← Назад
Решение #513258 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
3 390 символов
4-1601-2303/4448-сонли иқтисодий иш
судья: А. Дадабаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2023 йил 4 август
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Дадабаев,
даъвогар– ХХХХХнинг жавобгар– ХХХХХ ҳисобидан 3620000 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – ХХХХХ (кейинги матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3620000 сўм ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги
тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво
аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг
баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга
мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма баравари – 6600000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд
ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим
топган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2018 йил
11 январда 12-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра
жавобгар даъвогарнинг буюртмасига кўра реклама хизматларини
бажариш мажбуриятини олган. Даъвогар 2018 йил 25 январдаги тўлов
топшириқномасига асосан 3620000 сўм миқдоридаги тўловларни
амалга оширган. Бироқ, тўланган пул маблағларига жавобгар томонидан
хизмат кўрсатилмаган. Бу ҳақида тарафлар ўртасида 2018 йил 31 май
ҳолатига солиштирма далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи
билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Бунга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу
асосда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 330000 сўм давлат божи ва
33000 сўм почта харажатлари ундируви жавобгар зиммасига юкланиши
лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 2032, 2034-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ХХХХХнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
ХХХХХ ҳисобидан ХХХХХ фойдасига 3620000 сўм асосий қарз ҳамда
тўланган 330000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (прокурор
томонидан протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Дадабаев