Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/2212 Дата решения 03.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий Улгуржи Савдо масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый DEHQONOBOD KALIY ZAVODI акционерлик жамияти
Source ID 1146932 Claim ID 3502541 PDF Hash 903ad232cc2f59ee... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 347-моддаси нинг 347 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 417-моддаси ФКнинг 417 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 16 066 символов
4-2101-2202/2212-сонли иқтисодий иш судида Биринчи инстанция ишни кўрган судья Б.Джумаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Л.Тошмуродов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Тошкент 2023 йил 3 август шаҳри Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Навоий улгуржи савдо” масъулияти чекланган жамиятидан вакил И.Турсунов (Раҳбар), “Дехқонобод калий заводи” акциядорлик жамиятидан вакил М.Каримов (2023 йил 3 августдаги 01-10/2021-сонли ишончнома асосида), Х.Ибрагимов (2023 йил 3 августдаги 0110/2020-сонли ишончнома асосида) иштирокида мазкур иш юзасидан қабул қилинган Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарорига нисбатан берилган Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида ҳамда кўмаклашувчи Қашқадарё ва Навоий вилоят судлари орқали видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а н д и: ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, “Навоий улгуржи савдо” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 10.09.2021 йилда 1357735-лот бўйича 220452-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан жавобгар томонидан маҳсулот пулини тўлаб бериш, даъвогар эса “Сувни тозалаш ускунаси”ни етказиб бериш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан маҳсулот қабул қилинмаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга “Сувни тозалаш ускунаси”ни қабул қилиш ва шартномада назарда тутилган 584.570.666 сўм тўловни амалга ошириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси жалб қилинган. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарори билан Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларига нисбатан палата кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда, суд қарорларининг асослантирувчи қисмида тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 10 сентябрдаги 220452-сонли шартномани бекор бўлганлиги ҳақида келтирилган хулосалари асоссизлиги, чунки шартнома бекор бўлмаганлиги, бу ҳақда тарафлар ўртасида келишув ҳам мавжуд эмаслиги, жавобгарнинг даъвогарга берган хатида молиявий аҳволидан келиб чиқиб, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмасдан қолганлиги, маҳсулот етказилиб ўрнатиб берилиши билан тўловни беш иш куни ичида тўлаб бериши кафолатланганлиги, апелляция инстанция суди тарафлар ўртасида “Сувни тозалаш ускунаси”ни етказиб бериш бўйича 2022 йил 19 апрелда 30581-сонли янги шартнома тузилганлиги ва 2021 йил 10 сентябрда тузилган 220452-сонли шартнома бекор қилинганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмаслиги, чунки мажбуриятни янгилашда дастлабки мажбуриятнинг кейинги мажбурият билан ўзаро алмашиниши, дастлабки мажбуриятни бошқа мажбурият билан алмаштириш тўғрисида келишувга эришиш ва мажбуриятнинг нарсаси ёки бажариш усулининг ўзгариши каби янгиланишининг асосий шартлари мавжуд бўлиши кераклиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 347-моддасига мувофиқ, мажбуриятнинг янгиланишининг зарурий шарти бу олдинги мажбуриятни бекор қилинишини англатиши, аммо тарафлар ўртасида тузилган кейинги шартнома билан олдинги мажбурият бекор қилинмаганлиги ва иккита мажбурият бир-биридан алоҳида эканлиги, кейинги шартнома дастлабки шартномадан алоҳида тартибда бирбирига боғлиқ бўлмаган ҳолда махсус ахборот портали орқали тузилганлиги баён қилиниб, Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори асослантирувчи қисмидаги “Шунингдек, учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржасининг тақдим этган маълумотига кўра, бугунги кунда даъво асосида кўрсатилган шартнома бекор қилинган ҳолатда турибди” деган жумласини ҳамда Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қароринининг асослантирувчи қисмидан “Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг важлари билан келишмайди, чунки тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятлар бекор бўлган ҳамда тарафлар “Сувни тозалаш ускунаси”ни етказиб бериш бўйича 2022 йил 19 апрелда 30581-сонли янги шартнома тузишган” деган жумлани чиқариб ташлашни сўраган. Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ва ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси вакиллари суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. 