Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2228/71403 Дата решения 03.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ражабов Феруз Фахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "EL YURT ELECTRIC" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "NOWCASTLE OF FUTURE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1148711 Claim ID 3343506 PDF Hash bcfd8ac9b58c9aa3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
илишда ИПК 177-моддаси илишда ИПК 177 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения 9 356 символов
4-1001-2228/71403-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Хайруллаева Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ёдгоров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 3 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимов котиблигида, “El Yurt Electric” масъулияти чекланган жамияти вакили К.Мухиддинов (раҳбар), жавобгар “Nowcastle of future” масъулияти чекланган жамияти вакили К.Бабаджанов (2023 йил 1 июндаги 12-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “El Yurt Electric” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Nowcastle of future” масъулияти чекланган жамиятидан жами 359 119 140 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 апрелдаги қарори устидан “Nowcastle of future” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятни иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда палата деб юритилади), “El Yurt Electric” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Nowcastle of future” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 239 412 760,35 сўм асосий қарз ва 119 706 380 сўм пеня ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида тарафлар ўртасида 2022 йил 13 апрелда 18-сонли шартнома тузилганлиги, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилган жавобгарга 239 412 760,35 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги, жавобгар кўрсатилган хизматлар ва етказиб берилган маҳсулотлар учун шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 банк иш кунида шартномада кўрсатилган тўловни амалга ошириши лозим бўлса-да, шартномавий мажбуриятлари бажармаганлиги натижасида 239 412 760,35 сўм миқдорида қарздор бўлиб қолганлигини кўрсатган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 225 451 760,35 сўм асосий қарз ва 15 000 000 сўм пеня ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри қўлланилганлиги, иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, суднинг тарафлар ўртасида тузилган шартнома хизмат кўрсатиш тўғрисидаги хулосаси нотўғри эканлиги, ушбу шартнома пудрат шартномаси ҳисобланиши, даъвогар томонидан пудрат ишлари бажарилганлигини тасдиқловчи топшириш қабул қилиш далолатномаси мавжуд эмаслиги, шартномада бажарилган ишлар учун материаллар буюртмачи яъни жавобгар томонидан таъминланиши назарда тутилмаганлиги, шартноманинг нархи 13 961 000 сўмни ташкил этган бўлса-да, даъвогар томонидан 239 412 760,35 сўмлик ҳисоб-фактуралар тақдим этилганлиги суд томонидан аниқланмаганлиги, жавобгар томонидан тузилган комиссиясининг ўрганиш далолатномасига кўра даъвогар томонидан 92 696 937,95 сўмлик ишлар бажарилганлиги аниқланганлиги, даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисоб-фактуралар турли хил шартномалардан келиб чиқиб расмийлаштирилганлиги, судлар даъвогар томонидан тақдим этилган далилларни ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажми ва сифатига мослигини текширмаганлиги, судларнинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келмаслигини кўрсатган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарнинг вакили кассция шикояти ҳамда кассация шикоятига қўшимча равишда тақдим этилган шикоятидаги важларини қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради ва мазкур мазмундаги илтимосномани тақдим қилди. Даъвогар жавобгарнинг важларига нисбатан эътироз билдириб, жавобгар бош ҳисобчисини танимаслигини, ишлар бажарилганлигини, даъво талабида тарафлар ўртасида тузилган иккита шартнома бўйича бажарилган ишлар учун тўланиши лозим бўлган қарздорлик кўрсатилганлиги, бажарилган ишлар бўйича тегишли шакллар расмийлаштирилмаганлиги, фақатгина ҳисоб фактуралар электрон тартибда юборилганлиги, ушбу ҳужжатлар жавобгар томонидан қабул қилинганлигини маълум қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 177-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд: 1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради; 2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди; 3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади; 4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди; 5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди; 6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади. Аммо, судлар иш бўйича қарор қабул қилишда ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган масалаларни ҳал этмаган, даъвогар ҳамда жавобгар томонидан келтирилган далиллар ва важларга баҳо бермасдан, даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келган. Хусусан, даъво талабидаги мавжуд қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган қайси шартномадан келиб чиққанлиги аниқланмаган. Жумладан, тарафлар ўртасида 2022 йил 13 апрелдаги 13-сонли, 2022 йил 13 апрелдаги 13-сонли шартномага асосан 2022 йил 7 июндаги 1-сонли қўшимча келишув ҳамда 2022 йил 26 апрелдаги 16-сонли шартномалар предмети, ушбу шартномалар асосида бажарилган ишларнинг тақдим этилган ҳисобфактуралар, бажарилган ишлар далолатномаларига мувофиқлиги, ушбу шартномалар бўйича амалга оширилган тўловлар, қолаверса, даъво аризасида даъвонинг асоси сифатида кўрсатилган 2022 йил 13 апрелдаги 18-сонли шартноманинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳолати текширилмаган. Шунингдек, иш кўриш жараёнида тақдим этилган 2022 йил 28 ноябрдаги далолатномага, жавобгарнинг 2023 йил 7 феврадаги 7-сонли хатига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Ваҳоланки, қайд этилган ҳолатларга аниқлик киритилмаганлиги ва мавжуд далиллар текширилмаганлиги оқибатида судлар томонидан моддий ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланилишига сабаб бўлган. Жумладан, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан деб ҳисоблаб қарор қабул қилган бўлса, апелляция инстанцияси суди тарафларнинг мажбуриятлари пудрад шартномасидан келиб чиққан деб топган бўлса-да, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Бундан кўринадики, судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган ва бу ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўриб чиқишда юқорида баён қилинган камчиликларни бартараф этиб, тарафларнинг важларини ишдаги далиллар билан бирга муҳокама қилиб ва уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб (зарурат туғилганда назорат ўлчови ўтказиб), низо юзасидан қонуний қарор қабул қилиш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Nowcastle of future” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 25 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов