Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2303/4495 Дата решения 04.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык qr
Стороны
Истец / Обвинение НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "JAXON JAVOHIRI INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1143600 Claim ID 3579415 PDF Hash 0e6d4942b0f9449d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд СК 111-моддаси суд СК 111 law
Текст решения 3 588 символов
ХХХХХХ-сонли иқтисодий иш судья: А.Дадабаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2023 йил 04 август раислигида, И.Қозақовнинг суд мажлиси котиблигида, ХХХХХХнинг жавобгар– ХХХХХХнинг банкдаги ҳисоб варақ операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХХХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, ХХХХХХ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақ операцияларини ўн кундан кўпроқ муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суднинг ажрими тарафларга белгиланган тартибда юборилган бўлсада, шу куни улар суд муҳокамасида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасининг биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шу сабабли суд ишни тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириш лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги матнда СК деб юритилади) 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи хисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан жавобгарга СК талабларига қатъий риоя этиш, хусусан солиқ ҳисоботларини ўз муддатида тақдим этиш юзасидан юборилган талабнома мазмунидаги хабарномалар электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган. Бироқ, солиқ ҳисоботлари солиқ тўловчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этилмаган ва мазкур камчилик суд муҳокамаси кунига қадар ҳам бартараф этилмаган. СК 111-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкинлиги назарда тутилган. Юқоридагилардан кўринадики, аризачининг талаби қонунчиликка мувофиқ асосли қўйилган ва у ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Шу асосда суд жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд СК 111-моддаси, ИПК 118, 165, 170, 176, 177, 220, 221, 222-моддаларининг талабларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: ХХХХХХнинг аризаси қаноатлантирилсин. ХХХХХХнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун муддатда қонуний кучга киради ва почта харажатларини ундириш қисми бўйича ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Дадабаев