← Назад
Решение #513709 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 268 | — | law | |
| бандининг иккинчи хатбошисида ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| олатда ИПК | 262 | — | law | |
| ам ИПК | 262 | — | law |
Текст решения
10 893 символов
4-1001-2220/8916-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Н.Байзақова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Рашидов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 3 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан
иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили - бош мутаҳассис
К.Тоирбеков (2023 йил 1 июндаги 01/08-1247-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларни бошқариш
агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг қарздор “Glass System”
масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 июндаги ажрими устидан аризачи томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларни бошқариш агентлигининг
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Бошқарма деб
юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “Glass System”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни
соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан Бошқарманинг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор тўловга
қобилиятсиз (банкрот) деб топилган ва тугатишга доир иш юритуви бошланган
ҳамда тугатиш бошқарувчи этиб Н.Турдиева тайинланган.
Суднинг 2022 йил 9 августдаги ажрими билан Н.Турдиева қарздор тугатиш
бошқарувчиси лавозимидан озод этилиб, А.Зиядуллаев тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинланган.
Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси А.Зиядуллаев иқтисодий судга ариза
билан мурожаат қилиб, ойлик иш ҳаққи тайинлаб беришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ажрими
билан ариза қаноатлантирилиб, Бошқарма зиммасига қонунда белгиланган тартида
ва миқдорда суд бошқарувчисига суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ
тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида 5 754 000 сўм ўтказиш
мажбурияти юклатилган.
Суднинг ажрими устидан Бошқарма апелляция шикояти билан мурожаат
қилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
2 июндаги ажрими билан Бошқарманинг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб
юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантириш рад
этилган ва апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Иш юзасидан чиқарилган апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан
Бошқарма кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор
қилиб, ишни апелляция инстанцияси судига юборишни сўраган. Бунга асос қилиб,
шикоятда суд процессуал қонунчилик талабларига зид тарзда Бошқарманинг судга
тақдим қилган ҳужжатлари ва илтимосномасини атрофлича ўрганмасдан, бир
томонлама иш тутганлиги, яъни биринчи инстанция судининг 2022 йил
20 декабрдаги ажрими Бошқармага суд томонидан юборилмаганлиги, Бошқармага
2023 йил 24 февралда суд бошқарувчиси томонидан киритилган аризага суд ажрими
илова қилинганлигидан сўнг хабар топганлиги, бу ҳақда судга 2023 йил 15 майда
почта алоқа бўлими орқали юборилган апелляция шикоятида батафсил кўрсатган
бўлса-да, суд буни инобатга олмаганлиги, суднинг ажримида Бошқарма суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган, вакили суд
мажлисида иштирок этган ва ишнинг натижаси бўйича қабул қилинган ажримдан
хабари бўлган бўлса-да, ИПКда белгиланган процессуал муддатни ўтказиб юборган
деган важ келтирилганлиги, биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган
2022 йил 20 декабрдаги ажрими Бошқармага шу кунга қадар ҳам келиб
тушмаганлик ҳолатига суд томонидан қонуний баҳо берилмаганлиги,
ИПК 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида агар қонунчиликда бошқача
муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция
суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин, апелляция
шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест)
берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан,
агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан
кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати
ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса,
тикланиши мумкин деб белгиланганлиги, апелляция инстанцияси суди томонидан
юқоридаги ҳолатлар инобатга олинмаган ҳолда барвақт хулосага келиб, ажрим
чиқарилганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида Бошқарма вакили шикоятда келтирилган важларни
такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг
ажримини бекор қилиб, ишни апелляция инстанцияси судига юборишни сўради.
Суд бошқарувчиси суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни суд бошқарувчисининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати Бошқарма вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қонун
ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти
(протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
берилиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати,
шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси
суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан
узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Бошқарманинг биринчи инстанция судининг ажрими устидан берган
апелляция шикояти 2023 йил 8 май санаси билан қайд этилиб, судга 2023 йил
19 май санаси билан кирим қилинган. Бу пайтда эса, ИПК 262-моддасининг
биринчи қисмида кўрсатилган бир ойлик муддат ҳам, учинчи қисмида кўрсатилган
икки ойлик муддат ҳам ўтиб бўлган.
ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, судья апелляция
шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этади, агар апелляция
шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг тикланиши
рад этилган бўлса.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисида
ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб
юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб
берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозим
(ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди)лиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди Бошқарманинг апелляция
шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги
илтимосномасини рад қилиш ва апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш
рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида
кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича
берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини
(протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди
томонидан кўрилади.
Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди
апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси
судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандида кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари Бошқарма зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан
мурожаат қилишда тўланган 33 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида
қолдирилади.
Бошқарманинг биринчи инстанция судининг 2022 йил 20 декабрдаги ажрими
Бошқармага суд томонидан юборилмаганлиги, Бошқармага 2023 йил 24 февралда
суд бошқарувчиси томонидан киритилган аризага суд ажрими илова
қилинганлигидан сўнг хабар топганлиги ҳақидаги важи апелляция инстанцияси
судининг ажримини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, биринчидан,
биринчи инстанция судининг ажрими чиқарилган суд мажлисида Бошқарма вакили
иштирок этган ва бундай ҳолатда ИПК 262-моддасининг биринчи қисмида
белгиланган апелляция шикояти беришнинг бир ойлик муддати ажрим чиқарилган
кундан бошланади. Иккинчидан, Башқарманинг кассация шикоятида қайд
этилганидек, Бошқармага 2023 йил 24 февралда суд бошқарувчиси томонидан
киритилган аризага суд ажрими илова қилинган ва шу санадан апелляция шикояти
беришнинг муддати ҳисобланган тақдирда ҳам ИПК 262-моддасининг учинчи
қисмида белгиланган икки ойлик муддат 2023 йил 24 апрелда тугаган, апелляция
шикояти эса Бошқарма томонидан 15 май куни судга юборилган.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларни бошқариш агентлиги Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад
этилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
2 июндаги ажрими ўзгариўсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларни бошқариш
агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев