← Назад
Решение #513733 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
17 684 символов
4-1001-2310/5238-сонли иқтисодий иш
судида
Биринчи инстанция
ишни
кўрган судья А.Мамирова
Апелляция инстанцияси
судида
маърузачи судья В.Ли
Кассация инстанцияси
судида
маърузачи судья
З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 3 август
шаҳри
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида,
ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда,
Б.Муродқосимовнинг
котиблигида,
“SQB
Construction”
масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Хошимова (2023 йил
15 февралдаги ордер асосида), Ўзбекистон Республикаси
Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи
меҳнат миграцияси агентлиги вакили И.Хамраев (2023 йил 24
мартдаги
02/00-02/10-2062-сонли
ишончнома
асосида)
иштирокида мазкур иш юзасидан қабул қилинган Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
13 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10
майдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва
мехнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат
миграцияси агентлиги томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а н д и:
“SQB Construction” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва мехнат
муносабатлари
вазирлиги
ҳузуридаги
Ташқи
меҳнат
миграцияси агентлиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)
ўртасида
2021 йил 4 августда 187-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси
тузилган.
Шартноманинг
1.1-1.3-бандларига
кўра,
даъвогар
жавобгарнинг буюртмасига асосан Тошкент вилояти, Бўка
туманидаги
3-сонли
мактабгача
таълим
муассасасини
реконструкция қилиш бўйича амалга оширилган ҳақиқий
ишлар ҳажмини аниқлаш мақсадида назорат ўлчовини амалга
ошириш, даъвогар эса кўрсатилган хизматларни қабул қилиш
ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.5-бандида хизмат кўрсатиш муддати
Буюртмачи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилганда
ҳамда мазкур шартноманинг 2-иловасида келтирилган рўйхатга
асосан ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин 2021 йил 31
декабргача қилиб белгиланган.
Шартноманинг 3.1 бандига кўра, шартноманинг умумий
қиймати 86.627.820,68 сўм (15 фоизлик ҚҚСни ҳисобга олган
ҳолда) деб белгиланган.
Шартноманинг 3.2- бандида эса шартнома имзоланган
кундан
бошлаб
10 банк куни давомида Буюртмачи томонидан шартнома
умумий қийматининг 15 фоизи миқдоридаги олдиндан тўлов
Ижрочининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши лозимлиги
белгиланган.
Жавобгар шартноманинг 3.2-бандига асосан, даъвогар
ҳисоб рақамига 12.994.173,10 сўм аванс тўловини тўлаб берган.
Шартномага
асосан
даъвогар
томонидан
жами
86.871.517,67 сўмлик ишлар бажарилиб, бажарилган ишлар
далолатномалари
2022
йил
24 июндаги 198-сонли хат орқали жавобгарга тақдим этилган
хамда
2022 йил 18 октябрдаги 187/1-сонли ҳисобварақ-фактура
жавобгарга электрон тарзда юборилган.
Даъвогар жавобгарнинг шартнома бўйича кўрсатилган
хизматлар
учун
даъвогарга
тўловларни
тўлиқ
амалга
оширмаганлиги важи билан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 73.877.344,57 сўм асосий
қарз ва 7.387.734 сўм пеня ва 2.000.000 сўм зарар ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал
қилув қарори билан жавобгарнинг иш юзасидан суд
экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарнинг даъво талаблари
қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига
73.877.344,57 сўм асосий қарз, 2.000.000 сўм зарар,
1.477.547,32 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатлари
ундирилган.
Даъво
талабининг
қолган
қисмини
қаноатлантириш
рад
этилиб,
жавобгардан
республика
бюджетига 39.999,57 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг
2023 йил 10 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози
бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва
унда, назорат ўлчови ўтказиш жараёнида жавобгар, буюртмачи
Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона бубртмачи
хизмати инжиниринг компанияси” ва пудратчи “Capital Qurilish
Tamirlash Birlashmasi” масъулияти чекланган жамиятидан
вакиллар иштирок этмаганлиги, ва ушбу шахслар судлар
томонидан ишга жалб қилинмаганлиги, объектда қурилиш
ишлар якунланмаганлиги ва объект қабул қилинмаган бўлса-да
даъвогар томонидан назорат ўлчови ўтказилганлиги, судлар
томонидан тарафлар ўртасидаги битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаганлиги ҳолатига эътибор бермаганлиги, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ва
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
Ўзбекистон
Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27
сентябрдаги ПҚ-3953 сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини
амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил
этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 276-сонли қарорига асосан давлат харидларини
амалга оширишнинг уч тури яъни тендер савдолари, электрон
дўкон ёки энг яхши таклифни танлаб олиш усули орқали
тузилиши
лозимлиги,
тарафлар
ўртасидаги
шартнома
тўғридан-тўғри тузилиб қонун талаблари бузилганлиги, қонун
талабига кўра, шартнома тузилганлиги тўғрисидаги ахборот
махсус ахборот порталига жойлаштирилмаганлиги, ПҚ-3953
сонли Қарорда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар
рўйхати
белгиланганлиги,
бироқ
тарафлар
ўртасидаги
шартнома ушбу рўйхатда мавжуд эмаслиги баён қилиниб,
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
13 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10
майдаги қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад этишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация
шикоятини қаноатлантириб, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023
4
этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация
шикоятига эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
вакилларини тушунтиришлари ва эътирозларини тинглаб ва
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ,
Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг
топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш
(муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат
кўрсатиш шартномадан келиб чиққан.
