← Назад
Решение #514752 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 39 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 47 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 25 | — | code_article | |
| амда ИПК | 25 | — | law | |
| илмаслик ИПК | 154 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7761-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМ
(низо юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 3 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг яяя
туман бўлимининг жавобгар “ННН” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 17 174 642,70 сўм пенсия пули ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Я.Хусанов
(2023 йил 3 августдаги ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг яяя туман
бўлими (бундан буён матнда даъвогар ёки бўлим деб юритилади)
Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “ННН” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 17 174 642,70 сўм пенсия пули
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
фуқаро М.А.Муллаяновга даъвогар томонидан меҳнатда майибланганлик
ҳолати юзасидан тўлаб келинган ногиронлик пенсияларини жавобгар
тўламаганлиги, бўлим алоҳида юридик шахс эмаслиги, вилоят
бошқармаси томонидан берилган ишончномага асосан судга туман бўлими
томонидан даъво ариза киритилганлиги маълум қилиб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид почта орқали юборилганида жавобгар кўрсатилган
манзилда мавжуд эмаслиги ҳақида хабар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи
қисмининг учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга
маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
19 февралдаги 30-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида Низом”нинг 6-бандига мувофиқ,
жамғарма ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади,
мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон
Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек
тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади. Жамғарманинг туман (шаҳар)
бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган
муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
3 апрелдаги 139-сонли қарори 2-иловасида “Қайта ташкил этиш орқали
филиалга
айлантириладиган
давлат
муассасалари
ва
давлат
иштирокидаги корхоналар” рўйхати келтирилган бўлиб, ушбу рўйхатнинг
163-бандида “Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Янгийўл тумани
бўлими” давлат муассасаси ҳам кўрсатилган бўлиб, филиалга
айлантирилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 39-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив
бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари
юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки
шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира
оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар
бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
Ушбу кодекснинг 47-моддасининг иккинчи қисмига асосан, филиал
юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг
барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан
ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин
бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби
белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган
ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни
ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган
ишлар бўйича жисмоний шахсларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан Иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги қарори
10-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, судлар назарда тутишлари
керакки, агар даъво билан юридик шахснинг ўзи эмас, балки унинг
алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) ишончнома асосида унинг
номидан мурожаат этса, иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни
рад этишга ҳақли эмас. Бундай ишлар бўйича алоҳида бўлинма эмас, балки
у манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс даъвогар
ҳисобланади.
Ушбу банднинг учинчи хатбошисига мувофиқ, шуни назарда тутиш
керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси)
юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг
номидан ҳаракат қилади. Агар юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси
(филиали, ваколатхонаси) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси ёхуд унинг ҳудудий бошқармаси аъзоси бўлган бўлса, алоҳида
бўлинма эмас, балки унинг юридик шахси палата аъзоси ҳисобланади.
Шунинг учун, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ёки унинг
ҳудудий бошқармаси томонидан киритиладиган даъво аризасида
даъвогар сифатида юридик шахс кўрсатилиши шарт. Ушбу талабга риоя
қилмаслик ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво
аризасини қабул қилишни рад этишга асос бўлади. Агар бу ҳолат даъво
аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса,
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритиш
тугатилади.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 3-бандида пенсионернинг яшаш
жойи бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ҳар ойда
кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини
бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги
оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс
талабномани юбориши, 6-бандида пенсионернинг ҳисобга турган жойи
бўйича Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари мазкур Низомнинг
3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг,
улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда,
қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан
ундирилишини таъминлайдилар деб белгиланган.
ИПК 110-моддасининг 1-бандига асосан, иш иқтисодий судга,
фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса
суд иш юритишни тугатади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасининг Янгийўл туман бўлими юридик шахс эмаслиги, балки
Тошкент вилоят бошқармасининг алоҳида бўлими (филиали) эканлиги,
шу сабабли ўз номидан судда даъвогар ёки жавобгар бўла олмаслиги,
даъвогар вакили томонидан бошқармадан олинган ишончномага асосан
судга даъво ариза тақдим этганлигини баён этган бўлса-да, даъво
аризисида даъвогар сифатида бўлим кўрсатилганлиги ҳамда пул
маблағларини ҳам бўлим фойдасига ундиришни сўраганлиги, шунга кўра
бўлим ишончнома асосида бошқарма номидан ҳаракат қилмаганлиги,
бундай ҳолатда филиал томонидан тақдим этилган даъво аризасини
кўриб чиқиш судларга тааллуқли эмаслиги, бундай мазмундаги даъво
аризаларни тақдим этиш Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси
ваколатига киритилганлигини инобатга олиб, даъво аризаси бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризаси бўйича иш юритиш
тугатилганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан тўланган
33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 118, 127-128, 170, 195-196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг яяя туман
бўлимининг жавобгар “ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
17 174 642,70 сўм пенсия пули ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иш юритиш тугатилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Янгийўл туман бўлими
зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р.Хусанов