Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2003/12072 Дата решения 03.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Юсупов Низом Хасанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение RAVON MEGA INVEST QURILISН масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT VILOYAT MAXSUS MONTAJ QURILISH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1145274 Claim ID 3170871 PDF Hash 783ebeb2dcd58bd7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения 23 664 символов
4-1001-2003/12072-сонли иқтисодий иш ишни кўришда Биринчи инстанцияда маърузачи судья -А.Хаитбоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья- ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОР 2023 йил 3 август Тошкент шаҳри Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Н.Юсупов раислигида, судьялар Х.Каримов ва А.Ариповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Мингбоев котиблигида, “Ravon Mega Invest Qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан раҳбар – К.Искандаров, “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан вакиллар- Ю.Қўқонбоева (раҳбар), Ч.Маматқулов (03.07.2023 йилдаги 66-сонли ишончнома асосида), “O`zshahar qurilish invest” ИК масъулияти чекланган жамиятидан -вакил Ш.Махаммадиев (ишошончнома асосида)лар иштирокида, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Ravon mega invest qurilish” МЧЖ манфаатида берилган апелляция шикоятини вилоят судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Ravon mega invest qurilish” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 726 251 992 сўм қарз ва 363 125 996 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2020 йил 15 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “O`zshahar qurilish invest” ИК МЧЖ жалб этилган. Шунингдек, даъвогар даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини судга тақдим этиб, даъво аризасида 1 726 251 992 сўм асосий қарз, 363 125 996 сўм пеняни 726 251 992 сўм асосий қарз, 363 125 996 сўм пеня ундиришга ўзгартиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилинган, Палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 26 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2021 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 7 январдаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 26 августдаги қарори бекор қилиб, янги қарор қабул қилиб, палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 220 690 894 сўм асосий қарз, 33 103 635 сўм пеня ундирилиши кўрсатилиб, даъво талабларининг қолган қисмларини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 апрелдаги Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 25 майдаги ҳал қилув қарори, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 26 августдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 январдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Палата даъвогарнинг манфаатида берилган апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди такрорий кассация судининг кўрсатмаларини бажармаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича жами 1 479 251 992 сўмлик пудрат ишлари бажарилганлиги, шартнома шартларига мувофиқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги, низо вужудга келган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 6 майдаги “Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги ПФ2 танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 302-сонли қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги “Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 395-сонли қарорларига мувофиқ пудратчининг бошқа харажатларини ундириш назарда тутилганлигига биринчи инстанция суди баҳо бермаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017 – 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2660-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги “2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ 2728-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги “2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3350-сонли қарорларига асосан қурилиш ташкилотларига бир қанча имтиёз ва префенциялар берилган бўлиб, жумладан, ПҚ 2660- сонли қарорнинг 3- банди иккинчи хатбошига кўра, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини, намунали лойиҳаларни расмийлаштириш, кўп квартирали уйлар массивларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шунингдек, маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан техник назорат олиб бориш функцияларини юклаган ҳолда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК — буюртмачи этиб белгиланганлигига, шунга асосан 2018 йил 19 февраль куни “O`zshahar qurilish invest” ИК МЧЖ ва “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ ўртасида 364- сонли шартнома тузилганлиги, мазкур шартноманинг 4-бандига асосан шартноманинг тахминий баҳоси 5 704 000 000 сўмни ташкил этиши, шу муносабат билан 2018 йил 15 март кунги шартномага қиймати 1 050 000 000 сўмни ташкил этганлиги, шунингдек 2018 йил 30 мартдаги Тошкент вилояти Давлат экспертиза бошқармаси томонидан тасдиқланган лойиҳа смета ҳужжатларига асосан 8 791 320 547 сўмни ташкил этиши, мазкур экспертиза ҳужжатининг 7.6-бандига асосан “Пудратчи”нинг бошқа харажатлар 18,86 % даражада этиб 3 томонидан бажарилган ишлар билан бирга жавобгар томонидан Янгийўл шаҳри 7 қаватли, 42 хонадондан иборат, яшаш учун мўлжалланган 3-сонли уй-жойларни қуриб, тайёр ҳолда топшириши (под ключ), “O`zshahar qurilish invest” ИК МЧЖга бошқа харажатлар 18,86 % даражада ҳисобланиб, тоширилганлигига биринчи инстанция суди эътиборини қаратмаганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата вакил иштирокини таъминламади. Судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК)нинг 274-моддасига асосан унинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни тўғри эканлигини таъкидлаб, жавобгардан олинган 5 300 АҚШ доллари мазкур шартномага алоқаси йўқлиги, жавобгар раҳбари билан ўзаро ҳисоб-китоби эканлигини, даъво талабидаги асосий қарзнинг 640 586 257 сўм қисми бошқа харажатларни ташкил этиши, қолган қисми бажарилган ишларни миқдорини ташкил этишини маълум қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судлов ҳайъатига берган кўрсатмасида, апелляция шикоятида келтирилган важлар нотўғри эканлиги даъвогарнинг раҳбари 5 300 АҚШ доллари қарздор эканлигини таъкидлаб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “O`zshahar qurilish invest” ИК МЧЖ адолатли қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди. Аниқланишича, 2018 йил 15 мартда даъвогар (Пудратчи) ва жавобгар (Буюртмачи) ўртасида умумий қиймати 1 050 000 000 сўм бўлган 2018/1-сонли пудрат шартномаси тузилган. 4 шартномасининг шартларига кўра “Пудратчи” объект (Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрида 7 қаватли, 42 хонадондан иборат, яшаш учун мўлжалланган 3сонли уй-жойлар)ни қуриб, тайёр ҳолда топшириши, “Буюртмачи” эса пудратчининг ишлаши учун зарур шароит яратиш, бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Буюртмачи томонидан пудратчига 753 000 000 сўм ўтказиб берилган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгарнинг бажарилган ишлар бўйича тўлаб берилмаган қарзи 726 251 992 сўмни ҳамда ушбу қарз ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли ҳисобланган пеня миқдори 363 125 996 сўмни ташкил этиши баён қилинган. Аниқланишича, пудрат шартномасида назарда тутилган объектнинг қуриш учун тайёрланган ишчи лойиҳа-смета ҳужжатлари 2018 йил 30 мартда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Тошкент вилояти Давлат экспертиза бошқармаси томонидан экспертизадан ўтказилган бўлиб, унга кўра уй-жой қурилишида юқоридаги 3-сонли уйнинг тавсиявий нархи 8 791 320 547 сўмни ташкил этган. Ўтказилган экспертиза бўйича расмийлаштирилган ҳужжатнинг (хулосада) 7.6-бандида смета ҳужжатларида ҳисоб-китоб қилишда “Пудратчи”нинг “бошқа харажатлари” (прочие затраты) 18,86 фоиз, ишлаб чиқариш харажатлари 1,4 фоиз даражада ҳисобланиши қайд этилган. 