Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2217/55910 Дата решения 02.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекинвест" ЭИСК" АЖ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Экспортни рағбатлантириш агентлиги
Source ID 1145654 Claim ID 3298012 PDF Hash 3669875aa4f9a8a9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
ИПК 80-моддаси ИПК 80 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения 13 163 символов
4-1001-2217/55910-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – С.Тўлқинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Нарзуллаев Кассация инстанциясида мърузачи судья – З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 2 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Ўзбекинвест экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти вакиллари Б.Жумабоев (2022 йил 21 декабрдаги 01/1-1655-сонли ишончнома асосида), М.Примов (2023 йил 1 февралдаги 01/33-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги вакиллари Ш.Исмаилова (2023 йил 12 январдаги 39-01/11-1/12-сонли ишончнома асосида), О.Сайдахмедов (2023 йил 4 апрелдаги 01/01-01-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Капитал ва суғурта бозорларини ривожлантириш департаменти Суғурта бозорини ривожлантириш бошқармасидан вакил У.Тажиматов (2023 йил 2 августдаги 44/3-15094-сонли ишончнома), иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Ўзбекинвест экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нисбатан 8.988.477.252,20 сўм суғурта мукофоти пули учун компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 апрелдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (матнда жавобгар, Агентлик деб юритилади) ўртасида 2020 йил 14 сентябрда Ҳамкорлик келишуви имзоланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги “Экспорт қилувчилар гаров сифатида хизматлардан фойдаланилганида, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида”ги 512-сонли қарорига асосан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш белгиланган. Ушбу қарорга асосан жорий қилинаётган тартибга мувофиқ суғурта мукофоти учун тўлов харажатлари Агентлик томонидан давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари ҳисобидан компенсация қилиб берилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги 512-сонли қарори билан тасдиқланган “Экспорт қилувчилар гаров сифатида хизматлардан фойдаланилганида, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (матнда Низом деб юритилади) тасдиқланган. Низомнинг 20-бандида гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланилганда, суғурта мукофоти харажатлари Агентликка Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган субсидия маблағлари ҳисобидан қопланиши кўрсатилган. Шунга кўра, даъвогар томонидан 2022 йил 5 июлдаги 01/1-745-сонли, 2022 йил 29 июлдаги 01/1-905-сонли ва 2022 йил 27 сентябрдаги 01/1-1132-сонли хатлар билан жавобгарга мурожаат қилиниб, суғурта мукофоти пули учун компенсация тўловларини тўлаб бериш сўралган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида жавобгарга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) нисбатан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2022 йил 27 сентябрь ҳолатига суғурта мукофоти пули учун компенсация тўловлари бўйича 8.988.477.252,20 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 апрелдаги қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берилган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва янги қарор қабул қилиниб, даъво аризаси қисман қаноатлантирилган ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 2.765.879.109 сўм суғурта мукофоти пули учун компенсация тўловлари ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 апрелдаги қарорини бекор қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари кассация шикояти важларини қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари, судга ёзма эътирознома тақдим этиб, кассация шикояти асоссиз эканлигини маълум қилиб, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда апелляция инстанцияси суди қайд этилган талабларга риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этмаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, даъвони қисман қаноатлантириш юзасидан ўзининг хулосаларини тўлиқ асослаб бермаган ҳамда жавобгар томонидан келтирилган важларга етарлича баҳо бермаган. Апелляция инстанцияси суди жараёнида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Суғурта бозорини ривожлантириш бошқармасининг мутахассислари Р.Рахмонов ва Р.