← Назад
Решение #513018 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онун | 37 | — | law | |
| онун | 55 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онун | 92 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 84 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
19 071 символов
4-1901-2203/1964-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида кўрган
судья – С.Кадиров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья - Т.Алимардонов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 4 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Сурхондарё вилоят
судининг ходими Б.Тўрамуродов, Андижон вилоят судининг ходими
Ғ.Амирқулов, аризачи вакиллари – Ф.Абдурахманова (2023 йил 12 майдаги
20-05/85-сонли ишончнома асосида), М.Носиров (2023 йил 21 февралдаги
20-05/186-сонли ишончнома асосида), Ш.Турабов (2022 йил 16 августдаги
20-05/544-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – Э.Болтаев
(2023 йил 29 майдаги 53-сонли ишончнома асосида), Ш.Болтаев (раҳбар)нинг
иштирокида, аризачи “Асакабанк” акциядорлик жамиятининг қарздор
“Музработ қишлоқ қурилиш” масъулияти чекланган жамиятини тўловга
қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатлари устидан аризачи “Асакабанк” акциядорлик жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Асакабанк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “Музработ қишлоқ
қурилиш” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 17 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб аризачи
Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатларини бекор қилиб аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг
37-моддасига асосан, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатиш ва
тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш
1
ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга
қобилиятсизлиги асос бўлиши, қарздорнинг аризачи олдидаги қарзи
1 723 575 658,93 сўмни ташкил этиб, аризачи олдидаги мажбурият 1 370 кунга
ёки 46 ой муддатдан буён бажаришга қодир эмаслиги уни тўловга қобилиятсиз
деб эътироф этиш тўғрисида ариза билан иш қўзғатишга асос бўлганлиги,
Давлат солиқ қўмитаси Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг
2022 йил 23 июндаги қарздорнинг молиявий ҳолати юзасидан тақдим этилган
ҳисоботи ва муваққат бошқарувчининг якуний ҳисоботи 2022 йил 30 сентябрь
ҳолатига қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб
кетганлиги ҳужжатлар билан ўз исботини топган бўлса-да, муваққат
бошқарувчининг ҳисоботи тақдим этилган далилларга зидлиги ва биринчи
инстанция суди муваққат бошқарувчининг асослантирилмаган якуний
ҳисоботини қабул қилиб қонун бузилишига йўл қўйганлиги, биринчи инстанция
судининг 2022 йил 22 августдаги ажримида қарздорга нисбатан кузатув тартибтаомили жорий этилиб, муваққат бошқарувчи тайинланганлиги, муваққат
бошқарувчи томонидан қарздорнинг молиявий ҳолати таҳлил қилинмаганлиги,
унинг кредиторлари аниқланмаганлиги, кредиторларнинг биринчи йиғилишини
ўтказиш тўғрисида маълумот берилмаганлиги ва кредиторлар йиғилиши
ўтказилмаганлиги, қарздорнинг банк олдидаги кредит ва унга ҳисобланган
фоизлардан жами қарздорлиги 1 723 575 658,93 сўмни ташкил этган бўлса-да,
кредит шартномасига асосан ажратиладиган кредит маблағлари ва улардан
фойдаланганлик учун фоиз тўловлари ва бошқа фоиз ва тўловлардан кечиш ёки
улардан воз кечиш тўғрисида ҳеч қандай ҳуқуқий асослар мавжуд эмаслиги
инобатга олинмаганлигини кўрсатган.
Суд
мажлисида
аризачи
вакиллари
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, қарздорга нисбатан
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
сўрашди.
Суд мажлисида қарздор вакиллари кредит шартномаси бўйича жами
262 млн сўм атрофида қарздорлиги мавжудлиги, аризачи асоссиз қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида ариза билан барвақт судга мурожаат
қилганлиги, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмаслиги,
жамият фаолиятига кредит фоизларини сунъий равишда оширган ҳолда
тўсқинлик қилиб келаётганлиги, бугунги кунда корхонага янги асбоб-ускуна
олиб келинганлиги, уни ишга тушириш учун аризачи эски асбоб-ускуналарни
олиб чиқиб кетмаётганлигини билдириб, кассация шикоятидаги важларга
эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қисман
қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш
учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, аризачи ва қарздор ўртасида 2018 йил
8 сентябрда 2018/363-сонли кредит шартномаси тузилган.
2
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Музработ тумани “Сархад” ҚФЙ
Ат-Термизий маҳалласида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводи
бино-иншоотлари ҳамда бир дона юк ташувчи махсус техника сотиб олиш
мақсадида 36 ой муддатга йиллик 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан
1 000 000 000 сўм кредит ажратилган. Кредит шартномасига кўра пул
мажбуриятларини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 10 август этиб
белгиланган.
