Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2203/4981 Дата решения 03.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый BOYTERAK GO`SHT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1145128 Claim ID 3491606 PDF Hash f5b8b5d92daebd4f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
ининг 11-моддаси ининг 11 law
онуннинг 48-моддаси онуннинг 48 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 19 092 символов
4-1101-2203/4981-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Ҳомидов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Икромов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 3 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили – бош юрисконсульт У.Комилов (2022 йил 29 мартдаги 02/09-1241-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – Ш.Остонақулов (раҳбар), адвокатлар С.Мухтаралиев (2023 йил 12 июндаги 31-сонли ордер ва 2023 йил 20 июлдаги ишончнома асосида) ва Э.Абдуллаев (2023 йил 12 июндаги 17-сонли ордер ва 2023 йил 20 июлдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг жавобгар “Boyterak Go’sht” масъулияти чекланган жамиятининг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Boyterak Go’sht” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг фаолиятини тўхтатишни сўраган. Бунга асос қилиб, аризада аризачи бошлиғининг 2022 йил 7 мартдаги 106/А-сонли буйруғига асосан жавобгарнинг Тошкент вилояти, Тошкент туман ҳудудида олиб бораётган ишлаб чиқариш фаолиятида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўналишидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари талаблари ижроси таъминланиши юзасидан 2022 йил 14 мартдан 17 мартга қадар текшириш ўтказилганлиги, текширишда бир қатор камчилик аниқланиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига асосан 4 822 028 сўм қоплама қарз ҳисобланганлиги, мазкур қоплама тўловидан норози бўлиб, текширув якуни бўйича тузилган далолатномага жавобгар вакиллари томонидан имзо чекишдан бош торганлиги, жавобгар 2017 йил 25 октябрдаги “Аҳоли яшаш 1 ҳудудларини атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 0350-17-сонли Санитария қоидалари ва меъёрлари Бундан буён матнда 0350-17-сонли Санитария қоидалари деб юритилади)нинг талабларига зид равишда қурилмалар билан аҳоли ўртасида муҳофаза минтақаси 139-метрни ташкил қилиб, бу эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлганлиги, жавобгарнинг давлат экологик хулосасида ишлаб чиқилган чиқиндилар ҳосил бўлган ва жойлаштиришнинг экологик нормативида объектнинг максимал лоиҳавий қуввати йилига 10 800 бош, кунига 30 бош йирик ва майда мол сўйишга мўлжалланганлиги ҳамда санитар муҳофаза минтақаси 0350-17-сонли Санитария қоидаларида 300 метр деб белгиланганлиги, жавобгар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2010 йил 3 февралдаги 11-сонли қарорига асосан коммунал-экологик норматив (КЭН) ҳужжати ишлаб чиқилмаганлиги, жавобгарнинг фаолияти давомида атмосфера ҳавосига ташлаётган ифлослантирувчи манбаларидан ва оқизаётган оқова сувларини доимий равишда таҳлил намуналари олиниб, назорат қилиб борилиши бўйича таҳлилий лаборатория билан шартнома тузилмаганлигини сабабли жавобгарнинг ишлаб-чиқариш фаолияти учун олинган экологик экспертиза хулосаларини бекор қилган ҳолда фаолиятини тўхтатилиши лозимлигини кўрсатган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг арз қилинган талаби қаноатлантирилиб, жавобгарнинг фаолияти инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсири бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилган ва жавобгар томонидан фаолиятининг тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, аризачи томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида жавобгарнинг фаолиятини тиклаш белгиланган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 25 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда текшириш якуни бўйича тузилган далолатномада 0350-17-сонли Санитария қоидаларининг талаблари бузилганлиги кўрсатилмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида ушбу қоидалари талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни, қушхонанинг муҳафаза зонаси кенлиги 300 метр бўлиши лозим бўлса-да, аслида 139 метр эканлиги ҳақида текшириш далолатномаси тузилганлиги ва жавобгар ушбу камчиликни бартараф этмаганлиги баён қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2015 йил 14 апрелда тасдиқланган 30-сонли йиғилиш баёнида Тошкент вилоятидаги “Глобал Трейд” кўшма корхонасига чорва молларини автоматизациялаштирилган равишда сўйиш ва терига бирламчи ишлов бериш бўйича ташкил этиладиган мини-комплекс қуриш белгиланганлиги, Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланган 2015 йил 15 майдаги 127-сонли йиғилиш баёнида Зангиота тумани, “Ҳасанбой” 2 ҚФЙ, “Shirin Sut” МЧЖ ерлари ҳудудида “чорва моллари сўйиш қушхонаси” қурилиши учун ер майдони ажратиш белгиланганлиги, Зангиота тумани СЭНМнинг 2015 йил 19 февралдаги 02/151-сонли хулосасида ажратилган ер майдонида “чорва моллари сўйиш кушхонаси” қурилишига рухсат берганлиги, Тошкент вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2015 йил 23 февралдаги 01/16-324-сонли хати ва Зангиота тумани Табиатни муҳофаза қилиш инспекциясининг 62-сонли хатида ажратилган ер майдонида “чорва моллари сўйиш кушхонаси” қурилишга эътироз билдирмаслиги баён қилганлиги, Зангиота туман ҳокимининг 2015 йил 3 июндаги 559-сонли қарори билан “Глобал Трейд” қўшма корхонасига “чорва моллари сўйиш кушхонаси” қурилиши учун 1 га ер майдони ажратилганлиги, қарор қабул қилишидан олдин туман ер ажратиш комиссияси томонидан қурилиши мўлжалланаётган кушхона тегишли нормативлар ва қоидаларга мос келиши ўрганилиб, комиссиянинг барча аъзолари, шу жумладан Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва ЭСЭНМ вакиллари томонидан ижобий хулоса барилганлиги, кейинчалик ажратилган ер майдонида кушхона қурилиб битганидан кейин Тошкент вилояти ҳокими ва Зангиота туман ҳокимининг 2016 йил 13 июлдаги қарорлари билан кушхона фойдаланишга қабул қилганлиги, ушбу қарорлар қабул қилишдан олдин Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва ЭСЭНМ вакилларининг ижобий хулосаси олинганлиги, 2020 йил 12 октябрда кушхона жавобгар номига ўтганлиги, аризачи томонидан ўтказилган давлат экологик экспертизасининг 2020 йил 5 ноябрдаги хулосаларида экологик нормативлари лойиҳаси маъқулланганлиги, ушбу хулосаларида энг яқин аҳоли уйлари объектнинг жануб томонидан 150 масофада жойлашганлиги аниқланганлиги ва кушхона фаолияти экологик талабларга мувофиқлиги белгиланганлиги, бугунги кунда кушхонани 0350-17-сонли Санитария қоидалари талабларига мослаш, яъни, муҳофаза зонасини 3000 метр қилиш учун объектни бузиб, қайта қуриш лозимлиги, аммо, ажратилган ер майдонининг ўлчами кичик бўлганлиги сабабли унинг муҳофаза зонаси 300 метрни ташкил қилмаслиги, қуйи судлар қарор чиқаришга асосланган кушхонанинг муҳофаза зонаси 300 метр эмас, балки 139 метр эканлиги ҳолатини бартараф этиш учун Зангиота туман ҳокимининг ер ажратш ҳақидаги 2015 йил 3 июндаги 559-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни тақозо этиши, бироқ, бу масала билан маъмурий судга киритилган ариза суднинг 2021 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан рад этилганлиги, ИПКнинг 73-моддасига асосан маъмурий суднинг ҳал қилув қарори иқтисодий судлар учун мажбурий эканлиги, жавобгарнинг Уставида жамият кушхона фаолиятидан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва 100 тадан ортиқ фаолият билан шуғулланилиши белгиланганлиги, бироқ, судлар жамиятнинг бутун фаолиятини тўхтатиш ҳақида қонунга зид қарор чиқариб, жамият ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини паймол бўлишига сабаб бўлганлигини кўрсатган. Суднинг 2023 йил 23 июндаги ажрими билан аризачи унинг ҳуқуқий вориси Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси билан алмаштирилган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, 0350-17-сонли Санитария қоидаларининг талабларига риоя 3 қилиш юзасидан назорат қилиш санитария-эпидемиологик ташкилотига юклаганлиги, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига кўра, аҳолининг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлиги қонунчиликка мувофиқ давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар томонидан санитария-гигиена йўсинидаги ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилиши орқали таъминланиши, 0350-17-сонли Санитария қоидаларининг талабларига риоя қилиш устидан аризачининг назорат қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги, шу сабабли текшириш юзасидан тузилган далолатномада 0350-17-сонли Санитария қоидалари тўғрисида сўз юритмаганлиги, текшириш юзасидан тузилган далолатномада кўрсатмалар берилганлиги, аризачида 0350-17-сонли Санитария қоидаларининг талабларига риоя қилиш юзасидан эътироз бўлганида, бу ҳақда кўрсатма берган бўлиши, бугунги кунда барча кўрсатмалар бажарилганлиги, арз қилинган талабни қаноатлантириш учун 0350-17-сонли Санитария қоидаларининг талабларига риоя қилмаганлиги асос бўлганлиги, экология органи бу асос билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмаслиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига йўлланган адвокатлик сўровига олган жавоб хатида Тошкент шаҳрида 15 та кушхоналар мавжудлиги, ўтган 2022 йилда 339 та ва жорий йилнинг биринчи яримида 118 та ҳолатда гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз топилганлиги маълум қилинганлиги, “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари ва уларнинг ваколатлари белгилаб берилганлиги, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида назорат қилиши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги атроф-муҳитнинг радиоактив, кимёвий, биологик моддалар билан ифлосланиши, ичимлик суви таъминоти, атмосфера ҳавосига физик омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши юзасидан назоратини амалга ошириши белгилаганлиги, ИПКнинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли эканлиги, бундай ҳолатда 0350-17-сонли Санитария қоидалари талабларига риоя қилинмаганлиги асос билан экология органи судга корхона фаолиятини тугатиш, тўхтатиш ёки чеклаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қила олмаслигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Аризачи вакили текширишда аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги ва компенсация тўлови тўланганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида ишлаб чиқилган коммунал-экологик нормативлар тақдим қилинмаганлиги, далолатномада 0350-17-сонли Санитария қоидаларининг талабларига риоя қилмаганлиги кўрсатилмаганлиги, арз қилинган талабнинг асоси – экология талаблари бузилиши бўлганлиги, 0350-17-сонли Санитария қоидаларининг талабларига риоя қилиш юзасидан экология органининг назорат қилиш ваколати мавжуд бўлмаса, санитария-эпидемиологик органини ишга жалб қилиши лозимлигини баён қилди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама 4 қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Биринчи инстанция суди арз қилинган талабни қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш учун текширишда жавобгар ишлаб чиқариш фаолияти давомида ҳосил бўлаётган маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташланганлиги, 0350-17-сонли Санитария қоидаларининг 6.1.8-боб 3-тоифа 2-бандида йирик ва майда қорамоллар (50 бошгача), майда ҳайвонлар ва қушлар сўйиш жойлари билан шуғулланувчи қушхоналарнинг муҳофаза минтақаси 300-метр деб белгиланганлиги, жавобгарнинг асосий фойдаланиш биноси шу кунга қадар амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларига зид равишда фаолият юритиб келаётганлиги, яъни жавобгар билан аҳоли ўртасида муҳофаза минтақаси 139-метрни ташкил қилиб, бу эса маҳаллий аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлганлиги аниқланганлиги, жавобгар томонидан ушбу камчиликлар бартараф қилинганлиги ва 0350-17-сонли Санитария қоидаларининг муҳофаза минтақаси 300-метр деб белгиланганлиги билан боғлиқ ҳолатларнинг бартараф қилинганлиги бўйича ҳужжатлар мавжуд эмаслигини асос қилиб, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)ининг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланиши, 48-моддасига асосан корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкинлиги, бундай объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки ўзгартириш ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш хусусидаги қарорларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, ўз ваколатларига мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари чиқарилиши, кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилиши белгиланганлигини кўрсатган. Бироқ, биринчидан, текшириш юзасидан тузилган далолатномада текширишда 0350-17-сонли Санитария қоидаларининг талаблари бузилганлиги аниқланганлиги қайд қилинмаган ва далолатномада бундай қонунбузилишни бартараф этиш ҳақида кўрсатма берилмаган. Иккинчидан, судлар аризачи (экология органи)нинг 0350-17-сонли Санитария қоидаларининг талабларига риоя қилиш устидан назорат қилиш ваколати мавжуд эмаслигига эътибор бермаган. 5 Хусусан, Қонуннинг 48-моддасига кўра, корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкин. Бундай объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки ўзгартириш ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш хусусидаги қарорларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, ўз ваколатларига мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари чиқарадилар. Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно. “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари ва уларнинг ваколатлари белгилаб берилган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида назорат қилиши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги атроф-муҳитнинг радиоактив, кимёвий, биологик моддалар билан ифлосланиши, ичимлик суви таъминоти, атмосфера ҳавосига физик омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши юзасидан назоратини амалга ошириши белгилаган. Шунингдек, 0350-17-сонли Санитария қоидаларининг 1.4-бандига кўра, мазкур нормалар ва қоидаларнинг ижро этиш юзасидан давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиологик хизматининг органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Бундай ҳолатда 0350-17-сонли Санитария қоидалари талабларига риоя қилинмаганлиги асос билан экология органи судга корхона фаолиятини тугатиш, тўхтатиш ёки чеклаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли эмас. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш юзасидан қарор қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга олиб келган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хатосини тузатмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри тўхтамга келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси суди 6 кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятини қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи аризачи зиммасига юклатилади. Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли аризачидан давлат божи ундирилмайди. Тарафлар томонидан тўланган почта харажатлари улар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати шикоятини қаноатлантирилсин. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев 7