← Назад
Решение #515467 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 2 август
4-1504-2303/1857-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакиллари М.Жўраев ва А.Ходжибоев (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
А.Махкамов ва Л.Мўминов (ишончнома асосида) иштирокида, Ёзёвон туман
фермер, деҳқон хўжаликларини ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар «Хўжаева
Махсуда» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Farg`onadon klaster” қўшма
корхонасидан 13 503 640 сўм асосий қарз, 2 700 728 сўм жарима ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ёзёвон туман фермер, деҳқон хўжаликларини ва томорқа ер эгалари
Кенгаши даъвогар «Хўжаева Махсуда» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Farg`onadon klaster” қўшма
корхонасидан 13 503 640 сўм асосий қарз, 2 700 728 сўм жарима ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб,
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъвогарнинг даъво талабига эътироз
билдириб, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлиги билдириб, даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд тарафлар вакиллари кўргазмасини тинглаб, иш материалларини ўрганиб
чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар «Хўжаева Мақсуда” фермер хўжалиги
(Хўжалик) билан “Farg`onadon klaster” қўшма корхонаси (Тайёрловчи) ўртасида
2022 йил ҳосили учун 2021 йил 6 сентябрь куни 132-сонли “Ғаллачилик кластери
билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс
шартномаси” тузилган. Шартномага асосан Хўжалик Тайёрловчига давлат захираси
учун 111,8 тонна ва қўшимча ғаллачилик кластери учун 60.3 тонна оддий буғдой
маҳсулоти етказиб бериши, Тайёрловчи эса етиштирилган маҳсулотларни қабул
қилиб олиш ва ҳаққини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 30 июнь кунги 1-сонли счётфактурага асосан давлат хариди учун 111,8 тонна, 2-сонли счёт-фактурага асосан
кластер эхтиёжи учун 30,760 тонна буғдой маҳсулотлари етказиб берилган.
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани
етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-262-сонли Қарорининг 2-бандида 2022 йил ҳосили
учун “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар товар буғдойни Жамғарма
номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек,
харидорларга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили
ҳисобланиши, давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар
буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма маблағлари
ҳисобидан дастлабки босқичда – Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган
нархларда, кейинги босқичда – биржада шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб,
буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги
“2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг
жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 284-сонли Қарорининг 5-бандида
2022 йилнинг июль-август ойларида биржада буғдой синфлари учун шаклланган
ўртача нахлардан келиб чиқиб, 2022 йил сентябрь ойида тўлиқ қайта ҳисоб-китоб
амалга оширилиши кўрсатилган.
Шунга кўра, “Ўздонмаҳсулот” АК 2022 йил 15 сентябрь кунги 14-1-23/2611126-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржасига
2022 йил июль-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлар тўғрисидаги
сўровига асосан 2022 йил июль-аввгуст ойларида биржа савдолари платформаси
орқали сотилган 3-синфли маҳаллий буғдойнинг ўртача сотилган нархи 1 тоннаси
учун 3 439 001 сўмни, яъни 1 кг дон маҳсулоти 3 439 сўмни ташкил этишлиги
маълум қилинган.
Шу сабабли, даъвогар томонидан етказиб берилган 111,8 тонна дон
маҳсулоти учун дастлаб 2022 йил 30 июнь кунги 1-сонли счёт-фактурага асосан
3 000 сўмдан 335 400 000 сўм, сўнгра 2022 йил 29 сентябрь кунги 4-сонли счётфактурага асосан ўртадаги фарқ суммаси 1 кг дон маҳсулоти учун 439 сўмдан
49 081 597,5 сўм тўловлар амалга оширилган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгарга 2022 йил 30 июнь кунги 2-сонли счётфактурага асосан кластер эхтиёжи учун етказиб берилган 30,760 тонна буғдой
маҳсулотларига юқоридаги Вазирлар Маҳкамаси қарорида кўрсатилган фарқ
суммаси тўлаб берилмаганлиги учун 1 кг дон маҳсулоти учун қўшимча 439 сўмдан
жами 13 503 640 сўм тўловларни ва ўз вақтида тўлов қилмаганлиги учун
2 700 728,2 сўм фоиз тўловларини жавобгар амалга ошириши керак деб даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд даъвогарнинг даъво аризасидаги важлар билан қуйидаги асосларга кўра
келишмайди.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши керак.
Юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-262-сонли
Қарори ва ВМнинг 284-сонли Қарорларида давлат ресурсларига харид қилинадиган
буғдойлар учун биржада шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қайта ҳисобкитоб қилиниши назарда тутилган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 13 503 640 сўм асосий қарз,
2 700 728 сўм жарима суммаларини ундириш талабини қаноатлантирмасликни
лозим топади.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 10 октябрь кунги ПҚ-3318-сонли Қарорининг
3-банди олтинчи хат бошига асосан “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари,
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди.”
Асосий қарз ва жаримани ундириш талаби асослантирилмагани оқибатида талаб
рад этилгани учун давлат божи тарафлардан ундирилмайди. Тўланган 33 000 сўм
почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даьво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар Ёзёвон туман фермер, деҳқон хўжаликларини ва томорқа ер
эгалари Кенгаши томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов