Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2303/4449 Дата решения 04.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NAMANGAN VILOYAT QURULISH SOHASIDA HUDUDIY NAZORAT INSPEKSIYASI Ответчик / Подсудимый ZAMIN YULDUZCHALARI nodavlat ta`lim muassasasi
Source ID 1149099 Claim ID 3564563 PDF Hash a632482d54c86713... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 897 символов
4-1601-2303/4449-сонли иқтисодий иш судья: А. Дадабаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2023 йил 4 август Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Дадабаев, даъвогар– ХХХХХнинг жавобгар– ХХХХХҳисобидан 2812245 сўм асосий қарз, 1406123 сўм пеня жами 4218368 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни ХХХХХ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХХХ(кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2812245 сўм асосий қарз, 1406123 сўм пеня жами 4218368 сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари – 6600000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим топган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 6 январда 2-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан танлов асосида назоратни амалга ошириш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар ҳақини лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишлари қийматидан 0,2 фоизи миқдорида жами 4812245 сўм ажратмани тўлаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, амалда 2000000 сўм тўлаб берилган, холос. Бунга кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 2812245 сўм қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Шартноманинг 2.5-бандида бажариладиган хизматлар қиймати объектлар мураккаблиги тоифаси таснифига кўра 0,2 фоиз миқдордаги ажратма 4812245 сўмни ташкил этиши ва у 10 кунда тўлаб берилишига келишилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2020 йил 5 февралда қабул қилинган ПҚ-4586-сонли қарори 8-бандига кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг даъво талаби қонунчилик ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ асосли қўйилган ва у қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилган кунлар учун жавобгардан 1406123 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.1-бандида «буюртмачи» белгиланган муддатда тўловларни амалга оширмаса, ҳар бир ўтказиб юборилган кун учун умумий қийматнинг 0,4 фоизи миқдорида, аммо ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашига келишилган. Бундан кўринадики, даъвогар пеня ундириш ҳақидаги талаби ҳам асосли ҳисобланади. Шундай бўлсада, ФК 326-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. олиб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини 500000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра эса агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган 330000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: ХХХХХнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. ХХХХХҳисобидан ХХХХХ фойдасига 2812245 сўм асосий қарз, 500000 сўм пеня ҳамда тўланган 330000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (прокурор томонидан протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А. Дадабаев