Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2102/1834 Дата решения 03.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ХОРАЗМ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШКАРМАСИ Ответчик / Подсудимый ALI QUSH AGRO EXSPORT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1143286 Claim ID 3514760 PDF Hash 8ae886b983640ad8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 149-моддаси нинг 149 law
онун 7-моддаси онун 7 law
онунининг 159-моддаси онуни 159 law
онун 60-моддаси онун 60 law
онунинг 149-моддаси онунинг 149 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 18 261 символов
4-2203-2102/1834-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Д.Шарипов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – М.Курбанов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 3 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, “Asakabank” акциядорлик жамияти вакиллари –Х.Ражабов (2023 йил 20 апрелдаги 04/1994-сонли ишончнома асосида), У.Султанов (2023 йил 4 январдаги 20-05/25-сонли ишончнома асосида), “Ali Qush Agro Export” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг вакили – З.Джуманиёзов (2023 йил 3 августдаги Рл/72-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор “Ali Qush Agro Export” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган “Asakabank” акциядорлик жамиятининг қарздор тугатиш бошқарувчисининг 2023 йил 12 январдаги 68-сонли таклиф хатида ифодаланган аукцион савдоларида сотилмаган мол-мулкни “Asakabank” акциядорлик жамиятига 10 376 557 000 сўм қийматда таклиф қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ҳамда “Ali Qush Agro Export” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси зиммасига қарздорнинг такрорий савдоларида сотилмаган мол-мулкни “Asakabank” акциядорлик жамиятига 50 фоиз арзонлаштирилган баҳода қарздорлик ҳисобига қабул қилиб олиш учун топшириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги шикоят аризаси юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Asakabank” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “Ali Qush Agro Export” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздор банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ва А.Садиков тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Кейинчалик, тугатиш бошқарувчиси А.Садиковнинг аризасига асосан. суднинг 2021 йил 29 ноябрдаги ажрими билан А.Садиков тугатиш бошқарувчиси вазифасидан озод қилиниб, Р.Джуманиязов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Тугатиш жараёнида қарздор ҳисобида 125 000 АҚШ долларига тенг миқдордаги мол-мулклар аниқланганлиги сабабли суднинг 2022 йил 28 февралдаги ажрими билан қарздорга нисбатан жорий қилинган соддалаштирилган тартибдаги тугатиш жараёни умумий тартибга ўтказилган. “Asakabank” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда Банк деб юритилади) судга шикоят ариза билан мурожаат қилиб, қарздор тугатиш бошқарувчиси Р.Джуманиёзовнинг 2023 йил 12 январдаги 68-сонли таклиф хатига асосан аукцион савдоларида сотилмаган мол-мулкни кредитор, яъни Банкка 10 376 557 000 сўм қийматда таклиф қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топишни, тугатиш бошқарувчиси Р.Джуманиёзов зиммасига қарздорнинг такрорий аукцион савдоларида сотилмасдан кредитор қарздорлик ҳисобига мол-мулкни қабул қилиб олиш бўйича тақдим этилган таклиф хатининг талабларини қонун талабларига мувофиқлаштириш ҳамда таклиф қилинаётган мол мулкнинг 50 фоиз арзонлаштирилган бозор баҳосида тўлалигича топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 апрелдаги ажрими билан Банкнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарори билан 2023 йил 6 апрелдаги ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб Банк Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, Банкнинг аризасини қаноатлантиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 149-моддасида қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ва (ёки) такрорий электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилган тақдирда, мазкур мол-мулк талаблари ушбу мол-мулк билан таъминланган кредиторларга ўз талаблари ҳисобига ўтказиш белгиланган тартибда қабул қилиш учун таклиф этилиши кўрсатиб ўтилган бўлса-да, қонунда ва бошқа қонуности ҳужжатларида бундай белгиланган тартиб кўрсатиб ўтилмаганлиги, шунингдек мазкур қонунда таклиф этилаётган мулкнинг бозор қиймати қайси баҳо билан белгиланиши бўйича ҳам аниқ кўрсатма мавжуд эмаслиги, низоли муносабатни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллаши, бундай нормалар ҳам мавжуд бўлмаганда эса низони қонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб ҳал қилиши, бундай ҳолатда Қонунда аниқ кўрсатилмаган таклиф қилинган мулкнинг қийматини белгиловчи қоидаларни қонунчилик аналогиясидан келиб чиқиб, “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мурожаат қилиниши лозим бўлганлиги, мазкур Қонун 7-моддасининг биринчи қисмида баҳолаш объектининг бозор қиймати деганда унинг энг эҳтимол тутилган нархи тушунилиб, унга кўра мазкур баҳолаш объектининг очиқ бозорда рақобат шароитида, битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган ҳолда ўз манфаатлари йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда 3 ҳаракат қилиши ва битим нархининг баланд-пастлигида эса бирор-бир фавқулодда ҳолатлар, шу жумладан тарафлардан бирининг ушбу битимга қўшилиш мажбурияти акс этмаслиги кўрсатиб ўтилганлиги, яъни ҳар қандай объектнинг бозор қиймати – унинг бозорда сотилиши мумкин бўлган энг эҳтимол тутилган нархи ҳисобланиши, тугатиш бошқарувчиси эса, ўз таклиф хатида такрорий аукцион савдоларида сотилмаганлиги сабабли кредитор - Банкка таклиф қилинаётган иссиқхона комплексининг таклиф қилаётган 10 376 557 000 сўм қиймати унинг бозор қиймати эканлигини англатмаслиги, таклиф хатида кўрсатиб ўтилган объект қийматига нисбатан олганда, таклиф объектининг сотилиши мумкин бўлган энг эҳтимолий қиймати унинг дастлаб аукцион савдоларига чиқарилган ва сотилмаган 10 376 557 000 сўм эмас, балки унинг 5 188 278 500 сўм ҳисобланиб, тугатиш бошқарувчиси айнан ушбу қийматда иссиқхона комплексини бозор қиймати сифатида таклиф қилиши қонун талабларига мувофиқ ҳисобланишини кўрсатган. Суд мажлисида Банк вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, Банкнинг аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида тугатиш бошқарувчиси вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси суд мажлисига келмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Банкнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, Банкнинг аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тугатиш жараёнида қарздор тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг мол-мулклари мавжудлиги ўрганилганда, кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган иссиқхона қарздор раҳбари номига расмийлаштирилганлиги ва иссиқхона кредит ҳисобига гаровга қўйилганлиги аниқланган. Шундан сўнг, Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 февралдаги ажрими билан қарздорга нисбатан банкротликнинг соддалаштирилган таомили бекор қилиниб, умумий таомилга ўтказилган. Кейинчалик мазкур иссиқхона қарздор раҳбари номидан чиқарилиб қарздор номига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Кредиторлар йиғилишининг 2022 йил 19 сентябрдаги қарори билан жамиятнинг мол-мулкларини баҳолаш учун “Ишонч Капитал Баҳолаш” масъулияти чекланган жамияти билан, аудиторлик текширувини ўтказиш учун ”Урганч Аудит” масъулияти чекланган жамияти билан шартнома тузиш ва харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Кредиторлар йиғилишининг 2022 йил 23 сентябрдаги қарори билан қарздорнинг мол-мулкларини баҳолаш ҳисоботи маълумот учун қабул қилиниб, экспертизадан ўтказиш белгиланган. Кредиторлар йиғилишининг 2022 йил 29 сентябрдаги қарори билан баҳолаш ҳисоботини тасдиқлаш ва экспертиза хулосасини маълумот