← Назад
Решение #513827 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| амда ушбу шартнома | 15.1 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 363 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2301/1175-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья – А.Сафаров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – М.Болтаев
БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Бухоро шаҳри
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья М.Кодированинг раислигида, судьялар Х.Абдуллаев ва М.Болтаевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Гадоевнинг котиблигида, даъвогар
“Колонада” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Дж.Абдуваҳобов, вакили
Ф.Саъдуллоев (2023 йил 18 майдаги ишончномага асосан), Ўзбекистон
Республикаси ТИФ “Миллийбанк” акциядорлик жамияти вакиллари
Ш.Мубинов, Ф.Ахмедов, А.Облоқулов, У.Азимов (2023 йил 10 августдаги
01-147/08-сонли ва 2023 йил 10 январдаги 01-142/08-сонли ишочномаларга
асосан), Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бухоро вилоят
бошқармаси мутахассиси Ғ.Адизовлар иштирокида, “Колонада” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар ТИФ “Миллийбанк” Бухоро
вилоят филиалига нисбатан банк томонидан жамият ҳисоб рақамидан ундириб
олинган 370.327.754 сўмлик пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар Ўзбекистон
Республикаси ТИФ “Миллийбанк” акциядорлик жамияти номидан ишончнома
асосида унинг Бухоро вилоят филиали томонидан келтирилган апелляция
шикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Колонада” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ТИФ “Миллийбанк”
акциядорлик жамияти Бухоро вилоят филиалидан 370.327.754 сўм пул
маблағларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 1 майдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси
ТИФ “Миллийбанк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ишга жавобгар сифатида жалб қилинган.
Бухоро туманлараро иқтисодийнинг 2023 йил 1 июндаги суди
томонидан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
370.327.754 сўм ноқонуний ундирилган пул маблағлари ҳамда олдиндан
тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилган.
Жавобгар мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб апелляция шикояти
берган. Апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги
қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари апелляция
шикоятини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг
8.1-банди ҳамда даъвогарнинг кузатув кенгаши томонидан 2020 йил
13 январда тасдиқланган “кредит сиёсати”нинг 10.8-бандида қарз олувчи
томонидан кредит, фоизлар, комиссиялар ёки ушуб шартнома бўйича ҳар
қандай тўловнинг муддати кечиктирилган тақдирда банк кредитни
муддатидан олдин ундириш учун тақдим этиш ҳолатларини ҳам инобатга
олган ҳолда ва қарз олувчи кредитни қайтармаган тақдирда қарз олувчи банкка
муддати ўтган тўловлар учун фоизларни қайд этилган ставка бўйича 0,3 фоиз
муддатидан ўтказган ҳар бир кун учун, аммо кредит қийматининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган ҳолда, юридик шахслар ва юридик шахслар ташкил қилмаган
ҳолда тадбиркорлар бўйича миллий валютада, муддати ўтган тўловнинг
вужудга келган санасидан бошлаб, бундай тўлов қийматини ҳисобланган
фоизлар билан тўлиқ ҳолда банкка қайтарилган санагача тўлаши, 8.2-бандида
эса қарз олувчининг ушбу шартнома бўйича муддати ўтган тўловларни банк
талабига биноан дарҳол тўланиши шартлиги кўрсатилганлигини, ушбу ҳолат
банк томонидан даъвогардан пеня ундириш ҳақида эмас балки оширилган
фоизлар ставкасини ундириш тўғрисида келишилиб, шартнома шартлари
тузилганлигини, биринчи инстанция суди томонидан мазкур ҳолатни пеня
ундирилиши сифатида нотўғри талқин қилинганлигини билдиришиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва вакили
жавобгарнинг апелляция шикоятига эътироз билдириб, тарафлар ўртасида
тузилган шартномада жавобгар кредитдан ҳосил бўлган қарздорлик ва
фоизлар ҳамда бошқа тўловларни акцептсиз ундириш белгиланмагганлигини,
шунга қарамасдан жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамидан
370.327.754 сўм пул маблағларини унинг розилигисиз ноқонуний равишда
ундирилганлигини, узоқ йиллардан буён мазкур банк билан ўзаро ҳамкорлик
олиб борилганлигини, шу даврга қадар муаммо вужудга келмганлигини, ушбу
кредит шартномасини аҳолининг “қиш-баҳор мавсумига захира яратиш
мақсадида картошка маҳсулотини олиб келиш” учун олинганлигини, ўзининг
фаолияти мазкур соҳа билан боғлиқ эмаслигини, кредит ва унга ҳисобланган
фоизлар суммасини бугунги кунда тўлиқ равишда тўлаб берганлигини
билдиришиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Марказий
Банки Бухоро вилоят бошқармаси мутахассиси биринчи инстанция судига
2
мутахассис сифатида иштирок этган бошқарма ходими 2023 йил 24 майдаги
маълумотномасида жавобгар томонидан шартноманинг 8.1-бандига кўра
370.327.754 сўм миқдорда пеня ҳисобланган ва банк томонидан
ундирилганлиги қайд этилганлигини, шартноманинг мазкур банди
шартларида фоиз қайд этилган бўлиб унинг қайд этилиши пеняга ўхшаган
ҳолда баён қилинган бўлсада, жавобгар томонидан банк сиёсатига кўра
0,3 фоиз миқдорда оширилган фоизлар ҳисобланганлиги тўғрисида фикр
билдирди.
Судлов ҳайъати иш бўйича маърузачи судьянинг маърузасини тинглаб,
тарафлар вакилларининг, мутахассисларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни
рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил
11 декабрь куни 2.500.000.000 сўм кредит ажратиш тўғрисида 58/20-сонли
кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан банк томонидан
даъвогарга жами 2.500.000.000 сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилган.
Кредит шартномасининг 8.1-бандига кўра, қарз олувчи томонидан
кредит, фоизлар, комиссиялар ёки ушбу шартнома бўйича ҳар қандай
тўловнинг муддати кечиктирилса ҳамда ушбу шартноманинг 15.1-моддасида
кўрсатилгани каби, банк кредитни муддатидан олдин ундириш учун тақдим
этиш ҳолларини инобатга олган ҳолда ва қарз олувчи кредитни қайтармаган
тақдирда, қарз олувчи банкка муддати ўтган тўловлар учун фоизларни қайд
этилган ставка бўйича – 0,3 фоиз, муддатни ўтказган ҳар бир кун учун, аммо
кредит қийматининг 50 %дан ортиқ бўлмаган ҳолда юридик шахслар ва
юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда тадбиркорлар бўйича миллий валютада,
муддати ўтган тўловнинг вужудга келган санадан бошлаб, бундай тўлов
қиймати ҳисобланган фоизлар билан тўлиқ ҳолда банкка қайтарилган санагача
тўлаши лозимлигини кўрсатилган.
Шунга асосан банк томонидан даъвогарга нисбатан жами
370.327.754,04 сўм оширилган фоиз ҳисобланиб, даъвогарнинг ҳисоб рақамига
келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри ундириб олинган.
Шу сабабли даъвогар банкка нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, пеня суммаси аслида суд тартибида ундириб олиниши
лозимлигини баён қилиб, банк томонидан ундирилган суммани қайтаришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартнома асосида вужудга келган.
3
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Биринчи инстанция суди мазкур низони кўриб чиқишда моддий ҳуқуқ
нормасини нотўғри қўллаб, жавобгар томонидан ҳақиқатан ҳам жамиятнинг
ҳисоб рақамидан 370.327.754 сўм пеня суммаси ҳисобланиб, акцептсиз
тартибда ундириб олинганлигини, тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномасида банкнинг пеня суммасини акцептсиз тартибда ундириб олиш
ҳуқуқи назарда тутилмаганлигини, жавобгар томонидан жамиятга нисбатан
мажбуриятни лозим даражада бажармаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган
кун учун пеня ҳисоблашини шартнома шартларига зид равишда амалга
оширмаган деб баҳолаб, жавобгар пеня суммасини акцептсиз тарзда нотўғри
ундириб олган деб ҳисоблаб, кредит шартномаси шартларида банкнинг
қарздордан пеняни акцептсиз тарзда ундириб олиш бўйича ҳеч қандай ҳуқуқи
белгиланмаганлигини инобатга олиб даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт
хулосага келган.
