← Назад
Решение #513033 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7644-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 4 август
котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ССС”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 21 583 877,08 сўм асосий қарз,
9 124 892,11 сўм пеня, жами 30 708 769,19 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлар иштирокисиз,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “ССС” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 1 июлда 12-15-788-сонли
табиий газ улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
шартномаси тузилган.
Жавобгар 2023 йил март ойида 42 316 824 сўмлик табиий газ
истеъмол қилиб, бу ҳақда тарафлар ўртасида 2023 йил 31 мартда
202303009-98704-сонли ҳисобварақ-фактура тузилган.
Жавобгар истеъмол қилган табиий газ учун 20 732 946,92 сўм
тўловни амалга ошириб, 21 583 877,08 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар 2023 йил 5 май куни жавобгарга юзага келган
қарздорликни қоплаш юзасидан талабнома юборган.
Бироқ жавобгар томонидан мавжуд қарздорликни қопланмаганлиги
сабабли низо юзага келиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий
судига мурожаат қилган ҳамда жавобгардан 21 583 877,08 сўм асосий қарз,
9 124 892,11 сўм пеня, жами 30 708 769,19 сўм ундиришни сўраган.
Даъвогар суд мажлиси вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса,
суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган
жавобгар
суд
мажлисида
вакилининг
иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи
хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта
орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа
асосларга кўра вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги,
333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва
нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ
аниқланади деб белгиланган.
Шартноманинг 1.1-бандида етказиб берувчи (даъвогар) ўз
зиммасига газ тармоқлари орқали истеъмолчининг келишилган
буюртманомаси бўйича табиий газни мазкур шартноманинг 1.4-бандида
кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш мажбуриятини олиши, истеъмолчи
эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни қабул қилиш
мажбуриятини олиши ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз
муддатида амалга ошириши белгиланган.
Шартноманинг 4.6-бандида истеъмолчи томонидан олинган газ учун
узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг
10 кунигача амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар судга жавобгар томонидан 2023 йил 2 августда
21 583 877,08 сўм асосий қарздорликни қоплаганлиги тўғрисида
маълумотнома тақдим этган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талаби асосли тақдим этилганлиги, ишни кўриш жараёнида
жавобгар асосий қарзни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб, ушбу даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Даъво аризасида жавобгардан 9 124 892,11 сўм пеня ундириш талаби
ҳам қўйилган.
ФКнинг 263-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қонуний
неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви
билан кўпайтирилиши мумкин.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Шартноманинг 8.6-бандида шартномада кўрсатиб ўтилган
муддатларда етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда,
истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талабини муҳокама қилиб, пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
асосли киритилганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволи, асосий
қарздорликни тўлаганлигини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини
1 500 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
неустойка миқдори суд томонидан камайтирилганлиги, даъво ариза
киритилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб,
жавобгардан республика бюджети фойдасига 614 175,38 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик
жамияти фойдасига 1 500 000 пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами
1 533 000 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюжети
фойдасига 614 175,38 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов