← Назад
Решение #514704 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| амда ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7764-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМ
(низо юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 3 август
Зангиота
туманлараро
иқтисодий
судининг
раиси
С.Солиев, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Янгийўл туман бўлимининг жавобгар “Lazzat
Qichaj”
акциядорлик
жамияти
ҳисобидан
29 785 010,30 сўмни регресс тартибда ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили О.Хусанов (2023 йил 3 августдаги 01-30-259/27-0132/229-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг
Янгийўл туман бўлими (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Lazzat Qichaj” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 29 785 010,30 сўм пенсия пулини регресс тартибда
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар жамиятда меҳнат фаолиятини олиб борган
вақтда меҳнатда майибланган фуқаролар Н.Бадирова ва
Р.Мамадалиевларга тўлаб берилган пенсия пулини регресс
тартибда жавобгардан ундириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига
мувофиқ суд низони унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво аризаси юзасидан иш юритишни
тугатишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010
йил
19
февралдаги
30-сонли
қарори
билан
тасдиқланган
“Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида
Низом”нинг 6-бандига мувофиқ, жамғарма ҳамда унинг
ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, мустақил
балансга,
банкларда
ҳисоб
рақамларига,
Ўзбекистон
Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга,
шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади.
Жамғарманинг
туман
(шаҳар)
бўлимлари
Ўзбекистон
Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга,
шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023
йил
3 апрелдаги 139-сонли қарори 2-иловасида “Қайта ташкил этиш
орқали филиалга айлантириладиган давлат муассасалари ва
давлат иштирокидаги корхоналар” рўйхати келтирилган бўлиб,
ушбу рўйхатнинг 163-бандида “Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Янгийўл тумани бўлими” давлат муассасаси ҳам
кўрсатилган бўлиб, у филиалга айлантирилиши назарда
тутилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
39моддасининг биринчи қисмига кўра, ўз мулкида, хўжалик
юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга
бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк
билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий
номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга
ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда
даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47моддасига мувофиқ агар қонунда бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса,
ваколатхона
ва
филиаллар
юридик
шахс
ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс
томонидан
мол-мулк
билан
таъминланадилар
ҳамда
у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар.
ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли
низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар
қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг
аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка
тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда
олган фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг
5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича жисмоний
шахсларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
“Биринчи инстанция суди томонидан Иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 10-бандининг иккинчи
хатбошисида агар даъво билан юридик шахснинг ўзи эмас,
балки унинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси)
ишончнома асосида унинг номидан мурожаат этса, иқтисодий
суд даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли
эмаслиги, бундай ишлар бўйича алоҳида бўлинма эмас, балки
у манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс
даъвогар ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган, аммо
даъвогар ишончнома асосида эмас, филиалнинг номидан судга
даъво тақдим этган.
Маълумки,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом”нинг
3-бандида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ҳар ойда кейинги
ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб
касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва
ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш
тўғрисида
регресс
талабномани
юбориши,
6-бандида
пенсионернинг
ҳисобга
турган
жойи
бўйича
Пенсия
жамғармаси ҳудудий бошқармалари мазкур Низомнинг
3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган
маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида
тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво
аризалари
бўйича
ташкилотлардан
ундирилишини
таъминлайдилар деб белгиланган.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъвогар
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Янгийўл туман
бўлими юридик шахс эмаслиги, балки Тошкент вилоят
бошқармасининг алоҳида бўлими (филиали) эканлиги, шу
сабабли ўз номидан судда даъвогар ёки жавобгар бўла
олмаслиги, гарчи даъвогар вакили суд мажлисида бошқарма
томонидан берилган ишончномага асосан судга даъво ариза
тақдим этилганлиги баён этилган бўлса-да, даъво аризасида
даъвогар сифатида бўлим кўрсатилганлиги ҳамда пул
маблағларини ҳам бўлим фойдасига ундириш сўралганлиги,
бундай ҳолатда филиал томонидан тақдим этилган даъво
аризасини кўриб чиқиш судларга тааллуқли эмаслиги, бундай
мазмундаги
даъво
аризаларни
тақдим
этиш
Пенсия
жамғармасининг
ҳудудий
бошқармаси
ваколатига
киритилганлигини инобатга олиб, даъво аризаси бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Негаки, ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан, иш
иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки
маъмурий судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни
18-моддасининг 5-банди талабига мувофиқ агар иш судга
тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда тўланган
давлат божи қайтарилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд низо иқтисодий судда
кўриб чиқиш учун тааллуқли эмас деб ҳисоблаб, иш юритишни
тугатишни, давлат божи ундирмасликни, иш бўйича тўланган
почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, 195-196-моддаларига
асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг
Янгийўл
туман
бўлимининг
жавобгар
“Lazzat
Qichaj”
акциядорлик
жамияти
ҳисобидан
29 785 010,30 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иш юритиш тугатилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Янгийўл
туман бўлимининг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
С.Солиев