Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2305/80 Дата решения 03.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Lancaster Technologies LLC" (АҚШ Калифорния) компанияси таъсисчиси Хабибуллаев Хайрулла Хамидулла ўғли Ответчик / Подсудимый "Lancaster Technologies LLC" (АҚШ Делавер) компанияси
Source ID 1176828 Claim ID 3297089 PDF Hash 9b6ad72807c8c277... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 169-моддаси ИПК 169 law
ИПКнинг 71-моддаси ИПКнинг 71 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
нинг 3-моддаси нинг 3 law
онуннинг 39-моддаси онуннинг 39 law
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ушбу Кодекснинг 30-моддаси ушбу Кодекс 30 code_article
ушбу Кодекснинг 301-моддаси ушбу Кодекс 301 code_article
ушбу Кодекснинг 302-моддаси ушбу Кодекс 302 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 27 821 символов
4-10-2305/80-сонли иш инстанция судида ишни Биринчи кўрган судья Ж.Хусаинов Апелляц ия инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 3 август Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаева раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Калифорния) хорижий компанияси вакили А.Бердимуродов (2023 йил 24 мартдаги ишончнома ҳамда 2023 йил 23 мартдаги 2-сонли ордер асосида), “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Делавэр) хорижий компанияси вакили М.Миронова (2023 йил 23 мартдаги ишончнома ҳамда 2023 йил 23 мартдаги 07-сонли ордер асосида), Адлия вазирлигидан вакил Ф.Алиев (2023 йил 3 августдаги 24/4-2/1795-сонли ишончнома) иштирокида “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ Калифорния) компаниясининг “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ Делавэр) компаниясига нисбатан тақдим этган даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарори устидан “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ Калифорния) компанияси таъсисчиси ва бошқарувчиси Х.Хабибуллаев томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Lancaster Technologies LLC” компанияси 1997 йил 11 сентябрда АҚШнинг Делавэр штатида давлат рўйхатидан ўтган. Мазкур компаниянинг шўъба корхонаси ҳисобланган “Lancaster Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Делавэр) компанияси Уставининг 3.1-бандида компаниянинг ягона таъсисчиси сифатида А.Сулаймонов белгиланган. Компаниянинг 100 фоизлик таъсисчиси сифатида “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Деливер) компаниясининг 2021 йил 12 февралдаги буйруғи билан А.Сулаймонов компания бошқарувчиси этиб тайинланган. “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Делавэр) компаниясининг ягона таъсисчиси А.Сулаймоновнинг 2021 йил 8 апрелдаги 4-сонли қарорига асосан “Lancaster Technologies” шўъба корхонаси “Lancaster Technologies” МЧЖ шаклидаги хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонаси (бундан буён матнда МЧЖ шаклидаги ХК) сифатида қайта ташкил этилиб, унинг янги таҳрирдаги Устави Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Давлат хизматлари маркази (аввалги ягона дарча маркази) томонидан рўйхатга олинган. “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Калифорния) компанияси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, компания бошқарувчиси А.Т.Сулаймонов томонидан 2021 йил 5 февралда имзоланган 2795314 файл рақамли Делавэр компанияси фаолиятини қайта тиклаш тўғрисидаги гувоҳномасини, 2021 йил 5 февралдаги 2795314 рақамли Делавэр компанияси фаолиятини қайта тиклаш тўғрисидаги гувоҳномани аслини тасдиқловчи Делавэр штати давлат котиби В.Джефри Баллоканинг 2021 йил 12 мартдаги аутентификация рақами 202716759 бўлган сертификатини, “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ Делавэр) хорижий компания бошқарувчиси А.Т.Сулаймонов МЧЖ шаклидаги ХКнинг янги таҳрирдаги Устави тасдиқланган 2021 йил 8 апрелдаги 04-сонли қарорини, А.Сулаймонов компаниянинг ягона таъсисчиси ҳамда бошқарувчиси эканлиги 3-бандида кўрсатилган 2021 йил 5 февралдаги 2795314 файл рақамли Делавэр компаниясининг Уставини, А.