2018 йил 19 февраль куни “O`zshahar qurilish invest” ИК МЧЖ ва “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ ўртасида 364- сонли шартнома тузилганлиги, мазкур шартноманинг 4-бандига асосан шартноманинг тахминий баҳоси 5 704 000 000 сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар пудрат шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. 5 шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрат шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли Қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 9бандида ФКнинг 646 ва 680-моддаларига кўра, буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши шарт бўлиб, бу ҳақда иккала тараф томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилади. Мазкур низо юзасидан томонлар ўртасида бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалар даъвогар “Ravon Mega Invest Qurilish” МЧЖ томонидан расмийлаштирилган бўлсада уларни буюртмачи “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ томонидан қабул қилиб олинмаган ёки қабул қилишдан бош тортганлиги тўғрисида маълумотлар иш ҳужжатларда мавжуд эмас. Иш ҳужжатларининг 1 жилд 17 ва 18 варақларида, “Буюртмачи” “O`zshahar qurilish invest” ИК МЧЖ , “Бош пудратчи” “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ, “Ёрдамчи пудратчи” “Ravon Mega Invest Qurilish” МЧЖ ўртасида 31 556 615 сўмлик “Ерда бажарилган ишлар далолатномаси”, 19-32 варақларида 223 589 754 сўмлик “Умумий қурилиш бажарилган ишлар далолатномаси”, 33-65 варақларида 415 188 252 сўмлик “Умумий қурилиш бажарилган ишлар далолатномаси”, 66-67 варақларида 10 896 182 сўмлик шамоллатиш ишлари бажарилганлиги тўғрисида”ги далолатномалар тузилган. Мазкур далолатномалар “O`zshahar qurilish invest” ИК МЧЖ номидан А.Турсунов томонидан ҳамда исми шарифи кўрсатилмаган ПТО томонидан иш хажмлари қабул қилинганлиги акс эттирилган. Шунингдек, 2020 йил 3 ноябрдаги Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ажримига асосан АТ “Саноатқурилишбанк”га экспертиза тайинланган. Шундан кейин, 2020 йил 7 декабрь кунги эксперт хулосасига кўра “Ravon Mega Invest Qurilish” МЧЖ 6 ташқари ишлар бажарилмаганлиги, “Ravon Mega Invest Qurilish” МЧЖ пудратчи томонидан етказиб берилган қурилиш материалларига “бошқа харажатлар” ҳисобланиши кўрсатилган. “Ravon Mega Invest Qurilish” МЧЖ томонидан 11 907 978,9 сўм экспертиза харажатлари учун тўлов амалга оширилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 29 мартдаги 18-06/2733-сонли хатига кўра, Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фаолиятини лицензиялаш бўйича Республика комиссиясининг 2009 йил 2 февралдаги 1- сон баённомаси 2- иловаси 7- банди 2 хатбошисига асосан,буюртмачи томонидан пудратчига берилган қурилиш материаллари ҳамда пудратчининг иш ҳақи ва машина механизмларига “бошқа харажатлар” ҳисоблаб ёзилиши белгиланганлиги, ушбу баённоманинг 7банди 1 хатбошига кўра, пудратчи томонидан қурилиш монтаж ишлари чоғида буюртмачи материалларидан фойдаланган ҳолларда, берилаётган материаллар, ҳисобфактуралар, юкхатлар ва ҳоказо асосида объект қурилишига доир ресурс смета меъёрларида ҳисобга олиниши ҳамда пудратчи ташкилотнинг омбор ва бухгалтерия қирим қилиниши белгиланганлиги маълум қилинган. Бундан ташқари, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 14 мартдаги ажрими билан даъвогарнинг илтимосномаси қаноатлантирилиб, экспертиза тайинланиб, экспертиза харажатларини тўлаш “Ravon Mega Invest Qurilish” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклатилиб, назорат ўлчовини ўтказиш АТБ “Қишлоққурилишбанк”га юборилган. Бироқ, даъвогар томонидан банк билан шартнома тузмасдан, унинг харажатлари тўланмаганлиги сабабли ажрим ижросиз қайтарилган. Шунингдек, жавобгар томонидан судлов ҳайъатига тақдим этилган 2019 йил 16 январь ҳолатига тузилган