Қарздор томонидан кредит маблағлари қисмларга бўлиб-бўлиб тўлаб
борилиши лозим бўлса-да, қарздор зиммасига олинган ушбу мажбуриятларни
бажармаган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) аризачи манфаатида
cудга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор ва “BARPO QURILISH
SERVIS” ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш ташкилоти хусусий
корхонасидан (450 000 000 сўм чегарасида) солидар тартибда 916 666 000 сўм
асосий кредит қарздорлиги, 83 334 000 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги,
182 087 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 10 000 000 сўм пеня, жами
1 192 087 000 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мол-мулкларига
қаратиш, гаров мулкларининг бошланғич реализация қилиш суммасини
белгилаш ҳамда қарздорга кредит ҳисобига сотиб олинган бир дона юк ташувчи
автомашина (амкадор погрузчик)ни гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 4-1902-1902/4676-сонли иш
бўйича қабул қилинган 2019 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори билан
Палатанинг аризачи манфаатида киритган даъвоси қисман қаноатлантирилиб,
қарздордан ва “BARPO QURILISH SERVIS” ихтисослаштирилган қурилиштаъмирлаш ташкилоти хусусий корхонасидан (450 000 000 сўм чегарасида)
солидар тартибда жами 1 184 087 000 сўм ундириш белгиланган. Ундирув
қарздорга қарашли Музработ тумани, Сарҳад ҚФЙ, “Ат-Термизий” маҳалласи
ҳудудида 1,0 гектар ишлаб чиқариш майдони, 6,0 гектар тупроқ карьерларида
жойлашган ғишт ишлаб чиқариш бино-иншоотлари ва тупроқ карьери (ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда) ва JKB (SJ) 45/45- 2.0 русумли, серия
рақами JKB (SJ)/ JKR (SJ) бўлган вакуум экструдер ишлаб чиқариш учун
эффект ва компакт машинасига қаратилган ҳамда тарафлар ўртасида 2018 йил
9 октябрда тузилган баҳолаш далолатномаларига асосан Музработ тумани,
Сарҳад ҚФЙ, “Ат-Термизий” маҳалласи ҳудудида 1,0 гектар ишлаб чиқариш
майдони, 6,0 гектар тупроқ карьерларида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш
бино-иншоотлари ва тупроқ карьери” (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
биргаликда), шунингдек JKB (SJ) 45/45-2.0 русумли, серия рақами JKB (SJ)/
JKR (SJ) бўлган вакуум экструдер ишлаб чиқариш учун эффект ва компакт
машинасининг бошланғич реализация нархи 437 500 000 сўм этиб белгиланган.
Қарздорга кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган бир дона юк ташувчи
махсус техника (амкадор погрузчик)ни мажбурият бажарилишининг таъминоти
сифатида гаровга қўйиш мажбурияти юклатилган. Даъво талабларининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
3
Сурхондарё вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2020 йил
22 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув
қарорининг “BARPO QURILISH SERVIS” ихтисослаштирилган қурилиштаъмирлаш ташкилоти хусусий корхонасидан (450 000 000 сўм чегарасида)
солидар тартибда ундириш қисми бекор қилинган. Ушбу қисм бўйича янги
қарор қабул қилинган. “BARPO QURILISH SERVIS” ихтисослаштирилган
қурилиш-таъмирлаш ташкилоти хусусий корхонасидан (450 000 000 сўм
чегарасида) солидар тартибда ундириш қисми кўрмасдан қолдирилган.
Аризачининг филиалига нисбатан иш юритиш тугатилган. Ҳал қилув
қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 4-1902-1902/4676-сонли иш
бўйича қабул қилинган 2019 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори бўйича
берилган ижро варақаси асосида Бюронинг Музработ туман бўлими томонидан
ижро иши қўзғатилиб, 2020 йил 24 февралда гаров мулклари бошланғич
реализация баҳосида электрон онлайн-аукцион савдо орқали сотувга
чиқарилган.
Мазкур мол-мулк электрон онлайн-аукцион савдоларида талабгор
бўлмаганлиги сабабли, 2020 йил 26 августда ундирувчи даъвогарга таклиф хати
билан мурожаат қилган, аризачи эса 10 фоиз арзонлаштирилган нархда
393 750 000 сўм қийматда балансга қабул қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 4-1902-1902/4676-сонли иш
бўйича қабул қилинган 2021 йил 23 декабрдаги қарори билан Шеробод
туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори ва
Сурхондарё вилоят иқтисодий судининг 2020 йил 22 сентябрдаги қарори
ўзгартирилиб, гаров мулкларининг бошланғич сотиш баҳосини белгилашга оид
қисмлари чиқариб ташланган.
Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.П.Холмуратовнинг 2022 йил 16 февралдаги
қарори билан давлат ижрочиси У.Жовлиевнинг 2020 йил 26 августдаги
JKB (SJ) 45/45-2.0 русумли, серия рақами JKB (SJ)/ JKR (SJ) бўлган вакуум
экструдер ишлаб чиқариш учун эффект ва компакт машинанинг бошланғич
реализация нархи 437 500 000 сўм бўлган гаров мулкини ундирувчига
топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарори бекор қилинган.
Қарздорнинг банк олдида кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан
қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилинганда, қарздорнинг аризачидан 2022 йил
7 июнь ҳолатига 1 528 084 981,71 сўм қарзи мавжудлиги қайд этилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 августдаги ажрими билан
аризачининг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси иш
юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий
қилинган ва муваққат бошқарувчи этиб А.Рўзиев тайинланган.
