Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2305/1343 Дата решения 03.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья Болтаев Музаффар Исмаилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Фазолат Баходир" адвокатлик бюроси Ответчик / Подсудимый Бухоро "Марказий Деҳқон бозори" акционерлик жамияти
Source ID 1144089 Claim ID 3543140 PDF Hash a17ba92c6f25069a... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
онунининг 4-моддаси онуни 4 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2305/1343-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья - Д.Чориев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – М.Болтаев БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ СУДИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 3 август Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси М.Кодированинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Х.Абдуллаев ва М.Болтаевдан иборат таркибда апелляция инстанция суди, судья катта ёрдамчиси Д.Гадоевнинг котиблигида, даъвогар “Фазолат-Баходир” адвокатлик бюросининг адвокати Ў.Собиров, жавобгар “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти вакили Ҳ.Шаропов (2023 йил 14 июндаги 214-сонли ишончнома асосида) иштирокида, “Фазолат-Баходир” адвокатлик бюросининг “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятидан 72.928.011 сўм асосий қарз ва 1.144.434 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг берган апелляция шикоятини Бухоро вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидaгилaрни аниқлади: иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 10 январда юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида 1-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома-1 дейилади) ва 2023 йил 5 апрелда юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида 21-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома-2 дейилади) ва тузилган. Шартнома-1нинг 1.1-бандига кўра, адвокат томонидан ишонч билдирувчи шахсга юридик ёрдам кўрсатилиши шартноманинг предмети, чунончи низоли умидсиз ижара қарздорликларни ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда ДСБ деб юритилади)га тўланган ортиқча маблағ 457.772.152 сўм талабномадаги маблағни давлат солиқ инспекцияси ДСБ орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига шикоят хати юбориш ҳамда иқтисодий ишлар бўйича Бухоро туманлараро иқтисодий суди орқали 457.772.152 сўм ортиқча маблағни ундириш, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, бўйича даъво ариза лойиҳаларини Савдо-саноат палатаси орқали судларга тақдим қилиш, даъвони қўллаб қувватлаб, юридик ёрдам бериш белгиланган. Шартнома-1нинг 8-бандига кўра адвокат ҳақининг суммаси суднинг қарори билан ундирилган 457.772.152 сўм маблағни 10 (ўн) % фоизи 45.777.125 сўм адвокат ҳақини тўлаш мажбуриятини ишонч билдирувчи шахс ўз зиммасига олган. Мазкур шартнома тузишда аванснинг миқдори олдиндан 40.000.000 сўмни ташкил қилган. Шартнома-1нинг 9-бандига кўра ишонч билдирувчи шахс адвокатдан қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни олган пайтдан бошлаб 3 (уч) кун ичида тўлиқ ҳажмда унга мазкур шартномани бажариш билан боғлиқ харажатларни компенсация қилади. Шартнома-2нинг 1-бандига кўра, адвокат томонидан ишонч билдирувчи шахсга юридик ёрдам кўрсатилиши шартноманинг предмети ҳисобланаи. Чунончи вилоят ДСБнинг ўринбосари С.Файзиевнинг 03.04.2023 йилдаги қабул қилинган 20/1-37238-сонли камерал текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида метериалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорда ундирилиши лозим бўлган жами 271.507.960 сўмни нотўғри ҳисоблаганлиги учун Вилоят ДСБ орқали юқори ташкилотига эътирознома ёзиб асоссиз солиқ қарзи ундирилиши олдини олиш ҳамда қарорни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга шикоят ариза лойиҳаларини Савдо-саноат палатаси орқали судларга тақдим қилиш даъвони қўллаб қувватлаб, юридик ёрдам бериш белгиланган. Шартнома-2нинг 8-бандига кўра, адвокат ҳақининг суммаси суднинг қарори билан ундирилган 271.507.960 сўм маблағни 10 (ўн) % фоизи 27.150.796 сўм адвокат ҳақини тўлаш мажбуриятини ишонч билдирувчи шахс ўз зиммасига олган. Мазкур шартнома тузишда аванснинг миқдори олдиндан 20.000.000 сўмни ташкил қилган. Шартнома-2нинг 9-бандига кўра, ишонч билдирувчи шахс адвокатдан қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни олган пайтдан бошлаб 3 (уч) кун ичида тўлиқ ҳажмда унга мазкур шартномани бажариш билан боғлиқ харажатларни компенсация қилади. Даъво аризасига кўра, даъвогар томонидан шартнома бўйича кўрсатилган хизматлар учун жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли жами 72.928.011 сўм миқдорида қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан ушбу қарздорликни тўлаб бериш ҳақида жавобгарга ёзма равишда мурожаат қилинган бўлиб, мурожаатлар оқибатсиз қолган. Шу сабабли, “Фазолат-Баходир” адвокатлик бюроси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 72.928.011 сўм асосий қарз ва 1.144.434 сўм фоизни ундиришни