ҳисобфактурага кўра, “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ томонидан 3 уйда бажарилган қурилиш таъмирлаш ишлари “O`zshahar qurilish invest” ИК МЧЖ томонидан қабул қилинган. “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ ва “O`zshahar qurilish invest” ИК МЧЖ ўртасида 2018 йил 21 7 Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома қийматидан ортиқча бажарилган ишлар бўйича бирор-бир қўшимча битим тузилмаган. Даъвогар томонидан объектда бажарилган ишлар бўйича тегишли тартибда расмийлаштирилган маълумотнома ҳисобварақ-фактура судга тақдим этилмади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан олган 3 140 130 916 сўмлик материалларини ўзининг омбор ва бухгалтерия ҳисобига кирим қилмаган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг раҳбари жавобгар раҳбаридан олган 5 300 АҚШ доллари тарафлар ўртасида тузилган шартномага алоқадор эмас деб ҳисоблайди. Чунки тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг VI тўловларни амалга ошириш тартиби белгилаб қўйилган. Даъвогар бажарилган ишлар бўйича ҳисоб-китоб қилишда смета ҳужжатларида назарда тутилган 18,86 фоиздан камроқ “бошқа харажатларни” 16,1 фоиз даражада ҳисобланган. Бундан ташқари, иш ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 18-06/14716-сонли хатида қуйидаги тушунтириш берилган: Қурилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фаолиятни лицензиялаш мониторинги бўйича Республика комиссиясининг 2009 йил 6 февралдаги 05/23-16сонли баённомаси “Объектлар қурилишида бирламчи ҳисоб шакли “Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура”ни тўлдириш бўйича Кўрсатмалар” 2-иловаси 7-бандига мувофиқ: пудратчи (ёрдамчи пудратчи) томонидан қурилиш-монтаж ишлари чоғида буюртмачи (бош пудратчи) материалларидан фойдаланилган ҳолларда берилаётган материаллар ҳисобварақ – фактуралар, юкхатлар ва ҳоказо асосида объект қурилишига доир ресурс смета меъёрларида ҳисобга олиниши ҳамда пудратчи (ёрдамчи пудратчи) ташкилотининг омбор ва бухгалтерия ҳисобида кирим қилиниши кераклиги, буюртмачи (бош пудратчи) томонидан берилган материаллар қиймати бажарилган ишлар ҳажмига киритилиб, уларга пудратчи (ёрдамчи пудратчи)нинг “бошқа харажатлари” ҳисоблаб ёзилади. Бунда бажарилган ишлар якунида воситаларнинг қайтарилиши кўрсатилиб, пудратчи “бошқа харажатлари”нинг қиймати ҳисоблаб ёзилмайди деб кўрсатилган. Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларига тақдим этилган “O`zshahar qurilish invest” ИК МЧЖ томонидан 3 уйда бажарилган ишлар “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” 8 қилиб олганлиги ҳамда АТ “Саноатқурилишбанк” томонидан берилган 2020 йил 7 декабрь кунги эксперт хулосасига кўра “Ravon Mega Invest Qurilish” МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан 1 479 251 971 сўмлик ишлар бажарилганлиги, смета ҳужжатларидан ташқари ишлар бажарилмаганлиги қайд этилган. Ваҳоланки, 306- сонли Пленум қарорининг 3-хатбошига кўра, агар бажарилган ишлар ва уларни қабул қилиш ҳолати тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланмаган бўлса ва буюртмачи уларни қабул қилишни рад этиш учун бажарилган ишларнинг ҳажмидан норози бўлганлигини важ қилиб келтирса, суд манфаатдор тарафнинг аризасига кўра бажарилган ишларнинг ҳажмини аниқлаш учун экспертиза тайинлаши шартлиги юзасидан тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати АТ “Саноатқурилишбанк” томонидан берилган 2020 йил 7 декабрь кунги эксперт хулосасини ва “O`zshahar qurilish invest” ИК МЧЖ ва “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ ўртасида тузилган бажарилган ишларни қабул қилиб олиш далолатномалари мақбул далил сифатида баҳолайди. Чунки, даъвогар томонидан 3 уйда амалда ишларни бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлардир. Даъвогар томонидан тақдим этилган сводная ведемостга кўра 3 уйда бажарилган ишларидан 681 717 037 сўм иш ҳақи ҳисоблаганлиги, машина механизми учун 156 