Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2303/4409 Дата решения 03.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Дадабаев Алишер Аскарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Худудгазтаъминот" АЖ Ответчик / Подсудимый NAMANGAN SAYYOH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1147144 Claim ID 3558719 PDF Hash ea1e1e7095691cbf... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 3 930 символов
4-1601-2303/4409-сонли иқтисодий иш судья: А.Дадабаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2023 йил 3 август Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Дадабаев, даъвогар- ХХХХХнинг жавобгар- ХХХХХ ҳисобидан жами 1650000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Д.Мухторов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни ХХХХХ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХХХ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади)га қарашли 2-ФҲДЁ ҳисобидан 1650000 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 14 июлдаги ажримига асосан жавобгар ХХХХХ билан алмаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари – 6600000 сўм) кам эканлигини инобатга олиб, суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим топган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар етказиб берилган табиий газ тўловларидан 2023 йил 1 май ҳолатига жами 1650000 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйган. Суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 114-бандига мувофиқ, истеъмолчилар томонидан олинган табиий газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисобкитоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади. Қоидаларининг 105-бандида истеъмолчи томонидан табиий газ етказиб бериш учун тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда ва газ таъминоти ташкилоти билан олдиндан келишилмасдан газ олинган тақдирда, истеъмолчидан (ушбу қоидаларга иловада кўрсатилган табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар бундан мустасно) шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган табиий газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади. Суд ишдаги мавжуд далиллар, шунингдек, жорий кун ҳолатига бўлган қарздорлик ҳақидаги маълумотни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириш рад этишни лозим деб топди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда суд ишни кўриш билан боғлиқ 330000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Бинобарин, суд ИПК 118,165,170,176,177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: ХХХХХнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. ХХХХХ ҳисобидан ХХХХХ фойдасига 33000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 330000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи А. Дадабаев