Сулаймонов ўзини Делавэр компанияси бошқарувчиси этиб тайинлаганлиги тўғрисидаги 2021 йил 12 февралдаги 01-сонли буйруқни, мазкур ҳужжатларнинг 2021 йил 20 мартда АҚШнинг Делавэр штати давлат секретариатида апостилланганлиги ҳақиқий эмас деб топиш, А.Сулаймонов компаниянинг ягона таъсисчиси ҳамда бошқарувчиси эканлиги 3-бандида кўрсатилган 2021 йил 5 февралдаги 2795314 файл рақамли Делавэр компанияси Уставининг ҳақиқий эмаслиги ҳуқуқий оқибатларини ҳамда Мирзо Улуғбек туман давлат 2 шартномасига асосан МЧЖ шаклидаги ХКдаги таъсисчилари “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Калифорния) 1 000 000 АҚШ доллари миқдоридаги 88 фоиз ва Афғонистон Республикаси фуқароси Несор Мир Хафизулла Мир Абдулланинг 147 833,25 АҚШ доллари миқдоридаги 12,88 фоиз бўлган таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқий оқибатларини қўллашни сўраган. Шунингдек, “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Калифорния) компанияси томонидан даъво талаби аниқлаштирилиб, даъво талабнинг мазкур ҳужжатларнинг 2021 йил 20 мартда АҚШнинг Делавэр штати давлат секретариатида апостилланганлиги ҳақиқий эмас деб топилиши қисмини Делавэр штатида апостилланган 202716759-сонли 2021 йил 12 мартдаги Делавэр штатидаги давлат котибининг сертификатини ҳақиқий эмас деб топишни деб ўқилиши сўралган. Суднинг ажримлари билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва МЧЖ шаклидаги ХК жалб қилинган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабига аниқлик киритиш ҳақидаги аризаси иш юритувига қабул қилинган. Даъво талабининг -“Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Делавэр) компания бошқарувчиси А.Т.Сулаймонов томонидан 2021 йил 5 февралда имзоланган 2795314 файл рақамли Делавэр компанияси фаолиятини қайта тиклаш тўғрисидаги гувоҳномасини; - 2021 йил 5 февралдаги 2795314 рақамли Делавэр компанияси фаолиятини қайта тиклаш тўғрисидаги гувоҳномани аслини тасдиқловчи Делавэр штати давлат котиби В.Джефри Баллоканинг 2021 йил 12 мартдаги аутентификация рақами 202716759 бўлган сертификатини; - А.Сулаймонов ўзини Делавэр компанияси бошқарувчиси этиб тайинлаганлиги тўғрисидаги 2021 йил 12 февралдаги 01сонли буйруқни; Делавэр штатида апостилланган 202716759-сонли 12.03.2021 йил кунидаги Делавэр штатидаги давлат котибининг сертификатини ҳақиқий эмас деб топиш; - Мирзо Улуғбек тумани давлат хизматлари марказига 2021 йил 16 сентябрдаги олди-сотди шартномасига асосан МЧЖ 3 (АҚШ, Калифорния) 1 000 000 АҚШ доллари миқдоридаги 88 фоиз ва Афғонистон Республикаси фуқароси Несор Мир Хафизулла Мир Абдулланинг 147 833,25 АҚШ доллари миқдоридаги 12,88 фоиз бўлган таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқий оқибатларини қўллаш қисмлари бўйича иш юритиш тугатилган. Даъво талабларининг қолган қисмларини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан апелляция шикояти берилган. Шикоятда, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлик аниқланмаганлиги, иш материалларига кўра, "Lancaster Technologies LLC" (АҚШ, Делавер, 27.10.1997й) хорижий компанияси Устав фондидаги улушга эгалик ҳуқуқларининг "Balgoran Trading LTD" компанияси ва "Kyrgizcypoil" LTD PCC компаниясидан А. Сулаймоновга ўтганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги, А.Сулаймоновнинг сохта директорлик лавозимидан фойдаланиб, 2020 йилгача 1 147 800,25 АҚШ доллари миқдоридаги улушини ўзлаштириб олиб, талон-тарож қилганлигини “қонунийлаштириш” мақсадида 2021 йил февралида компанияни кайта тиклаб, Уставини тасдиқлагани ва ўзини компания бошқарувчиси этиб тайинлаганлиги тўғрисидаги янги таҳрирдаги Устави тасдиқланган 2021 йил 8 апрелдаги 04-сонли қарорининг ноқонунийлиги, А.