← Назад
Решение #514551 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
3 571 символов
ххх-сонли иш
КАРМАНА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2023 йил 3 август
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев, даъвогар
хххнинг жавобгар хххга нисбатан етказиб берилган маҳсулот ҳақини
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар хххнинг жавобгар хххга нисбатан етказиб берилган
2.823.600 сўмлик маҳсулот ҳақини ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси нусхаси олингандан сўнг судга
эътирознома тақдим этилмаган.
Иш ҳужжатларига кўра, ҳисоб-фактураларга асосан жами 2.823.600
сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан
етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаган.
Ушбу ҳолатлар ҳисоб-фактура ва ишдаги бошқа ҳужжатлар асосида
ўз исботини топган.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада
товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш
назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга
кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин
тўлайди.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли Пленум Қарорининг 8-бандига
кўра, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий
ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан
тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб
берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини
ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос
бўла олмаслиги кўрсатилган.
Шу боис, суд даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб
берилганлиги, бу ҳақда тарафлар ҳисоб-фактуралар, ишончномалар
мавжудлиги инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2.823.600
сўм маҳсулот ҳақини ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, олдиндан тўланган
33.000 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига,
шунингдек, жавобгардан республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар хххдан даъвогар ххх фойдасига 2.823.600 сўм маҳсулот
ҳақи, олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар хххдан республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф
Навоий вилоят судига
белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор
протест киритиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Б.Джумаев