← Назад
Решение #515388 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
12 967 символов
4-1301-2202/5544-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Асатов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ж.Қаххоров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 2 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
З.Рустамов ҳамда Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, даъвогар АТ “Халқ банки” ишончли вакили А.Нормуминов
(2023 йил 16 январдаги 03-33-3/49-сонли ишончномага асосан), жавобгар “Ilg‘or
do‘stlik qurilish” масъулияти чекланган жамияти (2023 йил 11 апрелдаги
34-сонли ишончномага асосан) ҳамда қўшимча жавобгарлар “Alyans story
lyuks” масъулияти чекланган жамияти (2023 йил 11 апрелдаги 33-сонли
ишончномага асосан), “Zolotoy dom djizzax” масъулияти чекланган жамияти
(2023 йил 11 апрелдаги 35-сонли ишончномага асосан), “Elegant domstroy”
масъулияти чекланган жамияти (2023 йил 11 апрелдаги 36-сонли ишончномага
асосан), “Djizak euro stroy” масъулияти чекланган жамияти (2023 йил
11 апрелдаги 37-сонли ишончномага асосан) вакили Р.Каттанов иштирокида,
АТ “Халқ банки” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ilg‘or do‘stlik qurilish” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги қарори устидан берилган Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ
банки” манфаатида берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) АТ “Халқ банки” (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси ва унга
қўшимча аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар фойдасига “Ilg‘or do‘stlik
qurilish” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан, шунингдек, қўшимча жавобгарлар “Elegant domstroy”, “Alyans
story lyuks”, “Djizak euro stroy” ҳамда “Zolotoy dom djizzax” масъулияти
чекланган жамиятлари (бундан буён матнда қўшимча жавобгарлар деб
юритилади)дан солидар тартибда 13 367 302 295 сўм кредитга ҳисобланган
фоиз қарзини ундиришни, ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгарларнинг
ликвидли мол-мулкларига қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори
билан палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, “Ilg‘or do‘stlik qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан
13 367 302 295 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги ва 24 000 сўм почта
харажатлари ундирилган. Даъво талабининг қўшимча жавобгарлардан фоиз
қарздорлигини солидар тартибда ундириш ҳақидаги қисми ва жавобгарларга
тегишли бўлган бошқа ликвидли мол-мулкларига қаратиш ҳақидаги қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги қарори билан ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, даъвогардан республика бюджетига
133 673 023 сўм давлат божи ундирилган.
Палата Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги
қарорининг даъвогардан республика бюджетига 133 673 023 сўм давлат божи
ундириш қисмини бекор қилишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг вакили кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни, суд
қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар ҳамда қўшимча
жавобгарларнинг вакили кассация шикоятини рад этиб, суд ҳужжатларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,
палатанинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгаришсиз, палатанинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра,
даъвогар Жиззах вилоят филиали Амалиёт бўлими билан жавобгар ўртасида
2020 йил 27 январда йиллик 28 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан
18 854 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш бўйича 112-сонли кредит
шартномаси ва 2021 йил 10 февралда йиллик 20 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти
билан 18 854 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш бўйича 967/2-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Шартномаларга кўра, даъвогар жавобгарга келишилган миқдорда кредит
маблағи ажратиш, жавобгар олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни
қайтариш жадвалига мувофиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Даъвогар
томонидан жавобгарга шартномаларга асосан жами 18 168 000 000 сўм кредит
маблағи ажратилган.
2020 йил 27 январдаги 112-сонли кредит шартномаси бўйича даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2020 йил 30 январда ипотека шартномаси
расмийлаштирилиб, кредит таъминотига Дўстлик шаҳри, А.Навоий маҳалласи,
4Р-35 Жиззах-Дўстлик-Мирзачўл автомобил йўли ҳудудида жойлашган ер
участкасининг майдони 2 335,24 м2 бўлган “1-қавати савдо дўконларидан
иборат 5 қаватли уй-жой биноси” 11 446 020 800 сўмга баҳоланиб ердан
доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган.
2021 йил 10 февралдаги 967/2-сонли кредит шартномаси бўйича даъвогар
ва жавобгар ўртасида 2021 йил 11 февралда ипотека шартномаси
расмийлаштирилиб, кредит таъминотига Дўстлик тумани, А.Навоий МФЙ
ҳудудида жойлашган уй-жой биносининг 4,5,6 (мансард) қаватлари
7 000 000 000 сўмга баҳоланиб ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга
гаровга қўйилган.