948 675 сўм сарф-харажат қилганлиги ҳамда жавобгардан олинган 3 140 130 916 сўмлик қурилиш материаллари билан бирга жами 3 978 796 628 сўмга нисбатан 16,1 % миқдорида бошқа харажат ҳисоблаб, (3 978 796 628 *16,1 %) = унинг миқдори 640 586 257 сўмни ташкил этганлиги кўрсатилган. Демак, даъвогар томонидан тақдим этилган сводная ведемостга кўра, буюртмачи томонидан қурилиш материалларига нисбатан жами 640 586 257 сўм бошқа харажатлар ҳисобланганлигини инобатга олиб, даъво талабидаги 726 251 992 сўмдан 640 586 257 сўмни чегириб ташлаб, 85 665 735 сўм яъни бажарилган ишлар деб баҳолаб, жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши лозим деб топди. Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартномада бошқа харажатлари ундириш назарда тутилмаганлиги боис асосий қарзнинг 640 586 257 сўм қисми бошқа харажатларнинг ташкил этувчи миқдор бўлганлиги сабабли уни ундириш рад этилиши лозим. 9 Даъво талабининг 726 251 992 сўм қарздан 85 665 735 сўм қарз қисми асосли деб топилганлиги боис, ундирилиши сўралган 363 125 996 сўм пенядан 42 832 867,5 сўмга пеня қисмининг ҳисоб-китоби асосли бўлади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163сон Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Пленум қарорида берилган тушунтиришдан келиб чиқиб, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасини қўллаб, 42 832 867,5 сўм пеня миқдорини 11 993 202,9 сўмгача камайтиришни лозим топади. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан бажарилган ишлар эксперт хулосаси ҳамда низоли объектда бажарилган ишлар “O`zshahar qurilish invest” ИК МЧЖ томонидан “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖдан қабул қилиб олганлигига баҳо бермасдан даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган. ИПКнинг 278-моддаси 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Қайд этилганларга биноан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш лозим топди. 10 ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Судлов ҳайъати суд харажатларини қуйидагича тақсимлашни лозим топди. Даъвогарнинг даъво талаби 726 251 992 сўм асосий қарз ва 363 125 996 сўм пеня ундириш қисмидан 85 665 735 сўм асосий қарз, 42 832 867,5 сўм пеня талаблари асосли деб топилганлиги сабабли (1 089 377 988 (жами даъво талаби) - 128 498 602,5 (асосли деб топилган даъво талаби) = 960 879 385,5(тасдиғини топмаган даъво талаби) Демак, 960 879 385,2*2%= 19 217 587,7 сўм давлат божи биринчи инстанция суди учун, 9 608 793,8 сўм давлат божи апелляция инстанцияси учун даъвогардан, 128 498 602,5*2% 2 569 972 сўм давлат божи биринчи инстанция суди учун, 1 284 986 сўм давлат божи апелляция инстанцияси учун жавобгардан республика бюджетига, даъвогар томонидан экспертиза ўтказиш билан боғлиқ тўланган 11 907 978,9 сўм суд харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, почта харажатларини эса, тарафлар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 279моддаларига кўра судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛД И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Ravon mega invest qurilish” МЧЖ манфаатида берилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 декабрдаги 4-1001-2003/12072-сонли ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси “Ravon mega invest qurilish” МЧЖ манфаатида берилган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ ҳисобидан “Ravon Mega Invest Qurilish” МЧЖ фойдасига 85 665 735 сўм асосий қарз, 11 993 202,9 сўм пеня, 11 907 978,9 сўм суд харажатлари ундирилсин. 11 Даъвонинг 640 586 257 сўм асосий қарз ва 320 293 128,5 сўм пеня ундириш талабларини қаноатлантириш рад этилсин. “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ ҳисобидан 3 854 958 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. “Ravon Mega Invest Qurilish” МЧЖ ҳисобидан 28 826 381,5 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судлов ҳайъати аъзолари: А.Арипов Х.Каримов 12