Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1844 Дата решения 03.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касби туманлараро иқтисодий суди Судья Абраев Хасан Чориевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Ўринов Эшпўлат Пушкинович" фермер хўжалиги
Source ID 1148787 Claim ID 3566974 PDF Hash f1c86bb5c5d68c3e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
амда мазкур кодекснинг 2033-моддаси амда мазкур кодекс 2033 code_article
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 7 365 символов
4-1805-2302/1844-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 август Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Ч.Абраев, Миришкор туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ манфаатини кўзлаб, жавобгар "Ўринов Эшпўлат Пушкинович" фермер хўжалигидан 2 216 800 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида соддалаштирилган тартибда тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Ўринов Эшпўлат Пушкинович" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 2 216 800 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси (маълумотномаси) мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий хисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур кодекснинг 2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилди. ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво ариза жавобгар вакили томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, 01.04.2023 йилда даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Миришкор туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Миришкор туман электр таъминоти корхонаси электр энергиясини “Истеъмолчи” - "Ўринов Эшпўлат Пушкинович" фермер хўжалигига етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.2-бандига асосан, истеъмолчи фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги кўрсатилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2 216 800 сўмлик электр энергияси етказиб берилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган 2023 йил 01 июль ҳолатидаги ўзаро ҳисобкитоблар солиштирма далолатномасида (икки томонлама имзоланган) ўз аксини топган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар амалга оширилмаган. Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шаҳобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига асосан электр таъминоти шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши, фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши кўрсатилган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда суд даъво аризасининг асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси, биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 216 800 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини, республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-180, 186, 2033, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "Ўринов Эшпўлат Пушкинович" фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 2 216 800 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 33 000 сўмлик почта харажати; - Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Х.Ч.Абраев