгар кўрсатилган хизматлар ҳақини шартлашилган
муддатларда тўламаганлиги ҳамда даъвонинг асосли эканлиги ишда
тўланган ҳужжатлар, хусусан тарафлар ўртасида 2022 йил
31 июлдаги таққослаш далолатномаси билан тўлиқ ўз исботини
топган.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг 16 400 000 сўм асосий
қарздорликни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, жавобгар шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида бажармаганлиги учун ундан шартномаларнинг 4.3-бандига
асосан 3 870 400 сўм пеня ундириш ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 11-бандида
шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавобгарлик қарздорнинг айби
бўлсагина қўлланилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада
бажариши учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини
исботласа, у жавобгарликдан озод қилиниши лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги,
яъни тўлов кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня
ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини
эътиборга
олиб,
неустойка
миқдорини
камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига
мутаносиблиги масаласини ўрганиб, суд талаб қилинган пеня
миқдорини 2 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган.
Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис иш бўйича
суд харажатлари тўлиқ жавобгар зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат
божи ундирилади, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга
оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат
қилиш чоғида ушбу ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
тўлайди.
Даъвогар оилавий корхона сифатида кичик бизнес субъектига
мансуб, шундай экан у белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида,
яъни 202 704 сўм давлат божи тўлаши лозим бўлган. Бироқ даъвогар
томонидан 202 704 сўм давлат божи ортиқча тўланган, демак ортиқча
тўланган пул эса маълумотнома асосида даъвогарга қайтарилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“БББ” МЧЖ ҳисобидан “ААА” оилавий корхонаси фойдасига 16
400 000 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, 202 704 сўм давлат божи
ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 202 704 сўм давлат божи
“ААА” оилавий корхонасига қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси ва
маълумотнома берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
С.Ғ.Солиев