Сулаймонов 2021 йил 5 февралида компания Низомини ўзи тасдиқлаб, ўзини бошқарувчи этиб тайинлаган даврда шўъба корхонанинг таъсисчиси аввал ташкил топган "Lancaster Technologies LLC" (АҚШ, Делавер) компаниясининг давомчиси ва ҳуқуқий вориси ҳисобланган "Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Калифорния) бўлганлиги ва шўъба корхона Низомининг 13.9. бандидаги таъсисчи ваколати "Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Калифорния)га тегишли бўлганлиги, "Lancaster Technologies LLC" (АҚШ Калифорния) хорижий компанияси "Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Дэлавер) хорижий компаниясига нисбатан бошқарувчиси А.Т.Сулаймоновнинг МЧЖ шаклидаги ХКнинг янги таҳрирдаги Устави тасдиқланган 2021 йил 8 апрелдаги 04-сонли қарори ва бошқа ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш, хамда уларнинг ҳуқуқий оқибатларини қўллаш тўғрисида судга мустақил даъво предмети билан мурожаат қилганлиги, “Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу иштирок этаётган шахслар бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди” деган хулосалар билан чегараланиб, 4 шаклидаги ХКнинг янги таҳрирдаги Устави тасдиқланган 2021 йил 8 апрелдаги 04-сонли қарорини муҳокама қилмасдан, унга ва унинг салбий оқибатларига ҳуқуқий баҳо бермасдан бир кун ва бир суд мажлисида шошма-шошарлик билан ҳал қилув қарорини қабул қилганлиги, даъвогарнинг экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилганлиги, АҚШ Делавэр штатидаги "Lifetime Legal Services" LLC компанияси адвокати Holly Megan Smithнинг 2023 йил 19 январдаги профессионал юридик хулосада АҚШ Делавер штатининг қонуни (8 Дел.с.& 312)га кўра, Сулаймонов томонидан Компанияни қайта тиклаш учун ваколати бўлмаганлиги ва тақдим этган ҳужжатлари ҳақиқий эмаслиги, унинг буйруқлари фирибгарлик эканлиги кўрсатилганлиги, хулоса АҚШ Кентукки штати Давлат Секретари Мишель томонидан Г.Адамс тасдиқланиб, апостилланиб, имзоланган ва Республикаси бош почтасига юборилганлиги, 2018 йил 2 июлда расмийлаштирилган битим асосида "Lancaster Technologies LLC" (АҚШ, Калифорния) жамиятининг таъсисчиси ва бошқарувчиси Х.Х.Хабибуллаев ҳисобланиши, А.Т.Сулаймонов томонидан "Lancaster Technologies LLC" (АҚШ, Делавэр) жамиятига ва МЧЖ шаклидаги ХКга ҳеч қандай улуши қўшилмаганлиги, томонлар ўртасида ҳадя шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд улушнинг олди-сотди шартномаси тузилмаганлиги инкор этиб бўлмайдиган далил эканлигига қарамай, А.Т.Сулаймонов Делавер штатининг "Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида"ги қонунининг 6-боб 18-1109-бандидан нотўғри фойдаланиб, 20 йилдан ортиқ хўжалик фаолияти юритмаган "Lancaster Technologies LLC" (АҚШ, Делавэр) жамиятини қайта янгилаш тартиби билан Делавер штати секретариятининг отдел Корпарация бўлимида соат 14:19 да 2021 йил 2 майдаги SR 20210346798 Гувоҳномада кўрсатилган файл 2795314 файл номердан фойдаланиб, ўз вакили М.Миронова билан биргаликда суд ва прокуратура ходимларини чалғитиб келаётганлиги, инвесторлар Ф.Камачо ва Ж.Камачо, "BalgoranTrading LTD”, “PCC Kyrgiz Kypoil", "Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Делавэр ва Калифорния) хамда Афғонистон Республикаси фуқароси Несор Мир Хафизулла ўз улушларини А.Сулаймоновга сотмаганлиги ва "Lancaster Technologies LLC" Делавер жамиятида фаолиятини қайта тиклаш учун 2021 йил 5 февралда рухсат бермаганлиги, А.Сулаймоновнинг "Lancaster Technologies LLC" Делавер жамиятига дахлдор эмаслиги “РСС Kyrgiz Kypoil” жамияти таъсисчи А.Иминовнинг хамда Несор Мир Хафизулланинг 5 туман прокуратураси терговчисига берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлиги, А.Т.Сулаймоновнинг МЧЖ шаклидаги ХКнинг янги таҳрирдаги Устави тасдиқланган 2021 йил 8 апрелдаги 04-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни рад этилишига Иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судининг 2021 йил 6 декабрдаги қарори асос ёки баҳона бўлмаслиги кераклиги ва мазкур қарор ҳам ноқонуний ва адолатсиз чиқарилганлиги маълум қилиниб, ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва МЧЖ шаклидаги ХК вакиллари иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни уларнинг вакили иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили судга А.