учун қабул қилиш ва жамият мол-мулкларини бошланғич бозор баҳоси 10 376 557 000 сўмда “Е-auksion” савдоларга чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган ва иссиқхона 2022 йил 18 ноябрда “Е-auksion” савдоларига чиқарилган. Бироқ, мол-мулкка нисбатан аукцион савдосида талабгор бўлмаган. Кредиторлар йиғилишининг 2022 йил 18 ноябрдаги қарори билан тугатиш жараёнида қилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботни маъқуллаш ва суд бошқарувчига жамият мол-мулкларини бошланғич бозор баҳоси 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда 9 338 901 300 сўмда “Е-auksion” савдоларига чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Кредиторларнинг 2022 йил 7 декабрда бўлиб ўтган йиғилишида қарздорнинг мол-мулки “Е-auksion” савдоларига чиқарилганлиги ва савдода талабгор бўлмаганлиги қайд этилган. Кредиторлар йиғилишида тугатиш бошқарувчисининг тугатиш жараёнида қилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини маъқуллаш ва суд бошқарувчисига жамият мол-мулкларини бошланғич бозор баҳоси 50 фоиз арзонлаштирилган ҳолда 5 188 278 500 сўмда “Е-auksion” савдоларига чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур савдода ҳам талабгорлар бўлмаган ва иштирок этмаган. Кредиторлар йиғилишининг 2023 йил 10 январдаги қарори билан тугатиш бошқарувчининг ҳисоботини маъқуллаш ва жамиятга нисбатан жорий қилинган тугатишга доир иш бир йилдан ошиб кетганлиги сабабли жамиятнинг мол-мулкларини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 159-моддасига асосан таъсисчиларга кредиторлар талаблари реестрига киритилган талабларни тўла қондириб ўз балансига қабул қилиш мумкинлиги, кредиторларга эса уларнинг олғидорлик қарздорликларини қоплаш эвазига ўз балансларига қабул қилишни сўраб таклиф киритиш, агарда ушбу таклиф рад этилганда жамият ҳисоботидаги мол-мулкларни маҳаллий ҳокимият балансига топшириш белгиланган. Тугатиш бошқарувчиси 2023 йил 12 январдаги Рл/68-сонли хат билан Банк Хоразм вилоят филиалига мурожаат қилиб, иссиқхонани банк балансига 10 376 557 000 сўмда қабул қилиш ва 124 005 960 сўм тугатиш харажатларини қоплаб беришни сўраган. Банк эса, 2023 йил 19 январдаги 04/328-сонли жавоб хати билан қарздор тугатиш бошқарувчисига мурожаат қилиб, иссиқхонани 10 376 557 000 сўм миқдорида банк балансига қабул қила олмаслиги, иссиқхона очиқ аукцион савдоларига 50 фоиз арзонлаштирилган қийматда чиқарилганлиги ва талабгор бўлмаганлиги сабабли сотилмасдан қайтарилганлиги, банк иссиқхонани 50 фоиз арзонлаштирилган қийматда балансига олишга розилигини билдирган. Шундан сўнг, тугатиш бошқарувчиси томонидан иссиқхона 50 фоиз арзонлаштирилган қийматда банк балансига берилмагандан сўнг, Банк тугатиш бошқарувчисининг хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, 2023 йил 12 январдаги 68-сонли таклиф хатида ифодаланган аукцион савдоларида сотилмаган мол-мулкни “Asakabank” акциядорлик жамиятига 10 376 557 000 сўм қийматда таклиф қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ҳамда “Ali Qush Agro Export” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси зиммасига қарздорнинг такрорий савдоларида сотилмаган мол-мулкни “Asakabank” акциядорлик жамиятига 50 фоиз арзонлаштирилган баҳода қарздорлик ҳисобига қабул қилиб олиш учун топшириш мажбурияти юклашни сўраган. Қонун 60-моддасининг биринчи қисмига кўра, кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд бошқарувчиси берган аризалар, шу жумладан ўзи билан кредиторлар ўртасида, ўзи билан қарздор ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисида ушбу Қонунга мувофиқ берилган аризалар, шунингдек кредиторларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги хусусидаги шикоятлари олинган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатдан кечиктирмай суд томонидан кўриб чиқилади. