Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2202/9228 Дата решения 03.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Буюк метан масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Худудгазтаъминот
Source ID 1131436 Claim ID 3343758 PDF Hash 2e860d1029d2699b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 15 189 символов
4-1501-2202/9228-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция cудида кўрган судья – Д.Акрамова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья- А.Мадаминов Кассация инстанциясида маърузачи судья- Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 3 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Фарғона вилоят судининг ходими Б.Таджибаев, даъвогар вакили – Х.Каримов (2023 йил 6 июлдаги 48-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – У.Муродов, В.Малаганиева (2023 йил 6 июлдаги 04-19-158/6562-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Buyuk-Metan” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятига нисбатан 1 097 897 000 сўм асоссиз ечиб олинган маблағни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 февралдаги қарори устидан “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Buyuk-Metan” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб номланади)дан 1 097 897 000 сўм асоссиз ечиб олинган маблағни ундиришни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 097 897 000 сўм асоссиз ечиб олинган маблағ, 21 957 940 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 22 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 февралдаги қарорларидан норози бўлиб жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон 2 Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 63-бандида сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисоб-фактура тасдиқланган деб ҳисобланиши кўрсатилган бўлса-да, жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактураларга эътибор қаратмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари дастлаб, яъни В.Малаганиева тушунтириш бериб, саноат коллекторидан бошлаб ҳисоблаш бўйича “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг 654-сонли буйруғи асосида амалиёт қўлланиб келинганлигини, бироқ ушбу буйруқ билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилиб, буйруқ суднинг ҳукми билан ноқонуний деб топилганлигини ва пул маблағлари истеъмолчиларга қайтарилиши белгиланганлигини баён қилиб, даъвогарга электрон ҳисобрақ-фактура юборилганлиги ва у рад этилганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўрашди. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, cаноат коллектори фарқини даъвогар зиммасига олмаслигини, шартномада бундай мажбурият йўқлигини, бу жавобгар томонидан даъвогарнинг пул маблағлари асоссиз ечиб олинганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 470-моддасининг биринчи қисмида энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозимлиги белгиланган. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланиши кўрсатилган. ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Тарафлар ўртасида 2020 йил 1 июлда 35-сонли, 2020 йил 29 декабрда 13-Н-сонли, 2021 йил 22 декабрда 13-01-22-сонли табиий газ етказиб бериш шартномалари тузилган. Мазкур шартномаларда табиий газ етказиб бериш лимитлари белгиланган. Шартномаларнинг 3.2-бандида етказиб бериладиган газ миқдори (ҳажми) табиий газ истеъмолини газ тармоғининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари орқали аниқланиши ва ҳар ойда тарафлар вакиллари имзолаган далолатнома орқали расмийлаштирилиши белгиланган. Шартноманинг 4.1-бандига асосан жавобгар (истеъмолчи) табиий газ учун тўловни шартномага асосан амалга ошириши лозим бўлган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари” 3-бандининг ўн биринчи хатбошисига кўра, газ тармоғининг бўлиниш чегараси - газ узатиш ташкилоти, газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчилар ўртасида газ тармоғининг табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилиши лозим бўлган ва тегишлилиги бўйича аниқланадиган бўлиниш нуқтаси бўлиб, бунда, агар табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш прибори истеъмолчига тегишли бўлса, ташқи (узиб қўядиган) кран, агар табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш прибори газ таъминоти (газ узатувчи) ташкилотга тегишли бўлса - табиий газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш прибори газ тармоғининг бўлиниш чегараси ҳисобланиши белгиланган. Қоиданинг 56-бандининг иккинчи хатбошисида етказиб берилган табиий газ ҳажмлари истеъмолчилар билан бўлиниш чегарасида ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларининг умумий йиғиндиси бўйича аниқланиши кўрсатилган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар шартномаларда белгиланган лимит доирасида табиий газни истеъмол қилган бўлиб, мазкур истеъмол қилинган табиий газ учун тара ўртасида далолатнома тузилган. “Ўзтрансгаз” миллий холдинг компаниясининг “Саноат коллектори орқали улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2015 йил 22 сентябрдаги 654-сонли буйруғининг 3-бандида, саноат коллекторидан АГТКШ газ узатувчи қувурининг уланиш нуқтасигача бўлган қисмида табиий газ ҳажмларини ҳисоб-китобини олиб боришда келиб чиқадиган фарқининг қиймати АГТКШ томонидан газ таъминоти корхоналарига тўлаб берилиши қайд этилган. Мазкур буйруқ талабларидан келиб чиқиб, жавобгар Қўқон филиали ходимлари жавобгарга нисбатан бир томонлама далолатнома тузиш йўли билан асоссиз равишда қўшимча газ истеъмоли ҳисоблаган. Жумладан, 2020 йил августда 20 066 000 сўм, сентябрда 11 345 000 сўм, 2021 йил январда 12 621 000 сўм, февралда 21 305 000 сўм, мартда 13 145 000 сўм, апрелда 4 257 000 сўм, майда 10 874 000 сўм, июнда 1 032 000 сўм, июлда 74 657 000 сўм, августда 84 714 000 сўм, сентябрда 42 700 000 сўм, октябрда 52 612 000 сўм, ноябрда 70 168 000 сўм, декабрда 106 271 000 сўм, 2022 йил январда 99 945 000 сўм, февралда 102 894 000 сўм, мартда 73 158 000 сўм, апрелда 52 689 000 сўм, майда 36 873 000 сўм, июнда 46 826 000 сўм, июлда 50 231 000 сўм, августда 69 514 000 сўм, жами 1 097 897 000 сўмни истеъмолчининг абонент картасига ва унга тақдим этилган ҳисоб-фактураларга маълумот киритиб, “Фосса” дастури орқали пул маблағи асоссиз равишда ушлаб қолинган. Бироқ, мазкур буйруқ тарафлар ўртасида тузилган шартномага зид ҳисобланиб, саноат коллекторидан АГТКШ газ узатувчи қувурининг уланиш нуқтасигача бўлган қисмида табиий газ ҳажмларини ҳисоб-китобини олиб боришда келиб чиқадиган фарқининг қиймати АГТКШ томонидан газ таъминоти корхоналарига тўлаб берилиши ҳақида тарафлар ўртасидаги шартномага қўшимча келишув тузилмаган. Қолаверса, мазкур буйруқ учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжат ҳисобланса-да, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган. ФКнинг 237-моддасига мувофиқ мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно”. ФК 384-моддасининг биринчи қисмида шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса” деб белгиланган. Демак, тарафлар ўртасида шартнома шартларига тегишли ўзгартириш киритиш шартлари белгиланмаган ва келишилмаган. Бу эса, саноат коллекторидан газ узатиш қувурининг уланиш нуқтасигача бўлган табиий газ тўловини ундириш асоссиз ҳисобланади. ФКнинг 14-моддасида агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши белгиланган. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. ФК 985-моддасининг биринчи қисмида ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги, ушбу модданинг тўртинчи қисмида эса қонунчиликда ёки шартномада жабрланувчиларга зарарни тўлашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилиши мумкинлиги кўрсатилган. Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонунда зарар етказган шахснинг айби бўлмаган тақдирда ҳам зарарни тўлаш назарда тутилиши мумкинлиги қайд этилган. Жавобгар вакилининг даъвогар томонидан талабнома юборилмаганлиги, шунингдек тарафлар ўртасида оғзаки келишув тузилганлигини важ қилиб келтирган бўлса-да, бироқ мазкур важ билан келишиб бўлмайди. Чунки тарафлар ўртасида тузилган шартномада низони судгача ҳал қилиш тартиби белгиланмаган ва оғзаки келишув шартнома билан белгилаб қўйилмаган. Жавобгарнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 63-бандида сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисоб-фактура тасдиқланган деб ҳисобланиши кўрсатилган бўлса-да, судлар жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактураларга эътибор қаратмаганлиги ҳақидаги важини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисобварақфактураларда ҳам шартнома бўйича газ истеъмолидан фойдаланганлик учун ҳисобкитоблар, ҳам саноат коллекторидан АГТКШ газ узатувчи қувурининг уланиш нуқтасигача бўлган фарқ суммаси қўшиб тақдим этилган. Демак, даъвогар бундай ҳолатда, шартнома бўйича газ истеъмолидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоблар қўшиб тақдим этилганлиги учун уни қайтариш асос мавжуд эмас деб ҳисоблаган. Яъни, жавобгар томонидан тузилган бир томонлама далолатнома асосида асоссиз ҳисобланган қўшимча фарқ суммаси алоҳида ҳисобварақ-фактура билан даъвогарга тақдим қилинмаган. Қолаверса, Низомнинг 2-бандига мувофиқ, ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади. Демак, ҳисобварақ-фактуранинг тақдим этилганлиги ишни ёки кўрсатилган хизматларнинг шартнома асосида бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат эмас, балки солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш учун ҳужжат манбаи ҳисобланади. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Бундан кўринадики, судлар томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатарни тўлиқ аниқланган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Жавобгардан республика бюджетига 10 978 970 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик қаноатлантириш рад этилсин. жамиятининг кассация шикоятини 6 Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 22 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятидан: - республика бюджетига 10 978 970 сўм давлат божи; - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: И. Таджиев