4 шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шикоятини қаноатлантиришни ва суд қарорларини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важлар асоссизлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва эътирозларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари “Сувни тозалаш ускунаси” маҳсулоти етказиб бериш тўғрисидаги шартномадан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 10.09.2021 йилда 1357735-лот бўйича тузилган 220452-сонли шартномага асосан “Сувни тозалаш ускунаси”ни етказиб бериш белгиланган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра буюртмачи шартнома суммасини оператор ҳисоб рақамига 100 фоиз миқдордаги тўловларни 5 кун муддатда ўтказиши, 2.2-бандига кўра тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида хабар олгандан сўнг 45 иш куни ичида товарлар етказиб бериши белгиланган. Жавобгар шартномада белгиланган муддатларда ўз мажбурият бажарилмаган ҳамда шартномага асосан тўловни амалга оширмаган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, шартномага мувофиқ тўловлар амалга оширилмаган бўлса-да, даъвогар томонидан ускуна етказиб берилган. Лекин жавобгар томонидан ускуна қабул қилиб олинмаган. Даъвогарнинг жавобгарга электрон кўринишда юборган 2022 йил 18 февралдаги ҳисобварақ-фактураси жавобгар томонидан тасдиқланмасдан рад этилган. “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 38-бандида, аукцион ва электрон дўкон ўтказишда корпоратив буюртмачиси ва ижрочининг киритган закалатлари шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилиши белгиланган. Мазкур Низомнинг 44-бандига асосан агарда, корпоратив буюртмачи электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартномада белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаган тақдирда, унинг закалати уч иш кунида, мазкур муддат тугаганидан сўнг, кейинчалик унга хизмат кўрсатувчи банк ҳисобига ўтказиш учун, ижрочининг ҲККПдаги тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади деб кўрсатилган. Аниқланишича, тарафлар ўртасидаги 2021 йил 10 сентябрда тузилган 220452-сонли шартнома бўйича жавобгар томонидан тўлов белгиланган муддатда амалга оширилмаган ҳамда унинг закалат маблағлари ижрочининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Низомнинг 46-бандига мувофиқ ижрочи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ҲККП томонидан тўлов амалга оширилиши тўғрисидаги хабарномасиз етказиб берилган тақдирда, буюртмачи томонидан товарлар учун тўловни амалга оширмаслик хавфи ижрочининг зиммасида бўлиши белгиланган. Маълум бўлишича, тарафлар томонидан айнан шу маҳсулот яъни “Сувни тозалаш ускунаси”ни етказиб бериш ҳақида 2022 йил 19 апрелда 30581-сонли янги шартнома тузилган. Бу эса, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 10 сентябрдаги 1357735лот бўйича тузилган 220452-сонли шартноманинг бекор бўлганлиги ҳамда шу шартнома бўйича мажбуриятни тугаганлигини англатади. Шунингдек, ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржасининг тақдим этган маълумотига кўра, бугунги кунда тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 10 сентябрдаги 1357735-лот бўйича тузилган 220452-сонли шартнома бекор қилинган ҳолатда эканлиги ўз тасдиғини топган. ФКнинг 417-моддасига кўра, сотиб олувчи қонунчилик ёки олди-сотди шартномасини бузган ҳолда товарни қабул қилмаса ёки қабул қилишдан бош тортса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортиш ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳар бир далилнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда даъво талабларини рад этиш, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклаш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятида билдирган важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Даъвогар кассация шикоятида келтириб ўтган важларига асос бўлган ҳолатларни далиллар билан исботлаб бера олмади. Шунингдек, ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржасининг тақдим этган маълумотига кўра, бугунги кунда тарафлар ўртасида 2021 йил 10 сентябрдаги 1357735-лот бўйича тузилган 220452сонли шартнома яъни даъво аризаси талабига асос бўлган шартнома бекор қилинган ҳолатда эканлиги ўз тасдиғини топган. Қолаверса, тарафлар ўртасидаги 2021 йил 10 сентябрда тузилган 220452-сонли шартнома ва тарафлар ўртасидаги 2022 йил 19 апрелда 30581-сонли шартнома ҳам айнан шу маҳсулот яъни “Сувни тозалаш ускунаси”ни етказиб бериш ҳақида тузилган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, қуйи инстанция судларининг қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 2бўлими а-бандида, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, д-бандида апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво 8 мутаносиб равишда ундирилади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, Суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва шу сабабли кассация шикояти билан мурожаат қилишда даъвогар томонидан тўланган 33.000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдиришни ҳамда ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 7.345.701 сўм давлат божи ва Олий суд депозит ҳисобига ишни видеоконферецалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82.500 сўм суд харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Навоий улгуржи савдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан кассация инстанцияси учун тўланган 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. “Навоий улгуржи савдо” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 7.345.701 сўм давлат божи ва Олий суд депозит ҳисобига ишни видеоконферецалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82.500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов З.Рустамов