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 апрелдаги ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилган. Биринчи инстанция суди 2022 йил 20 сентябрдаги 589-сонли баҳолаш ҳисоботи ва 2022 йил 28 сентябрдаги 118/Е-сонли эксперт хулосасида қарздор мол-мулкининг баҳоси 10 376 557 000 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган. Чунки, Қонунинг 149-моддасида қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси ва (ёки) такрорий электрон онлайн-аукцион шаклидаги кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилган тақдирда, мазкур мол-мулк талаблари ушбу мол-мулк билан таъминланган кредиторларга ўз талаблари ҳисобига ўтказиш белгиланган тартибда қабул қилиш учун таклиф этилиши кўрсатиб ўтилган. Демак, кредиторлар йиғилиши билан очиқ аукцион савдога қўйилган қарздорнинг иссиқхонаси 5 188 278 500 сўмга сотилмаган, яъни талабгор бўлмаган ва шу суммада кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилган. Тугатиш бошқарувчиси белгиланган тартибда, яъни кимошди савдосида 5 188 278 500 сўм миқдорида амалга ошмаган иссиқхонани Банк балансига бериш таклифи билан мурожаат қилиши лозим бўлган. Шу билан бирга, белгиланган тартибда деганда тугатиш бошқарувчиси Банкка хат билан мурожаат қилганлиги ва Банк томонидан жавоб хати берилганлиги тушунилади. Бироқ, тугатиш бошқарувчиси кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилган суммада, яъни 5 188 278 500 сўмда иссиқхонани Банкка таклиф қилмаган. Қолаверса, қарздорнинг иссиқхонасини Банк - кредиторга ўз талаблари ҳисобига ўтказиш учун бозор қийматида қабул қилиш таклифини киритишда, бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиши, бироқ бозордаги талаб иссиқхонани 5 188 278 500 сўм миқдоридан ошиқ эмаслигини кимошди савдоси натижалари билан англаш мумкин. Тугатиш бошқарувчиси 2023 йил 12 январдаги Рл/68-сонли хат билан Банк Хоразм вилоят филиалига мурожаат қилиб, иссиқхонани банк балансига 10 376 557 000 сўмда қабул қилиш билан бир қаторда, Банкдан тугатиш бошқарувчисига 124 005 960 сўм тугатиш харажатларини қоплаб беришни сўраган. Бироқ 124 005 960 сўм тугатиш харажатларини қоплаб бериш масаласи асосли бўлса-да, иссиқхонани банк балансига 10 376 557 000 сўмда қабул қилиш таклифини киритишдаги хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний ҳисобланади. Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2023 йил 6 апрелдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 10 майдаги қарорини бекор қилишни, Банкнинг аризасини асосли деб ҳисоблаб уни қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда судлар томонидан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати Банкнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, Банкнинг аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишнини лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қарздор зиммасига юклатилади. Банк томонидан тўланган 93 000 сўм почта харажатлари қарздордан Банк фойдасига ундирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Asakabank” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 апрелдаги ажрими ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “Asakabank” акциядорлик жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин. “Ali Qush Agro Export” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг 2023 йил 12 январдаги 68-сонли таклиф хатида ифодаланган аукцион савдоларида сотилмаган мол-мулкни “Asakabank” акциядорлик жамиятига 10 376 557 000 сўм қийматда таклиф қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилсин. “Ali Qush Agro Export” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси зиммасига қарздорнинг такрорий савдоларида сотилмаган молмулкни “Asakabank” акциядорлик жамиятига 50 фоиз арзонлаштирилган баҳосида, 7 яъни 5 188 278 500 сўмда қарздорлик ҳисобига қабул қилиб олиш учун топшириш мажбурияти юклатилсин. “Ali Qush Agro Export” масъулияти чекланган жамиятидан: - “Asakabank” акциядорлик жамияти фойдасига 93 000 сўм почта харажатлари; - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: И. Таджиев