Сулаймоновнинг вакили томонидан судга ўзганинг мулкини ўзлаштириш мақсадларида тақдим этилган ёлғон маълумотлардан иборат Хитой Халқ Республикаси фуқароси Чжан Чжан томонидан юборилган ариза далил сифатида қабул қилинмаслиги ҳамда А.Сулаймоновнинг Хитой Халқ Республикаси фуқароси Чжан Чжан билан ўзаро тил бириктириб, ўзганинг мулкини ўзлаштиришда ифодаланган хатти-ҳаракатларига баҳо берилиши учун хусусий ажрим чиқарилиб, прокуратура органига юбориш ҳақида илтимоснома тақдим этди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили илтимосномани рад этишни сўради. ИПК 169-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. 6 илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. ИПКнинг 71-моддасида, суд фақат ишга алоқадор бўлган далилларни қабул қилади. Агар тақдим этилган далиллар кўрилаётган ишга алоқадор бўлмаса, улар иш материалларига қўшиб қўйилмайди, уларнинг далил сифатида рад қилинганлиги суд ҳужжатида акс эттирилади. ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. Судлов ҳайъати Хитой Халқ Республикаси фуқароси Чжан Чжан томонидан юборилган аризани далил сифатида қабул қилмасликни лозим топди. Шунингдек судлов ҳайъати А.Сулаймонов ҳамда Хитой Халқ Республикаси фуқароси Чжан Чжанларнинг хаттиҳаракатларига баҳо бериш учун даъвогар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мустақил ариза тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги сабабли, илтимосноманинг А.Сулаймоновнинг Хитой Халқ Республикаси фуқароси Чжан Чжан билан ўзаро тил бириктириб, ўзганинг мулкини ўзлаштиришда ифодаланган хатти-ҳаракатларига баҳо берилиши учун хусусий ажрим чиқариш қисми рад этишни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилганларни такрорлаб, тақдим этилган ҳужжатларга асосан шикоятни қаноатлантиришни ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, шикоятни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 3-моддасига 7 фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар. Мазкур Қонуннинг 39-моддаси тўртинчи қисмига кўра, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органининг фаолияти ва унинг томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби жамиятнинг ҳужжатлари билан, шунингдек жамият ва унинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс ўртасида тузилган шартнома билан белгиланади. Қонунининг 41-моддасига асосан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262сонли қарорининг 20-бандида “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига асосан жамият бошқарув органининг қарори ушбу қарорни қабул қилиш бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг даъвоси билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. 8 кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Аниқланишича, даъвогар “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Делавэр) компаниясининг жавобгарлар “Lancaster Technologies” МЧЖ ХК ва “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Калифорния) ҳамда Афғонистон Республикаси фуқароси Несор Мир Хафизулла Мир Абдуллага нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ шаклидаги ХКнинг Х.Хабибуллаевни “Lancaster Technologies LLC” бошқарувчиси этиб тайинлаш ҳақидаги 2021 йил 14 сентябрдаги қарорини, “Lancaster Technologies LLC” бошқарувчиси ҳамда Афғонистон Республикаси фуқароси Несор Мир Хафизулла Мир Абдулла ўртасида МЧЖ шаклидаги ХК устав капиталининг 12,88 фоизини ташкил эувчи, қиймати 147 833,25 AQSh доллари бўлган улушни сотиш ва сотиб олиш тўғрисидаги 2021-йил 16 сентябрдаги олди-сотди шартномасини, МЧЖ шаклидаги ХК таъсисчилари умумий йиғилишининг 2021 йил 16 сентябрдаги 01-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтказилган "Lancaster Technologies LLC" хорижий компанияси бошқарувчиси Х.Х.