Рахмоновлар ишга жалб қилиниб, улардан мазкур даъво аризасига даъвогар томонидан киритилган полислар бўйича жавобгар томонидан компенсация тўловларининг тўланиши ва рад этилиши асослилиги бўйича ёзма фикр (ёзма тушунтириш) олинган. Ушбу мутахассисларнинг 2023 йил 5 апрель куни расмийлаштирилган ёзма тушунтиришида 2023 йил 1 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 2.904.976.915, 65 сўмни ташкил қилганлиги кўрсатилган. Апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишда тўғри хулосага келган бўлса-да, даъво талабини қисман қаноатлантиришда, мутахассисларнинг ёзма тушунтиришидаги маълумотларга таянган ҳолда, 2023 йил 1 март ҳолатидаги жавобгарнинг даъвогар олдидаги суғурта полислари бўйича 2 904 976 915,65 сўмлик қарздорликдан жавобгар томонидан асосли равишда рад этилган 139.097.806,70 сўм (14.171.105,07 сўм + 20.547.622,99 сўм + 5.412.540,96 сўм + 98.966.537,68 сўм = 139.097.806,70 сўм) компенсация тўловларини чегириб олишни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 2.765.879.109 сўм (2 904 976 915,65 сўм – 139.097.806,70 сўм = 2.765.879.109 сўм) қарздорликни ундириш ҳақида иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмасдан, бундай хулосага барвақт келган. Аниқланишича, ишга жалб қилинган мутахассисларнинг 2023 йил 5 апрель куни расмийлаштирилган ёзма тушунтиришида, даъвогар томонидан тақдим этилган суғурта полислари учун компенсация тўловлари жавобгар томонидан рад этиш сабабининг қонунийлигига баҳо бериш судга ҳавола қилинган бўлса-да, даъвогар томонидан тақдим этилган суғурта полислари учун компенсация тўловлари жавобгар томонидан рад этиш сабаблари батафсил ўрганилмаган. Хусусан, 2020 йил 14 сентябрдаги Ҳамкорлик келишувига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги “Экспорт қилувчилар гаров сифатида хизматлардан фойдаланилганида, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида”ги 512-сонли қарори билан тасдиқланган ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш белгиланган. Ушбу қарорга асосан жорий қилинаётган тартибга мувофиқ суғурта мукофоти учун тўлов харажатлари Агентлик томонидан давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари ҳисобидан компенсация қилиб берилиши белгиланган бўлиб, даъвогар томонидан жавобгарга тақдим этилган суғурта полисларининг қонунийлиги, тўлаб берилган маблағлар хусусида ҳамда суғурта полислари учун тўловларни амалга оширилишда тақдим этилган маълумотларнинг ишончли ёки ишончсизлигига баҳо бериш учун экспертиза тайинлаш чораларини кўрмаган. Ваҳоланки, ИПК 80-моддасининг биринчи қисмида, ишни кўриш вақтида юзага келадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки розилиги билан экспертиза тайинлайди. Агар экспертизани тайинлаш қонунда белгилаб қўйилган ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд тақдим этилган далилнинг қалбакилаштирилганлиги тўғрисидаги аризани текшириш ёхуд қўшимча экспертиза тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз ташаббуси билан тайинлаши мумкинлиги белгиланган. Апелляция инстанцияси суди ўз қарорида суд мажлисида иштирок этган юқорида кўрсатилган ёзма тушунтиришини берган мутахассис ҳам 404 та полисларни ҳаммасини текширмаганлигини билдирганлигини баён қилиб, даъвогар вакиллари томонидан судга 404 та полислардан полиси кеч берилган деб рад этилган 401 та полислар бўйича жами 1 698 506 684 сўмнинг асослантирувчи ҳужжатлар юзасидан тегишли маълумотнома тақдим этилганлигини инобатга олиб, ҳақиқий ҳолатга аниқлик киритмасдан тахминларга таянган ҳолда, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келган. ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда, юқорида қайд этилган иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, тарафларнинг важларини ўрганиб, уларга баҳо бериши, даъвогар томонидан жавобгарга тақдим этилган суғурта полисларининг қонунийлиги, тўлаб берилган маблағлар хусусида ҳамда суғурта полислари учун тўловларни амалга оширишда тақдим этилган маълумотларнинг ишончли ёки ишончсизлигига баҳо бериш учун ИПКда белгиланган тартибда экспертиза тайинлаши, шунингдек тарафлар вакилининг ҳар бир важига баҳо бериши, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд харажатларини, шу жумладан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ харажатларини ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-303-моддаларига асосланиб, 6 қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 декабрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т.Аннаева ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов