← Назад
Решение #514967 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
11 222 символов
4-1304-2301/223-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья И.Қурбанов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ж.Қаххоров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 3 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов
ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори
М.Курбанова, “Chevar” хусусий корхонаси раҳбари Х.Абдусаттарова,
“Hududiy elektr tarmoqlari” акциядорлик жамияти Пахтакор туман бўлими
вакиллари А.Хидиров, Ф.Бўстонов, Э.Сайфиддинов (2023 йил 1 мартдаги
05/1668-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Пахтакор туман
прокуратурасининг “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
манфаатида “Chevar” хусусий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси
бўйича қабул қилинган Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
6 мартдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарори устидан “Chevar” хусусий
корхонасининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида видеоконференцалоқа режими Жиззах вилоят судининг кўмагида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Jizzax hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Chevar” хусусий
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил
4 январда электр энергиясини еказиб бериш шартномасига қўшимча
келишув, шунингдек 2022 йил 5 январда улгуржи истеъмолчиларга электр
энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартномаси тузилган.
Даъвогар томонидан 2023 йил 9 февралда талабнома юборилиб,
жавобгарнинг 2023 йил 1 феврал ҳолатига жами қарздорлиги 5 948 113 сўмни
ташкил қилганлиги тўғрисидаги 12-сонли талабномаси оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли даъвогар манфаатида Пахтакор туман
прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
5 948 113 сўм электр энергиядан бўлган қарздорликни ундиришни сўраган.
1
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогар манфаатида Пахтакор туман прокуратураси томонидан
берилган даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар “Jizzax hududiy
elektr tarmoqlari” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Chevar”
хусусий корхонасидан 2 380 513 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 30
000 сўм почта харажати ундирилган. Жавобгар “Chevar” хусусий
корхонасидан Республика бюджетига 120 000 сўм, даъвогар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси бюджетига 180 000 сўм давлат божи ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 10 майдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг 2023 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан
қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар Олий судга
кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг
2023 йил 6 мартдаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили суд қарорларини бекор
қилиб, шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини
рад этиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори кассация шикоятини рад
қилишни, суд лозим деб топса хусусий ажрим чиқаришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи
ва апелляция инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация
шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Пахтакор тумани электр таъминоти
ҳодимлари Э.Сайфиддинов ва А.Хидировлар томонидан 2021 йил 23 ноябр
куни жавобгар жойлашган жойда ўрнатилган электр энергия ҳисоблагичдан
ташқари тармоққа ноқонуний уланиш ҳолати аниқланиб, бу тўғрисида
0008228-0000156-сонли далолатнома тузилган.
Ушбу далолатномага кўра, 2021 йил 26 ноябрдаги қайта ҳисоб-китоб
далолатномаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари”нинг 117-банди қўлланилиб, 9 кун муддатга жами
2 303 640 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш Қоидалари”нинг 117-бандига кўра, истеъмолчининг (маиший
истеъмолчидан ташқари) айби билан электр энергиясини ҳисобга олиш
приборига зарар етказилган (пломбаси бузилса, ойнаси синса ва бошқалар),
электр энергиясини ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгартирилган,
ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш
2
тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилган, электр энергиясини
ҳисобга олиш приборидан ташқари электр қабул қилгичларни улаш ёки
энергия бошқа усулда ўғирланган ҳолларда, Бюронинг ваколатли вакили
белгиланган шакл бўйича қоидани бузиш далолатномасини тузади. Ушбу
далолатнома асосида Бюро ёки унинг тақдимномаси асосида ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўяди.
Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси томонидан Бюро билан биргаликда энергия
таъминоти шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони
ҳисобга олинган ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича
қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
электр
энергиясини
ҳисобга
олиш
прибори,
ўлчов
трансформаторларини улаш схемалари ўзгартирилганда, ҳисобга олиш
асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига
(бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда ва ҳисобга олишни назорат
қилиш асбобларидан ташқари электр қабул қилгичлар кўз билан аниқлаб
бўлмайдиган яширин йўл билан (яширин электр симлари, переключателлар
монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланганда - электр энергияни ҳисобга
олишнинг назорат асбоблари охирги алмаштирилган ёки уланиш схемалари
текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган
муддатда.