Қонуннинг 5-моддасида вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир
эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
4
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза
йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари эканлиги кўрсатилган.
Демак, муваққат бошқарувчиси томонидан тузилган 2022 йил
21 сентябрдаги ҳисоботда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги акс эттирилмаган.
Қонун 37-моддасининг учинчи қисмида тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартибтаомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга
қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлиши белгиланган.
Мазкур Қонун талаби ҳам тугатиш бошқарувчиси томонидан
ўрганилмаган ва бу ҳақда ҳисоботда кредиторлар йиғилиши томонидан тўловга
қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор
қабул қилинганлиги умуман кўрсатилмаган.
Қонун 55-моддасининг биринчи қисмида суднинг қарздорни банкрот деб
топишни рад этиш тўғрисидаги қарори тўловга қобилиятсизлик аломатлари
аниқланмаганда, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор
қабул
қилгунига
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганда, сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда қабул
қилиниши кўрсатилган. Бироқ, судлар томонидан мазкур Қонуннинг
55-моддасида белгиланган ҳолатлардан бири аниқланганлиги ҳақидаги хулосага
келганлиги далиллар ва иш ҳужжатлари билан асослантириб берилмаган.
Қолаверса, кредиторлар йиғилиши ўтказилмаганлиги Қонуннинг
55-моддасида белгиланган қарорни қабул қилиш учун асос бўлмайди. Яъни,
қарздорнинг кредиторлари аниқланмасдан, кредиторлар қарори қабул
қилинмасдан муваққат бошқарувчи қарздорга нисбатан хулоса қилиши мумкин
эмас.
Бу эса, муваққат бошқарувчиси томонидан Қонунда белгиланган
мажбуриятлар асоссиз бажарилмаганлигини, судлар эса мазкур ҳолатларга
ҳуқуқий баҳо бермаганлигини англатади.
Демак, қарздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар кредиторлар
номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан амалга
оширилиши Қонун 12-моддасининг иккинчи қисмида белгилаб қўйилган бўлсада, муваққат бошқарувчиси томонидан кредиторлар йиғилиши ўтказилганлиги
ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Бундан ташқари, Қонуннинг 86-моддасига мувофиқ қарздорнинг
молиявий аҳволини таҳлил этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг,
суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун
етарлилигини, шунингдек қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш
мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу жумладан
қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш
натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов
қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги
5
таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини
жорий этиш мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни
тайёрлайди.
Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг
молиявий аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида;
агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари
мавжудлиги тўғрисида;
агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида.
Бироқ, муваққат бошқарувчи томонидан кузатув жараёнида Қонуннинг
86-моддаси асосида тайёрланган хулоса тақдим этилмаган.
Шунингдек, Қонун 92-моддасида суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган
бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув
тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини
тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиши
белгиланган.
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса
ёки
судга
унинг
қарорларидан
ҳеч
бири
ушбу
Қонуннинг
16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий
тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада
бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш
юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили
жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув
тартиб-таомили тугатилади.
Муваққат бошқарувчи томонидан мазкур талабларга умуман риоя
қилинмасдан асоссиз ҳисобот тайёрланган.
Қонуннинг 84-моддасида муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиши, қарздорнинг кредиторларини аниқлаши ва
кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши, қарздорга нисбатан кузатув
тартиб-таомили жорий этилганлиги ҳақида кредиторларни хабардор қилиши,
кредиторнинг талабига кўра қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти
тўғрисидаги ахборотни ўн кунлик муддатда тақдим этиши, кредиторларнинг
биринчи йиғилишини чақириши ва ўтказиши шартлиги белгилаб қўйилган
бўлса-да, ушбу мажбуриятлар муваққат бошқарувчи А.Рўзиев томонидан
бажарилмаган.
Мазкур ҳолатда, муваққат бошқарувчиси А.Рўзиев суд ажрими билан
қарздорга тайинланган кузатув таомили бўйича Қонун билан унга юклатилган
мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган.
6
Биринчи инстанция суд эса муваққат бошқарувчи томонидан Қонуннинг
5, 37, 55, 84, 86, 92-моддаларида белгиланган талабларга риоя қилинмасдан
2022 йил 21 сентябрда тайёрланган хулосасига асосланиб асоссиз равишда
аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган.
Апелляция инстанцияси суд эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида нотўғри хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига асосан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда,
ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати аризачининг кассация шикоятини
қисман қаноатлантирилишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилишни ҳамда ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига
юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда муваққат бошқарувчи томонидан Қонуннинг 5,
37, 55, 84, 86, 92-моддаларига риоя қилинганлигига ҳуқуқий баҳо бериб,
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатини қабул қилиш ҳамда суд
харажатларини тақсимлаш масаласини ҳал қилиш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 301 – 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Асакабанк” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Термиз туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари
И. Таджиев
В. Сатторова
7