Хабибуллаевнинг 2021 йил 14 сентябрдаги 23-сонли қарорига асосан тасдиқланган МЧЖ шаклидаги ХКнинг уставини ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтказилган, МЧЖ шаклидаги ХК таъсисчилари умумий йиғилишининг 2021 йил 16 сентябрдаги 01-сонли баённомаси билан тасдиқланган МЧЖ шаклидаги ХКнинг таъсис шартномаси ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори билан Даъво талабининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтказилган "Lancaster Technologies LLC" хорижий компанияси бошқарувчиси Х.Х.Хабибуллаевнинг 2021 йил 14 сентябрдаги 23-сонли қарорига асосан тасдиқланган МЧЖ шаклидаги ХКнинг уставини ҳақиқий эмас деб топиш қисми бўйича иш юритиш тугатилган (4-10-2109/424-сонли иш). Даъво талабининг қолган қисмлари қаноатлантирилиб, "Lancaster Technologies LLC" хорижий компанияси бошқарувчиси Х.Х.Хабибуллаев томонидан қабул қилинган МЧЖ шаклидаги ХК таъсисчисининг 2021 йил 14 сентябрдаги 23-сонли қарори, "Lancaster Technologies LLC" хорижий компанияси бошқарувчиси Х.Х.Хабибуллаев ва Афғонистон 9 ўртасида 2021 йил 16 сентябрда тузилган МЧЖ шаклидаги ХК устав фондининг 12.88 фоизини ташкил этадиган номинал қиймати 147.833,25 АҚШ доллари бўлган улушнинг олди-сотди шартномаси ҳамда МЧЖ шаклидаги ХК таъсисчилари умумий йиғилишининг 2021 йил 16 сентябрдаги 01-сонли баённомаси ҳақиқий эмас деб топилиб, ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтказилган, МЧЖ шаклидаги ХК таъсисчилари умумий йиғилишининг 2021 йил 16 сентябрдаги 01-сонли баённомаси билан тасдиқланган МЧЖ шаклидаги ХКнинг таъсис шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 28 февралдаги қарори билан Биринчи инстанция судининг 2021 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация инстанциясининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2021 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 28 февралдаги қарори бекор қилиниб, “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Делавэр) компаниясининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 24 июндаги қарори билан Олий суд раиси ўринбосарининг киритган протести қаноатлантирилиб, “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Калифорния) компаниясининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган ва Кассация инстанциясининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг 2021 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 28 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Биринчи инстанция суди томонидан даъво аризаси талабининг “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ Делавэр) хорижий компанияси бошқарувчиси А.Т.Сулаймоновнинг МЧЖ шаклидаги ХКни янги таҳрирдаги Устави тасдиқланган 2021 йил 8 апрелдаги 04-сонли қарорини ҳамда А.Сулаймонов компаниянинг ягона таъсисчиси ва бошқарувчиси эканлиги 3бандида кўрсатилган 2021 йил 5 февралдаги 2795314 файл рақамли Делавэр компаниясининг Уставини ҳақиқий эмас деб топиш талабларини қаноатлантиришни асосли равишда рад этган. Чунки бугунги кунда қонуний кучда бўлган биринчи инстанция судининг 2021 йил 6 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, 10 (АҚШ, Делавэр) компанияси АҚШда ташкил этилган бир хил номга эга бўлган бошқа бошқа компаниялар эканлиги ўз тасдиғини топган. ИПКнинг 25-моддасига асосан, иқтисодий судга: 1) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар; 2) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш (бундан буён матнда юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш деб юритилади) тўғрисидаги ишлар; 3) банкротлик тўғрисидаги ишлар; 4) ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар; 41) арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар; 5) ушбу Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно; 51) ушбу Кодекснинг 301-моддасида кўрсатилган инвестициявий низолар бўйича ишлар; 52) ушбу Кодекснинг 302-моддасида кўрсатилган рақобатга оид ишлар; 6) чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг -“Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Делавэр) компания бошқарувчиси А.Т.Сулаймонов томонидан 2021 йил 5 февралда имзоланган 2795314 файл рақамли Делавэр компанияси фаолиятини қайта тиклаш тўғрисидаги гувоҳномасини, - 2021 йил 5 февралдаги 2795314 рақамли Делавэр компанияси фаолиятини қайта тиклаш тўғрисидаги гувоҳномани аслини тасдиқловчи Делавэр штати давлат котиби В.