Аниқланишича, жавобгар даъвогарга 2021 йил 2 августда
хат билан мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи
меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2019-2021 йиллар
давомида тегишли топшириқлар асосида Тошкент вилояти,
Бўка туманидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасасини
реконструкция
ишлари
молиялаштирилганлиги,
ушбу
бажарилган ишларни банк назорат ўлчовидан ўтказиш учун
мутахассис ажратиш сўраш билан бир қаторда, барча зарурий
ҳужжатлар тақдим этилиши ва тўлов кафолатланиши
кўрсатилган.
Мазкур хат асосида тарафлар ўртасида 2021 йил 4 август
куни
187-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг
1.1-1.3-бандларига
кўра,
даъвогар
жавобгарнинг буюртмасига асосан Тошкент вилояти, Бўка
туманидаги
3-сонли
мактабгача
таълим
муассасасини
реконструкция қилиш бўйича амалга оширилган ҳақиқий
ишлар ҳажмини аниқлаш мақсадида назорат ўлчовини амалга
ошириш, даъвогар эса кўрсатилган хизматларни қабул қилиш
ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.5-бандида хизмат кўрсатиш муддати
Буюртмачи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилганда
ҳамда мазкур шартноманинг 2-иловасида келтирилган рўйхатга
асосан ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин 2021 йил 31
декабрь қилиб белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, шартноманинг умумий
қиймати 86.627.820,68 сўм (15 фоизлик ҚҚСни ҳисобга олган
ҳолда) деб белгиланган.
Шартноманинг 3.2-бандида эса шартнома имзоланган
кундан бошлаб 10 банк куни давомида Буюртмачи томонидан
шартнома умумий қийматининг 15 фоизи миқдоридаги
олдиндан тўлов Ижрочининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши
лозимлиги белгиланган.
Жавобгар шартноманинг 3.2-бандига асосан, даъвогар
ҳисоб рақамига 12.994.173,10 сўм аванс тўловини тўлаб берган.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги
ҳузуридаги
“Инфратузилмани
ривожлантириш
бўйича
инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент вилояти филиалининг
2021 йил 9 августдаги 17-хс-сонли буйруғига асосан Д.Атаев,
шунингдек объект қурилиши бўйича пудратчи ҳисобланган
“Capital Qurilish Ta’mirlash Birlashmasi” МЧЖнинг 2021 йил
20 августдаги 5-сонли буйруғига асосан Ф.Файзиев назорат
ўлчови ўтказилишида иштирок этишга масъул шахслар қилиб
белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жами 86 871
517,67 сўмлик ишлар бажарилиб, бажарилган ишлар
далолатномалари
2022
йил
24 июндаги 198-сонли хатга илова қилинган ҳолда жавобгарга
тақдим этилган хамда 2022 йил 18 октябрдаги 187/1-сонли
ҳисобварақ-фактура жавобгарга электрон тарзда юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил
14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим
этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 63бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган
электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб
олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи
томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган
электрон
ҳисобварақ-фактура
тасдиқланган
ҳисобланади.
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, хизмат кўрсатилгандан
(назорат ўлчови бўйича ишлар бажарилгандан) сўнг Ижрочи
Буюртмачига тасдиқланмаган (имзо ва муҳр қўйилмаган)
Назорат ўлчови далолатномаси электрон варианти (ёки
нусхаси)ни кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар)ни
топшириш-қабул қилиш далолатномасига илова қилинган
ҳолда тақдим этади.Буюртмачи кўрсатилган хизматлар
(бажарилган ишлар)ни, яъни Назорат ўлчови далолатномаси
электрон варианти (ёки нусҳаси)ни топшириш-қабул қилиш
далолатномасига асосан Ижрочидан олган санадан бошлаб 5
кун давомида танишиб чиқиб, қабул қилиш ёки ўзининг
асослантирилган эътирозларини билдириш мажбуриятини
олади.
