← Назад
Решение #515009 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 176 | — | law | |
| ИПК | 177 | — | law | |
| ИПК | 80 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
12 025 символов
4-1001-2210/61755-сонли иқтисодий иш
ишни кўрган
Биринчи инстанцияда
судья – А.Мамирова
Апелляция инстанциясида
маърузачи
судья – А.Ибрагимов
Кассация инстанциясида
мърузачи
судья – З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
йил 2 август
2023
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида,
ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Techno Trading System”
хусусий
корхонасидан
вакиллар
И.Темирбаев
(раҳбар),
Г.Ахунова (2023 йил 10 мартдаги 1-сонли ишончнома)
“AMMOFOS-MAXAM” акциядорлик жамиятидан вакиллар
А.Сагдиева, У.Садуллаев (2023 йил 13 июлдаги 04-232 юр-сонли
ишончнома) иштирокида
“Techno Trading System” хусусий
корхонасининг “AMMOFOS-MAXAM” акциядорлик жамияти
ҳисобидан 855 600 000 сўм асосий қарз ва 171 120 000 сўм
жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қабул
қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
23 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
30 майдаги қарори устидан “Ammofos-Maxam” акциядорлик
жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, “Techno
trading system” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) билан “Ammofos-Maxam” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида электрон давлат харидлари портали орқали 2022 йил
5 сентябрда 69328-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси
тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар
жавобгар олдидаги ўз мажбуриятини бажариш мақсадида
хорижий ишлаб чиқарувчидан ушбу маҳсулотларни сотиб
олган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан жавобгар операторнинг
ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисоб рақамига 5
иш куни ичида шартнома суммасининг 100 фоиз маблағини
ўтказиш мажбуриятини олган.
Шунингдек, шартноманинг 2.2-бандига асосан даъвогар
томонидан ҳисоб-китоб-клиринг палатасига тўлов амалга
оширилганлиги
тўғрисида
хабарнома
олинган
кундан
эътиборан 7 иш куни ичида маҳсулотни жавобгарга етказиб
бериши белгиланган.
Даъвогарнинг маҳсулотларни қабул қилишни сўраб
юборган хат жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирганлиги
ҳамда даъвогар олиб борилган маҳсулотни қабул қилиш ва уни
ҳақини тўлашни рад қилганлиги сабаб даъвогар даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 855 600 000 сўм
асосий қарз, 171 120 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23
мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси
қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 855.600.000 сўм асосий қарз, 128.340.000 сўм
жарима,
10.267.000
сўм
давлат
божи,
24.000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг
2023 йил 30 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда Тошкент туманлараро
иқтисодий
судининг
2023 йил 23 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023
йил 30 майдаги қарорини бекор қилиб, даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари
кассация шикояти важларини қувватлаб, Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 23 мартдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 30 майдаги қарорини бекор қилиб, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари,
судга ёзма эътирознома тақдим этиб, кассация шикояти
асоссиз эканлигини маълум қилиб, Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 23 мартдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 30 майдаги қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд
қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи
инстанция судига юборишни лозим топади.
ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал
қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд
этилган талабларга риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг
биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этмаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан,
даъвони
қисман
қаноатлантириш
юзасидан
ўзининг
хулосаларини тўлиқ асослаб бермаган ҳамда жавобгар
томонидан келтирилган важларга етарлича баҳо бермаган.
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тарафлар
вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосланиб, жавобгар томонидан
шартномада
белгиланган
маҳсулотлар
ҳақини
ўтказиш
мажбурияти бажарилмаганлиги сабабли даъво талабларининг
855.600.000 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантириш ҳақида хулосага келган.
Аммо, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқланмасдан, бундай хулосага барвақт
келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда – ФК
деб юритилади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига
мувофиқ
тадбиркорлик
фаолияти
билан
шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган
муддатда
ёки
муддатларда
ўзи
ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида электрон
давлат харидлари портали орқали 2022 йил 5 сентябрда 69328сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб,
шартномага кўра, ижрочи ҳисобланган даъвогар жавобгарга
855.600.000 сўмлик 4 дона
“транспортерные ролики”
маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган
маҳсулотларни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 21 ноябрда маҳсулот
жавобгарнинг
манзилига
етказилган.