Бироқ, ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз ишлатилганлиги
сабабли Жиззах вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб,
мазмунан кўриш учун жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судига
юборилган.
ЖИБ Тошкент туман судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳукми билан
жавобгарнинг раҳбари Г.Бадалян ва бошқаларга нисбатан жиноий жавобгарлик
белгиланиб, Дўстлик тумани, Дўстлик шаҳри, А.Навоий маҳалласи ҳудудида
жойлашган гаровга қўйилган мулк (1-қавати савдо дўконларидан иборат 5
қаватли уй-жой биноси) 16 714 144 880 сўмга бахоланиб, етказилган моддий
зарарни 18 168 000 000 сўм кредитнинг асосий қарзини қоплаш мақсадида
“Халқ банки” бошқаруви фойдасига ўтказиш белгиланган.
Шунингдек, жавобгар томонидан кредит шартномасининг шартлари
қўпол тарзда бузилиб, кредит ва кредит фоизлари ўз вақтида тўланмаганлиги
натижасида кредит қарздорлиги 2022 йил 24 ноябрь ҳолатига
12 488 371 999 сўмни ташкил қилган.
Мавжуд қарздорлик тўлаб берилмаганлиги сабабли палата даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
2022 йил 24 ноябрь куни ҳолатига ҳисобланган 12 488 371 999 сўм кредит фоиз
қарзини ундириб беришни сўраган. Ишни кўриш жараёнида палата даъво
талаблари миқдорини кўпайтириш ҳақидаги аризани судга тақдим этиб,
“Elegant domstroy”, “Alyans story lyuks”, “Djizak euro stroy” ҳамда “Zolotoy dom
Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларини қўшимча жавобгарлар сифатида
жалб этиб, жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан 13 367 302 295 сўм кредитга
ҳисобланган фоизларни солидар тартибда ундиришни, ундирувни жавобгар ва
қўшимча жавобгарларга тегишли бўлган ликвидли мол-мулкларига қаратишни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 13 367 302 295 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ва 24 000 сўм
почта харажати ундирилган. Шунингдек, даъво талабининг қўшимча
жавобгарлардан фоиз қарздорлигини солидар тартибда ундириш ҳақидаги
қисми ва уларга тегишли бўлган бошқа ликвидли мол-мулкларига қаратиш
ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Палата даъвогар манфаатида судга апелляция шикояти билан мурожаат
қилиб, ҳал қилув қарорининг даъвонинг 13 367 302 295 сўм кредитга
ҳисобланган фоиз қарзини “Elegant domstroy”, “Alyans story lyuks”, “Djizak euro
stroy” ҳамда “Zolotoy dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятидан солидар
тартибда ундириш ва ундирувни жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарларнинг
ликвидли мол-мулкларига қаратиш қисмини қаноатлантириш рад этилган
қисмини бекор қилиб, даъво талабининг ушбу рад этилган қисмини
қаноатлантиришни сўраган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги қарори билан ҳал
қилув
қарори
ўзгаришсиз,
палатанинг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилган, даъвогардан республика бюджетига
133 673 023 сўм миқдорида давлат божи ундириш белгиланган.
“Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
5-моддасига кўра, иқтисодий судга бериладиган апелляция шикояти давлат
божи ундириш объекти ҳисобланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи-тўққизинчи қисмларига асосан
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа
шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар
қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво
тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад
этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш
тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув
қарорини қабул қилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
“Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларида мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, апелляция, кассация ва назорат
тартибида берилган шикоятлардан - биринчи инстанция судида кўриб чиқиш
учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат
божи тўланиши белгиланган.
Палата томонидан даъвогар манфаатида апелляция шикояти
берилганлиги, апелляция шикоятида суд қарорининг 13 367 302 295 сўм кредит
фоизидан бўлган қарзни қўшимча жавобгарлардан ундириш талабини
қаноатлантириш қисмини бекор қилиш сўралганлигини, палатанинг даъвогар
манфааатида берган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилганлини
инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди даъвогардан республика бюджети
фойдасига 133 673 023 сўм давлат божи ундириш тўғрисида асосли хулосага
келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш
учун бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
2023 йил 2 майдаги қарорини ўзгаришсиз, палатанинг кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган
33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, кассация
шикояти суд ҳужжатининг давлат божи ундириш қисмига нисбатан
берилганлиги боис, давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 майдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
кассация
шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов