← Назад
Решение #513387 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 93 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 174 символов
4-1001-2328/21409-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни кўрган судья Д.Хайруллаева
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Нарзуллаев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 3 август
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов
ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Murodjon Musobek farm” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари
М.Ғофуровнинг иштирокида, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 июндаги қарори устидан “Nika Pharm”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини
иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида
видеоконференцалоқа режимида Бухоро вилоят судининг кўмагида кўриб
чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
“Nika Pharm” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Murodjon Musobek farm” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2022 йил 20 сентябрда 1184-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра,
даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган тайёр тиббий воситалар
ва тиббий буюмларни етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар товарларни
қабул қилиб олиш ҳамда шартномада белгиланган муддатда ва тартибда
тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга
3 048 446 сўмлик товарлар етказиб берилган, бироқ, жавобгар томонидан
етказиб берилган товарлар учун даъвогарга тўловлар тўлиқ амалга
оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 3 048 446 сўм
миқдорида қарздорлиги юзага келган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш
тўғрисидаги
жавобгарга
юборилган
талабномаси
оқибатсиз
қолдирилганлиги тўғрисидаги важ билан даъвогар Тошкент туманлараро
1
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
3 048 446 сўм қарз ва 1 524 223 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар судга даъвони таъминлаш чораларини кўриш
тўғрисидаги аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар қарздорликни
тўлашдан бўйин товлаш, уни тўлашни кечиктириш, келгусида қабул
қилиниши мумкин бўлган суд ҳужжати ижросига тўсқинлик қилиши
мумкинлигини маълум қилиб, жавобгарнинг пул маблағлари ва молмулкларига банд солишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 18 майдаги ажрими билан
даъвогарниг даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 9 июндаги қарори билан
биринчи инстанция судининг 2023 йил 18 майдаги ажрими ўзгаришсиз
қолдирилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил
9 июндаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Суд
мажлисида
жавобгар
вакили
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Даъвогар суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да,
вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Бундан ташқари, даъвогар шикоятида ишни иштирокисиз кўришни
сўраган.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати ишни даъвогар вакиллари
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати тараф вакилининг эътирозларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 93-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ишда
иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш
учун асос бўлади.
Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд
ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб
қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида йўл қўйилади.
Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан даъвони таъминлаш
чорасини
кўрмаслик
келгусида
суд
ҳужжатининг
ижросини
қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлигини
тасдиқловчи далилларни тақдим этмаганлиги сабабли даъвони таъминлашни
2
аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган
деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри
ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши
мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда, судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим
ва қарор қабул қилган, шу сабабли уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 18 майдаги ажримини ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 июндаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб
чиқилган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, шунингдек
даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
“Nika Pharm” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 майдаги
ажрими ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 9 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
3
“Nika Pharm” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақа берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ф. Ражабов
4