Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/3300 Дата решения 03.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қибрай тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "MIRAXIMOV MIRSOBIT MIRISHKOR INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1145333 Claim ID 3577622 PDF Hash 32b2148d7cbf0158... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 82-моддаси нинг 82 law
СКнинг 273-моддаси СКнинг 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения 6 006 символов
4-1102-2301/3300-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 август Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, аризачи - Қибрай туман солиқ инспекциясининг жавобгар - «MIRAXIMOV MIRSOBIT MIRISHKOR INVEST» МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ сайёр суд мажлисида Чирчиқ шаҳар ДСИ биносида аризачи вакили А.Қобулов (ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Қибрай туман солиқ инспекцияси иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, жавобгар «MIRAXIMOV MIRSOBIT MIRISHKOR INVEST» МЧЖ томонидан 2023 йил учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини 2023 йил 17 июль кунига қадар тақдим этмаганлиги учун унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўради. Суд аризачи вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда “СК”)нинг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. СКнинг 273-моддасида солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт эканлиги қайд этилган. 1 Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар «MIRAXIMOV MIRSOBIT MIRISHKOR INVEST» МЧЖ 2023 йил учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини 2023 йил 17 июль кунига қадар тақдим этмаган. Шу боис, солиқ инспекцияси жавобгар «MIRAXIMOV MIRSOBIT MIRISHKOR INVEST» МЧЖнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини кўрсатган ҳолда, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операциялари тўхтатиб турилиши ҳақида 2023 йил 19 май куни хабарнома ва огоҳлантириш хати юборган. Бироқ, жавобгар «MIRAXIMOV MIRSOBIT MIRISHKOR INVEST» МЧЖ огоҳлантирилганлигига қарамасдан 2023 йил учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини солиқ органига тақдим этмаган. Шу муносабат билан солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 9 июль куни қарор қабул қилиниб, унга кўра, жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. СКнинг 111-моддасига мувофиқ, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Мазкур модданинг 1-қисмида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Аризачи томонидан асосли равишда судга ариза киритилган, шу сабабли ариза талаби қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сонли Қонуннинг 9-моддаси, 12-бандига асосан давлат солиқ хизмати органлари давлат божи тўловидан озод этилганлиги маълум қилинган. Қайд этилганларга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, шу билан бирга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўловидан озод қилинганлигидан келиб чиқиб, давлат божини ҳеч бир тарафдан ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 176-179, 222моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризачи Қибрай туман солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «MIRAXIMOV MIRSOBIT MIRISHKOR INVEST» МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари Қибрай туман солиқ инспекциясига 2 2023 йил учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этгунига қадар (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳолларидан ташқари) чиқим қисми тўхтатилсин. Жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларини тўхтатишга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг унинг ҳисобварақлари бўйича операциялар Банклар томонидан тиклансин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. А.О.Хаитбоев 3