Бироқ,
жавобгар
томонидан маҳсулотни шартномада белгиланган сифатга жавоб
бермаслиги важи билан қабул қилиш рад қилинган.
Аниқланишича, суднинг 2022 йил 20 декабрдаги ажрими
билан суд экспертизаси тайинланган, экспертизани ўтказиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказига
топширилган. Шу сабабли иш юритиш тўхтатиб турилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги
Х.Сулаймонова
номидаги
Республика
суд
экспертиза
марказининг 2023 йил 11 январдаги далолатномасига кўра,
шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга етказиб
берилган маҳсулотларнинг (транспортные ролики) техник
талабларга жавоб беришига аниқлик киритиш масаласи
қўйилганлиги, ушбу масалани ҳал қилиш суд иқтисодий
экспертининг
ваколатига
кирмаслиги
сабабли
хулоса
беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида маълум қилинган.
Аммо, биринчи инстанция суди томонидан жавобгарнинг
даъвогар томонидан шартномага кўра олиб келинган товарнинг
техник топшириқ шартларига жавоб бермаслиги, маҳсулот
шартнома
шартида
кўрсатилган
махсус
пўлатдан
ишланмаганлиги тўғрисида 2022 йил 21 ноябрда далолатнома
тузилганлиги ва низони экспертиза хулосасисиз ҳал этиш
мумкин эмаслиги, шу сабабли қайта экспертиза тайинлаш ҳақида
билдирган илтимосномаси рад этилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги
ҳузуридаги
Х.Сулаймонова
номидаги
Республика
суд
экспертиза
марказининг
2023
йил
11
январдаги
далолатномасида, маҳсулотларнинг (транспортные ролики)
техник талабларга жавоб беришига аниқлик киритиш масаласи
қўйилганлиги, ушбу масалани ҳал қилиш суд иқтисодий
экспертининг
ваколатига
кирмаслиги
сабабли
хулоса
беришнинг иложи йўқлиги яъни ушбу товар хусусида хулоса
беришга суд иқтисодий экспертининг ваколати йўқлиги маълум
қилинган.
ИПК 177-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан
суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилиниши чоғида ишда
иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини
асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо
берилиши лозим бўлган.
ИПК 80-моддасининг биринчи қисмида, ишни кўриш
вақтида юзага келадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар
соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни
тушунтириб
бериш
учун
суд
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки розилиги билан
экспертиза тайинлайди. Агар экспертизани тайинлаш қонунда
белгилаб қўйилган ёки шартномада назарда тутилган бўлса
ёхуд тақдим этилган далилнинг қалбакилаштирилганлиги
тўғрисидаги аризани текшириш ёхуд қўшимча экспертиза
тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз ташаббуси билан
тайинлаши мумкинлиги белгиланган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу ҳолатларга
аҳамият бермасдан, биринчи инстанция судининг даъвони
қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосалари билан келишиб,
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт
тўхтамга келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи
инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий
ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари
бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга
ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК
301-моддасининг
2-бандига
кўра,
кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари
бўйича
ушбу
Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи
қисмининг
4
ва
7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал
қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига
юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун
аҳамиятли
ҳолатларнинг
тўлиқ
аниқланмаганлиги,
суд
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация
шикоятини қисман қаноатлантириб, суд қарорларини бекор
қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юборишни лозим топади.
6
қайд этилган иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ
аниқлаши, тарафларнинг важларини ўрганиб, уларга баҳо
бериши, шартномага кўра олиб келинган низоли товарнинг
техник шартнома ва топшириқ шартларига мувофиқлиги ва
маҳсулот шартнома шартида кўрсатилган материаллардан
ишланганлиги ва уларнинг ўлчамларига аниқлик киритиш
учун ИПКда белгиланган тартибда экспертиза тайинлаши,
шунингдек тарафлар вакилининг ҳар бир важига баҳо бериши,
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб,
қонуний, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда
суд харажатларини, шу жумладан ишни кассация инстанцияси
судида кўриш билан боғлиқ харажатларини ундириш
масаласини ҳал этиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга
кўра,
судлов
ҳайъати
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-303моддаларига асосланиб,
қарор
қ и л а д и:
“AMMOFOS-MAXAM” акциядорлик жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23
мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30
майдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий
судига юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
З.Рустамов