Джефри Баллоканинг 2021 йил 12 мартдаги аутентификация рақами 202716759 бўлган сертификатини, - А.Сулаймонов ўзини Делавэр компанияси бошқарувчиси этиб тайинлаганлиги тўғрисидаги 2021 йил 12 февралдаги 01-сонли буйруқни, - Делавэр штатида апостилланган 202716759-сонли 2021 йил 11 мартдаги Делавэр штатидаги давлат котибининг сертификатини ҳақиқий эмас деб топиш, - Мирзо Улуғбек тумани давлат хизматлари марказига 2021 йил 6 сентябрдаги олди-сотди шартномасига асосан МЧЖ шаклидаги ХК таъсисчилари “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ, Калифорния) 1 000 000 АҚШ доллари миқдоридаги 88 фоиз ва Афғонистон Республикаси фуқароси Несор Мир Хафизулла Мир Абдулланинг 147 833,25 АҚШ доллари миқдоридаги 12,88 фоиз бўлган таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқий оқибатларини қўллаш қисмлари бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Чунки, ушбу даъво талаблари иқтисодий судга тааллуқли эмас. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Жавобгар апелляция шикоятидаги А.Т.Сулаймоновнинг МЧЖ шаклидаги ХКнинг янги таҳрирдаги Устави тасдиқланган 2021 йил 8 апрелдаги 04-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни рад этилишига Иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судининг 2021 йил 6 декабрдаги қарори асос ёки баҳона бўлмаслиги кераклиги ва мазкур қарор ҳам ноқонуний ва адолатсиз чиқарилганлиги ҳақида келтирган важлари билан келишиб бўлмайди, чунки Тошкент шаҳар судининг 4-10-2109/424-сонли иш бўйича 2021 йил 6 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарори бугунги кунда бекор қилинмаган ва ўзгартирилмаган. Шунингдек, суд жараёнида даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган Адлия вазирлигининг Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокуратурасига 2023 йил 7 июлдаги хатига илова қилинган Чилонзор туман прокуратурасининг 2023 йил 4 майдаги 15/1-23-сон хати ҳамда “ALAFIA” адвокатлик бюроси адвокати А.Бердимуродовнинг илтимосномаларида кўрсатилган “Lancaster Technologies” МЧЖ ХКга оид ҳолатларни ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган маълумотномада келтирилган А.Сулаймонов томонидан “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда ҳаракат қилганлиги ҳақидаги маълумотлар билан ҳам келишиб бўлмайди, чунки “Lancaster Technologies” МЧЖ ХКни таъсис ҳужжатлари ва уларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари ёки 12 ҳужжатларни ноқонунийлиги далиллар билан исботланмаган. Бундан ташқари, шикоятда келтирган бошқа важлари суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. ИПК 278-моддасининг 1-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилганлиги сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ Калифорния штатида 2000 йил 18 июлда рўйхатдан ўтган) компанияси таъсисчиси ва бошқарувчиси Х.Хабибуллаевнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвогар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 4.500.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 169, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қа рор Даъвогар вакилининг илтимосномаси қисман қаноатлантирилсин. Хитой Халқ Республикаси фуқароси Чжан Чжан томонидан юборилган ариза мазкур ишга алоқадор бўлмаганлиги сабабли далил сифатида қабул қилинмасин. Илтимосноманинг қолган қисми рад этилсин. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Lancaster Technologies LLC” (АҚШ Калифорния) компанияси таъсисчиси ва бошқарувчиси Х.Хабибуллаевнинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 4.500.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати Х.Хабибуллаевнинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. 13 қ и л д и: Мазкур қарор устидан кассация тартибида қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. шикоят Раислик қилувчи Т.Аннаева ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов З.Руста 14