Биринчи инстанция суди ишни соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқиб, 2 380 513 сўм жавобгардан ундириб берган, шунингдек апелляция
инстанцияси суди далолатномага асосан қайта ҳисоб-китоб қилинган
ва ҳисоблагичдан ўтган 2 380 513 сўмлик электр энергияси ҳақи ишдаги
далолатнома, таққослаш далолатномаси, “Ўзэнергоинспекция” назорат
инспекцияси Жиззах вилоят ҳудудий бўлими томонидан тақдим қилинган
маълумотнома билан ўз исботини топганлиги асоси билан ҳал қилув қарорни
ўзгаришсиз қолдирган. Шунингдек, биринчи инстанция суди 867 600 сўм
пеня ва 2 700 000 сўм қайта уланиш хизматлари ҳақини ҳам электр энергияси
ҳақи сифатида кўрсатиб, хатоликка йўл қўйилганлиги сабабли 867 600 сўм
пеняни ва 2 700 000 сўм қайта уланиш хизматлари ҳақини асосий қарз
сифатида ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида қонуний
тўхтамга келган деган хулосага келган.
Бундан ташқари, апелляция инстанцияси судининг қарорида
жавобгарнинг электр тармоқларига ноқонуний уланганлик ҳолати ишдаги
далолатномалар, жавобгар раҳбарининг электр ҳисоблагичдан ташқари
электр энергиясига 2021 йил 20 ноябрда уланганлиги, 1 дона нон пиширгич
печи,
1 дона ёритгичдан фойдаланиб келаётганлиги ҳақида берган тушунтириш
хати, “Chevar” хусусий корхонасининг иш фаолияти тўхтаб, 2021 йил 15
ноябрдан қайта бошланганлиги тўғрисида 2021 йил 24 ноябрдаги “Пахтакор”
ҚФЙ раиси, раис ўринбосари ва кўча оқсоқоли томонидан
3
расмийлаштирилган далолатномалар билан ўз тасдиғини топганлиги баён
этилган.
Бироқ, жавобгар томонидан суд мажлисида тақдим қилинган ҳисобкитоблар (расчёт)га кўра, истеъмолчига тегишли ҳисоблагич кўрсатгичлари
2019 йил декабрь ойи учун 70 квт, 2020 йил январь ойи учун 30 кв,
шунингдек 2021 йил декабрь ойи учун 106 квт деб кўрсатилган.
2021 йил 23 ноябрдаги далолатномада эса ҳисоблагич кўрсатгичи 002
квт деб кўрсатилган. Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш лозим бўлади.
Шунингдек, мазкур далолатномада истеъмолчи электр энергиядан
ЭҲУдан ташқари ноқонуний фойдаланганлиги кўрсатилган, шунингдек 2021
йил 26 ноябрдаги қайта ҳисоб-китоб далолатномасига кўра 23,7 кв.*24 соат*9
кун=5119 квт*450 сўм тарифда =2 303 640 сўм ҳисобланди, 9 кун олинишига
асос Пахтакор ҚФЙ раисининг 2021 йил 24 ноябрдаги далолатномаси асос
қилиб олинди.
2021 йил 2 декабрдаги жавобгар раҳбари Х.Абдусаттарованинг
тушунтириш хатига кўра: 2021 йил 23 ноябрда ТЭТК ходимлари хусусий
корхонанинг электр энергияси кўздан кечирганда ЭҲУдан ташқари 1 дона
нон пишириш печи, 1 дона ёритқичдан фойдаланиб келаётганлиги
аниқланганлиги, 2021 йил 20 ноябрда 2та нончини олиб келиб печкани улаб
ишлатиб кўрган эканлиги, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги баён
этилган.
Иш ҳужжатларида 2021 йил 24 ноябрдаги Пахтакор ҚФЙда тузилган
далолатномаси мавжуд, унда жавобгарнинг фаолияти тўхтаб, шундан 2021
йил 15 ноябрда бошланганлиги аниқланганлиги баён этилган.
Юқоридаги ҳолатлар ҳамда ҳисоб-китобларга ойдинлик киритиб, ишни
биринчи инстанция судида ишни юритишнинг умумий қоидалари бўйича
кўриб чиқиб, баҳо бериш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, кўрсатилган ҳолатларга ойдинлик киритиш
мақсадида, ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча ҳужжатлар тақдим
қилишни таклиф қилиш, шунингдек жавобгар томонидан қўшимча тақдим
қилинган ҳужжатларига баҳо бериш ҳамда ишнинг ҳақиқий ҳолатларга
ойдинлик киритиш лозим бўлади. Ушбу далилларни кассация инстанцияси
судида текширишнинг ва уларга баҳо беришнинг имконияти мавжуд эмас.
Чунки, ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига асосан кассация
инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни
аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар, судлар томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлигидан далолат беради.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 3024
моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процесусал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Дўстлик
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
6 мартдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 майдаги қарори бекор қилинсин.
Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
“Chevar” хусусий корхонасининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
З. Рустамов
Ф. Ражабов
5