Чунки, кредит шартномасининг 4.1-бандига кўра қарз олувчи (даъвогар)
томонидан ушбу шартнома бўйича амалга оширилган ҳар қандай тўловлар
бошқа мажбурий қоидалар мавжуд бўлмаган тақдирда ёки банк бошқача қарор
қилмаса, банк томонидан қарз олувчи (даъвогар)нинг мажбуриятларини
бажариш учун қуйидаги кетма-кетликда юборилади:
а) комиссиялар, жарима ва пеня;
b) муддати ўтган фоизлар;
c) муддати ўтган асоссий қарз;
d) муддатли фоизлар;
e) муддатли асосий қарз;
f) оширилган фоиз ставкаси.
Шартноманинг 4.10-банди мазмунига кўра ушбу шартномада
кўрсатилган мажбуриятлар вужудга келган тақдирда, шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини таъминлаш мақсадида қарз олувчи (даъвогар) банкка тўлов
талабномалари асосида акцептсиз, қарздорликни ундириш ҳуқуқини тақдим
этади. Ушбу ҳуқуқ даъвогар томонидан банкка тақдим этилган тегишли
қарздорликларни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
776 ва 783-моддаларига мувофиқ ҳисобдан ўчириш ҳақидаги буйруғини
англатади.
Шартноманинг 16.1-бандига кўра мажбуриятни бажармаслик ҳолати
юзага келганда банк ўз хоҳишига кўра қарз олувчининг ҳар қандай
банклардаги ҳар қандай ҳисобрақамларидан кредит бўйича барча муддати
ўтган қарзларни, шунингдек, кредит бўйича муддати ўтган барча қарзларни,
шу жумладан муддати ўтган фоизларни талаб қилиш ва /ёки ҳисобдан
чиқаришни амалга ошириши мумкин.
2020 йил 13 январда жавобгарнинг кузатув Кенгаши томонидан
тасдиқланан “Кредит сиёсати”нинг 10.8-бандига кўра шартномаларда
4
қарзнинг асосий суммаларини тўлаш кечиктирилган тақдирда, тузиладиган
шартномаларда қарз олувчи томонидан муддати ўтган асосий қарз суммасига
оширилган фоизларни тўлаш назарда тутилган. Муддати ўтган асосий қарз
бўйича оширилган фоизлар миқдори қарз олвучининг турига ва валюталарга
қараб қуийдаги миқдорда белгиланади: юридик шахслар ва юридик шахс
ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган якка
тартибдаги фуқаролар учун миллий валютада оширилган фоиз ставкаси
муддати ўтган асоссий қарз суммасининг кечиктирилган ҳар бир куни учун
0,3 фоизини, чет эл валютасида оширилган фоиз ставкаси кечиктирилган ҳар
бир куни учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг кунлик
0,03 фоизини, бироқ ажратилган кредит суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда белгиланиши қайд этилган.
Пеня сифатида баҳоланганда ҳисобланиш асоси 0,4 фоиздан келиб чиқиб
ҳисобланиши лозимлиги, мазкур ҳолатда эса 0,3 фоиз яъни юқори фоиз
миқдоридан келиб чиқиб, ҳисобланганлиги суднинг эътиборидан четга қолган.
Аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогардан акцентсиз тарзда
оширилган сумма 2021 йил 14 апрелдан муддати ўтган асоссий қарз
суммасининг кечиктирилган ҳар бир куни учун 0,3 фоиз миқдорда
ҳисобланган, яъни 277.777.778 сўмга 833.333 сўмдан кунлик, ҳар бир
кечиктирилган кунга ҳисобланган оширилган фоиз суммалари жами
361.311.702 сўмни ташкил қилади. Ушбу ҳолат жавобгар ходими У.Азимов
томонидан тақдим қилинган жадвал маълумотномада акс эттирилган
(и.ҳ 70-73-бетлар).
