Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2202/5543 Дата решения 02.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AT XALQ BANKI Ответчик / Подсудимый AGRO STANDART PLYUS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1176829 Claim ID 3314641 PDF Hash 3424b91db5caf7ae... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения 13 536 символов
4-1301-2202/5543-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Асатов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья С.Қувватов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри ри 2023 йил 2 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Ражабов ҳамда З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, даъвогар АТ “Халқ банки” ишончли вакили А.Нормуминов (2023 йил 16 январдаги 03-33-3/49-сонли ишончномага асосан), жавобгар “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамияти (2023 йил 11 апрелдаги 34-сонли ишончномага асосан) ҳамда қўшимча жавобгарлар “Alyans story lyuks” масъулияти чекланган жамияти (2023 йил 11 апрелдаги 33-сонли ишончномага асосан), “Zolotoy dom djizzax” масъулияти чекланган жамияти (2023 йил 11 апрелдаги 35-сонли ишончномага асосан), “Elegant domstroy” масъулияти чекланган жамияти (2023 йил 11 апрелдаги 36сонли ишончномага асосан), “Djizak euro stroy” масъулияти чекланган жамияти (2023 йил 11 апрелдаги 37-сонли ишончномага асосан) вакили Р.Каттанов иштирокида, АТ “Халқ банки” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамияти ва “Alyans story lyuks” масъулияти чекланган жамиятга нисбатан берган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 2 майдаги қарори устидан берилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” манфаатида берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси ва унга қўшимча аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар фойдасига “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан, шунингдек, қўшимча жавобгарлар “Alyans story lyuks”, “Илғор Дўстлик қурилиш”, “Djizak euro stroy” ҳамда “Zolotoy dom djizzax” масъулияти чекланган жамиятлари (бундан буён матнда қўшимча жавобгарлар деб юритилади)дан солидар тартибда 26 163 920 168 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзини ундиришни, ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгарларнинг ликвидли мол-мулкларига қаратишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори билан палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамияти ва “Alyans story lyuks” масъулияти чекланган жамиятидан 26 163 920 168 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъво талабининг қўшимча жавобгарлардан фоиз қарздорлигини солидар тартибда ундириш ҳақидаги қисми ва жавобгарларга тегишли бўлган бошқа ликвидли мол-мулкларига қаратиш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, даъвогардан республика бюджетига 261 639 202 сўм давлат божи ундирилган. Палата Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги қарорининг даъвогардан республика бюджетига 261 639 202 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни, суд қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарларнинг вакили кассация шикоятини рад этиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, палатанинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, палатанинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Жиззах вилоят филиали Амалиёт бўлими билан жавобгар ўртасида 2019 йил 10 октябрда йиллик 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 37 605 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш бўйича 7-сонли кредит шартномаси ва 2020 йил 4 июнда йиллик 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 6 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш бўйича 15сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномаларга кўра, даъвогар жавобгарга келишилган миқдорда кредит маблағи ажратиш, жавобгар олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига мувофиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномаларга асосан жами 43 605 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. 2019 йил 10 октябрдаги 7-сонли кредит шартномаси бўйича “Alyans Story Lyuks” масъулияти чекланган жамияти 47 006 250 000 сўмлик кафиллик берган. Тарафлар ўртасидаги 2020 йил 4 июндаги 15-сонли кредит шартномаси бўйича кредит таъминотига Зомин тумани, Қўрғон 4 қурилиш ости майдони 663 кв.м. ва умумий фойдаланиш майдони 3330.61кв.м.; 2-уйнинг қурилиш ости майдони 663 кв.м. ва умумий фойдаланиш майдони 3432.40 кв.м.; 3-уйнинг қурилиш ости майдони 663 кв.м. ва умумий фойдаланиш майдони 3325.39 кв.м. бўлган 3 та бинолари 14 78 000 000 сўмдан, жами 44 340 000 000 сўмга баҳоланиб ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган. Ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз ишлатилганлиги сабабли Жиззах вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, мазмунан кўриш учун жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судига юборилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳукми билан жавобгар жамиятнинг раҳбари Г.Бадалян ва бошқаларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланиб, Зомин тумани, Қўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган гаровга қўйилган мулк(3 та 5 қаватли турар жой биноси) 37 267 416 005 сўмга баҳоланиб, етказилган моддий зарарни 37 581 479 888 сўм кредитнинг асосий қарзини қоплаш мақсадида “Халқ банки” бошқаруви фойдасига ўтказиш белгиланган. Шунингдек, жавобгар томонидан кредит шартномасининг шартлари қўпол тарзда бузилиб, кредит ва кредит фоизлари ўз вақтида тўланмаганлиги натижасида кредит қарздорлиги 2022 йил 24 ноябрь ҳолатига 25 477 750 883 сўмни ташкил қилган. Қарздорликни бартараф қилиш бўйича даъвогар томонидан бир неча марта ёзма равишда жавобгар огоҳлантирилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2022 йил 24 ноябрь ҳолатига ҳисобланган 25 477 750 883 сўм кредит фоиз қарзини ундириб беришни сўраган. Даъвогар даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ҳақидаги аризани судга тақдим этиб, “Elegant Domstroy” масъулияти чекланган жамияти, “Ilgʼor Doʼstlik Qurilish” масъулияти чекланган жамияти, “Alyans Story Lyuks” масъулияти чекланган жамияти, “Djizak Euro Stroy” масъулияти чекланган жамияти, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларини жавобгарлар сифатида жалб этиб, жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан 26 163 920 168 сўм кредитга ҳисобланган фоизларни солидар тартибда ундиришни, ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгарларга тегишли бўлган ликвидли мол-мулкларига қаратишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамияти ва “Alyans Story Lyuks” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига солидар тартибда 26 163 920 168 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Шунингдек, даъво талабининг қўшимча жавобгарлар “Elegant Domstroy” масъулияти чекланган жамияти, “Ilgʼor Doʼstlik Qurilish” масъулияти чекланган жамияти, “Djizak Euro Stroy” масъулияти чекланган жамияти, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларидан фоиз қарздорлигини солидар тартибда ундириш ҳақидаги қисми ва жавобгарларга тегишли бўлган бошқа ликвидли молмулкларига қаратиш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад этилган. Палата даъвогар манфаатида судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорининг даъвонинг 26 163 920 168 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзини “Elegant domstroy”, “Alyans story lyuks”, “Ilgʼor Doʼstlik Qurilish”, “Djizak euro stroy” ҳамда “Zolotoy dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундириш ва ундирувни жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарларнинг ликвидли мол-мулкларига қаратиш қисмини қаноатлантириш рад этилган қисмини бекор қилиб, даъво талабининг ушбу рад этилган қисмини қаноатлантиришни сўраган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, палатанинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган, даъвогардан республика бюджетига 261 639 202 сўм миқдорида давлат божи ундириш белгиланган. “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига кўра, иқтисодий судга бериладиган апелляция шикояти давлат божи ундириш объекти ҳисобланади. ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи-тўққизинчи қисмларига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларида мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан - биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган. Палата томонидан даъвогар манфаатида апелляция шикояти берилганлиги, апелляция шикоятида суд қарорининг 26 163 920 168 сўм кредит фоизидан бўлган қарзни қўшимча жавобгарлардан ундириш талабини қаноатлантириш қисмини бекор қилиш сўралганлигини, палатанинг даъвогар манфаатида берган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилганлигини инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди даъвогардан республика бюджети фойдасига 261 639 202 сўм давлат божи ундириш тўғрисида асосли хулосага келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, 7 кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги қарорини ўзгаришсиз, палатанинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, кассация шикояти суд ҳужжатининг давлат божи ундириш қисмига нисбатан берилганлиги боис, давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қилди: Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов З.Рустамов