сўраган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятидан даъвогар “Фазолат-Баходир” адвокатлик бюроси фойдасига 72.928.011 сўм асосий қарз, 1.068.139,68 сўм фоиз, олдиндан тўланган 739.961,51 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати ундирилган. Жавобгар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, унинг устидан апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда ҳал қилув қарорини 2 бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларини қувватлаб ва такрорлаб, иккала шартномани ҳам кучга кириши учун аванс тўлиқ ҳажмда кирим қилинган бўлиши белгиланганлигини, бундан ташқари, адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатилиши шартноманинг предмети эканлигини, даъвогар томонидан даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар даъвогарни адвокат сифатида эмас ҳуқуқшунос сифатида иштирок этганлигини, 4-2001-2304/355-сонли иқтисодий ишда ҳам 5-2001-2202/608-сонли маъмурий ишда адвокатлик ордери берилмаганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили жавобгарнинг апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, иккала иш бўйича ҳам адвокат сифатида иштирок этганлигини, фақат ордер тақдим этмаганлигини, аванс суммаси тўлиқ кирим қилинмаган бўлса ҳам хизмат кўрсатганлигини, чунки бозорнинг раҳбари илтимос қилганлигини, шу пайтгача адвокат сифатида қатнашган ишлар учун бозор томонидан ўн фоиз миқдорида сумма тўлаб берилганлигини, ҳозирги кунда бозорнинг раҳбари ўзгарганлиги сабабли тўланмаганлигини, раҳбарнинг ўзи судга бериб суднинг қарори орқали ундиришни айтганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш юзасидан маърузачи судьянинг маърузаси ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишини ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, иш юзасидан суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. ИПК 74-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция суди низони қонуний ҳал этишда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, ишдаги далилларнинг 3 мақбуллиги, ишончлилиги ва етарлилиги бўйича ҳуқуқий бермасдан, низоли ҳуқуқий муносабатга моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвогарнинг 72.928.011 сўм асосий қарз, 1.068.139,68 сўм фоиз ундириш даъво талабини қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 4-моддаси иккинчи қисмига кўра, муайян ишни олиб боришга адвокатнинг ваколатли эканлиги ордер билан тасдиқланади. Ваҳоланки, мазкур ҳолатда 4-2001-2304/355-сонли иқтисодий ишда ҳам 5-2001-2202/608-сонли маъмурий ишда ҳам даъвогар томонидан адвокатлик ордери тақдим этилмаган. Биринчи инстанция суди эса қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларини тарафлар ўртасидаги низоли ҳуқуқий муносабатга қўлламаган. Демак, низоли ҳолат юзасидан жавобгарнинг даъвогарга 11.017.600 сўм тўловни амалга ошириш мажбурияти вужудга келганлиги юзасидан бирон бир қонуний асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар томонидан даъво аризасида келтирилган асосларга мувофиқ жавобгардан 72.928.011 сўм асосий қарз ва 1.144.434 сўм фоиз ундириш даъво талаби исботлаб берилмаганлиги сабабли асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли, даъво талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддасининг 2-бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, 4 кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати апелляция шикояти қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори бекор қилинганлиги ва даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли суд инстанциялари учун суд харажатларини қайта ҳисоб-китоб қилиб, даъвогар томонидан биринчи инстанция суди учун олдиндан 741.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатлари тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни, апелляция инстанция суди учун жавобгар томонидан тўланган 369.980 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатини даъвогардан жавобгар фойдасига ундириш ҳамда жавобгар томонидан ортиқча тўланган 369.980 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома беришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилади: Жавобгар “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Фазолат-Баходир” адвокатлик бюроси томонидан биринчи инстанция суди учун олдиндан 741.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатлари тўланганлиги инобатга олиниб, зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Фазолат-Баходир” адвокатлик бюросидан жавобгар “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти фойдасига апелляция инстанцияси суди учун олдиндан тўланган 369.980 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Бухоро Марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамияти томонидан апелляция инстанцияси учун ортиқча тўланган 369.980 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома берилсин. Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан кассация шикояти (протести) билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиниши мумкин. Раислик қилувчи М.Кодирова ҳайъат аъзолари Х.Абдуллаев М.Болтаев 5