Судлов ҳайъати, қайд этилганларга кўра биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилишни лозим топади.
Судлов ҳайъати давъогарнинг даъво аризасида ва суд мажлисида
келтирган важлари билан келишмайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қарори 8-банди
иккинчи хатбошисига кўра кредит шартномасида тарафлар томонидан
кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик) учун
юқори фоиз тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлуксиз жорий санкция
ҳисобланади.
ФКнинг 363-моддаси иккинчи қисмига кўра суд шартнома шартларини
шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади.
Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга
ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади.
Шартноманинг 8.1-бандига кўра қарз олувчи томонидан кредит,
фоизлар, комиссиялар ёки ушбу шартнома бўйича ҳар қандай тўловнинг
муддати кечиктирилса, ҳамда ушбу шартноманинг 15.1-моддасида
кўрсатилгани каби, банк кредитни муддатидан олдин ундириш учун тақдим
этиш ҳолларини инобатга олган ҳолда ва қарз олувчи кредитни қайтармаган
5
тақдирда, қарз олувчи банкка муддати ўтган тўловлар учун фоизларни қайд
этилган ставка бўйича – 0,3 фоиз, муддатни ўтказган ҳар бир кун учун, аммо
кредит қийматининг 50 %дан ортиқ бўлмаган ҳолда юридик шахслар ва
юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда тадбиркорлар бўйича миллий валютада,
муддати ўтган тўловнинг вужудга келган санадан бошлаб, бундай тўлов
қиймати ҳисобланган фоизлар билан тўлиқ ҳолда банкка қайтарилган санагача
тўлаши лозимлигини кўрсатилган.
ИПКнинг 74-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида
қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга
асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. .
Шартноманинг ушбу бандида кредит ва унга ҳисобланадиган фоизлар
ундирилиши белгиланган бўлиб уни неустойканинг пеня шакли сифатида
талқин қилиб бўлмайди.
Мазкур ҳолатда шартноманинг 8.1-бандида фоизлар қайд этилган ва
уларни ҳисоблаш жавобгар томонидан тасдиқланган “Кредит сиёсати”нинг
10.8-бандига асосланган, шартнома шартлари келишилган ҳолда тузилиб,
тарафлар уни ихтиёрий равишда қабул қилиб тасдиқлашган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 278-моддасининг 2-бандига асосан апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни ва даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи қисмига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча
суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод
этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Мазкур
модданинг тўққизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд
харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
6
Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан судлов ҳайъати, суд харажатлари
ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгарнинг апелляция шикояти
қаноатлантирилганлиги, биринчи инстанция судида судга даъво аризаси билан
мурожаат этишда даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини
инобатга олиб, даъвогардан биринчи инстанция учун республика бюджетига
7.406.555 сўм давлат божи ундиришни, у томонидан биринчи инстанция суди
учун тўланган почта харажатини зиммасида қолдиришни, жавобгар
томонидан апелляция инстанцияси суди учун олдиндан тўланган
3.703.278 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатини даъвогардан
жавобгар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллийбанк” акциядорлик
жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 июндаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогар “Колонада” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллийбанк” акциядорлик
жамиятидан 370.327.754 сўм пул маблағларини ундириш ҳақидаги даъво
талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Колонада” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 7.406.555 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Колонада” масъулияти чекланган жамиятидан жавобгар
Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллийбанк” акциядорлик жамияти
фойдасига апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 3.703.278 сўм
давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори юзасидан 2023 йил 3 июлда берилган ижро
варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Ижро варақалари берилсин.
Апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан
эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан кассация тартибда Ўзбекистон Республикаси
Олий судига шикоят қилиниши (протест киритилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Кодирова
ҳайъат аъзолари
Х.Абдуллаев
М.Болтаев
7
8