Аниқланишича, ишлар тўлиқ бажарилган ва назорат ўлчови
далолатномаси жавобгарга топширилган. Бироқ, шартнома
шартларига кўра жавобгар қабул қилинган назорат ўлчови
далолатномасига 5-кун ичида ўз эътирозини билдирмаган
ҳамда юборилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь
кун ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқламаган.
Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олиб,
даъво талабининг 73.877.344,57 сўм қарздорликни ундириш
қисмини асосли равишда қаноатлантирилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.2-бандига асосан,
жавобгар
даъвогарга
тўловларни
ўз
вақтида
амалга
оширмаганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар
бир
кечиктирилган
куни
учун
0,4 фоиз миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг
10 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги
қонуннинг
51-моддасига кўра, давлат буюртмачиси электрон дўконда
иштирокчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзи
учун зарур бўлган товарни (ишни, хизматни) танлайди ва товар
(иш,
хизмат)
танланганидан
кейин
нархлар
сўрови
механизмидан фойдаланади.
Давлат
харидларининг
электрон
тизими
автоматик
режимда, нархлар сўрови механизмини амалга оширган ҳолда
танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчига,
шунингдек электрон дўконда ўхшаш товарларни (ишларни,
хизматларни) таклиф этаётган барча иштирокчиларга харид
қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш тўғрисида таклифлар
юборилишини таъминлайди.
Биринчи инстанция суд жавобгар томонидан тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг
тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 7.2-бандига
асосан суд пеня ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Чунки, тарафлар ўртасидаги шартнома тендер ўтказилмасдан,
тўғридан-тўғри тузилган.
ФКнинг 14-моддасида агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи
бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини
талаб қилиши мумкинлиги, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган
шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши
лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи
шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 19-бандида
агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг
неустойка билан қопланмаган қисми тўланиши тўғрисида
тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суд жавобгар мажбуриятни бажаришни
кечиктирганлиги
ва
уни
бартараф
этиш
чораларини
кўрмаганлиги боис, даъво талабининг зарар ундириш қисмини
асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантириш ҳақида қонуний
тўхтамга келган.
Юқоридагиларга
асосан,
судлов
ҳайъати
биринчи
инстанция суди томонидан ҳар бир далилнинг ишга
алоқадорлиги,
мақбуллиги
ва
ишончлилиги,
уларнинг
йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиб,
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган
ҳолда даъво талабларини қисман қаноатлантириш, суд
харажатларини эса жавобгар зиммасига юклаш ҳақида тўғри
ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул
қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва
моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган. Шунинг учун
апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага
келган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида
билдирган
важлари
билан
қуйидаги
асосларга
кўра
келишмайди.
Тарафлар ўртасидаги шартнома жавобгарнинг талабига
асосан ихтиёрий равишда тузилган бўлиб, шартнома бекор
қилинмаган ва ҳақиқий эмас деб топилмаган.
Қолаверса,
даъвогар
шартнома
шартларига
кўра,
жавобгарнинг буюртмасига асосан Тошкент вилояти, Бўка
туманидаги
3-сонли
мактабгача
таълим
муассасасини
реконструкция қилиш бўйича амалга оширилган ҳақиқий
ишлар ҳажмини аниқлаш мақсадида назорат ўлчовини амалга
оширилганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз исботини
топган.
ИПК
302-моддасининг
биринчи
қисмида
биринчи
инстанция
судининг
ҳал
қилув
қарорини,
апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК
301-моддасининг
1-бандига
кўра,
кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, қуйи инстанция
судларининг қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва шу сабабли
кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар
томонидан тўланган 2.052.336 сўм давлат божи ва 33.000 сўм
почта харажатлари унинг зиммасида қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон
муносабатлари
Республикаси
Бандлик
ва
вазирлиги
ҳузуридаги
Ташқи
мехнат
меҳнат
9
миграцияси
агентлигининг
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
13 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10
майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ўзбекистон
Республикаси
Бандлик
ва
мехнат
муносабатлари
вазирлиги
ҳузуридаги
Ташқи
меҳнат
миграцияси агентлиги томонидан кассация инстанцияси учун
тўланган 758.774 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта
харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов