← Назад
Решение #514771 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7760-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 август
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” давлат унитар
корхонаси манфаатида жавобгар “ССС” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 82 945 586 сўм асосий қарз, 8 294 000 сўм пеня, жами 91 239 586
сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, жавобгар вакили МММ (2023 йил 3 августдаги ишончномага асосан)
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ЙЙЙ” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар ёки
лизинг берувчи деб юритилади) ва “ССС” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар ёки лизинг олувчи деб юритилади) ўртасида
2019 йил 11 январда 18/12-19-сонли TY-160 русумли бульдозерни
лизингга бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида TY-160 русумли 1 дона бўлган занжирли бульдозерни
сотувчи ҳисобланган “UzXCMG” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонасидан ўзига мулк қилиб сотиб олиши ва ушбу шартномада
белгиланган лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш
учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг олувчига бериши
белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объекти бошланғич қиймати
690 000 000 сўм, 3.2-бандида лизинг муддати даврида лизинг ставкаси
миқдори йилига 8 фоиз миқдорида, 3.3-бандида лизинг муддати
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага асосан 10 йил
муддатга тенглиги белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича TY-160 русумли бульдозерни даъвогар
томонидан жавобгарга 2019 йил 9 март куни топшириш-қабул қилиш
далолатномаси асосида топширилган.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 11 февралда
18/11-60-сонли экскаватор-погрузчикни лизингга бериш тўғрисида
шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1-бандида лизинг берувчи лизинг олувчининг
буюртмаси асосида New Holland B90B русумли 1 дона бўлган экскаваторпогрузчикни сотувчи ҳисобланган “УзКейсМаш” масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан ўзига мулк қилиб сотиб олиши
ва ушбу шартномада белгиланган лизинг шартларида ҳақ эвазига эгалик
қилиш ва фойдаланиш учун келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан лизинг
олувчига бериши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида лизинг объекти бошланғич қиймати
690 000 000 сўм, унга 138 000 000 сўм қўшилган қиймат солиғи қўшиб
ҳисобланганда унинг қиймати 828 000 000 сўмга тенглиги, 3.2-бандида
лизинг муддати даврида лизинг ставкаси миқдори йилига 8 фоиз
миқдорида, 3.3-бандида лизинг муддати шартноманинг ажралмас қисми
ҳисобланган 1-иловага асосан 10 йил муддатга тенглиги белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича “New Holland B90B” русумли экскаваторпогрузчик даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йил 11 февраль куни
топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилган.
Жавобгар томонидан олинган лизинг объектлари бўйича тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли бульдозер бўйича
36 363 000 сўм, экскаватор-погрузчик бўйича 46 582 586,97 қарздорлик
юзага келган.
Даъвогар 2023 йил 5 январда қарздорликни қоплаш юзасидан
жавобгарга талабнома юборган.
Жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 82 945 586 сўм асосий қарз, 8 294 000 сўм
пеня, жами 91 239 586 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан олиб,
лизинг тўловлари ўз вақтида тўлай олмаганликлари учун қарздорлик
юзага келганлиги, асосий қарз суммаси тўғри эканлиги, пеня миқдорини
корхона моддий аҳволини инобатга олиб камайтиришни, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни сўради.
Палата суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса,
суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
даъвогар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф
билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш
мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига
лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 597-моддасига мувофиқ, агар лизинг шартномасида бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ
фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш
ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга
ошириши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг
22-моддасига мувофиқ лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг
объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан,
шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига
тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг
миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади.
Шартномалар бўйича жавобгар лизинг тўловлари бўйича
мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва 2023 йилнинг 1 июль
ҳолатига муддати ўтган 82 945 586 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида лизинг шартномаси
тузилганлиги жавобгар олинган лизинг объектида шартномаларнинг
иловаларида белгиланган муддатларда тўловни амалга ошириши
мажбурияти лозим даражада бажармаганлиги сабабли, қарздорлик юзага
келганлиги сабабли асосий қарз ундириш талаби асосли эканлигини
инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 82 945 586 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода 8 294 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам сўралган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 6.2-бандида лизинг тўлови
ушбу шартноманинг иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга
оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига
алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
миқдори асосли эканлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган
ҳолда, пеня миқдорини 5 300 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
5
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи
қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган
ҳуқуқдан
фойдаланилган
ҳолда
суд
томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли эканлиги, суд
томонидан неустойка миқдори камайтирилганлигини инобатга олиб,
жавобгардан республика бюджети фойдасига 1 824 791,72 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” давлат
унитар корхонаси фойдасига 82 945 586 сўм асосий қарз, 5 300 000 сўм
пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 88 278 586 сўм ундирилсин.
“ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 1 824 791,72 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов