← Назад
Решение #515501 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 2 август
4-1501-2301/5298-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, даъвогар
«А»нинг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 1 000 000 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона
туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб қуйидагиларни,
«А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 000 000 сўм қарздорликни ҳамда тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб
белгиланган.
Ушбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш юритишга
қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш
кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини тақдим қилмади.
Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларидан кўринишича, «Б» масъулияти
чекланган жамияти (“Буюртмачи”) томонидан “my.gov.uz” давлат хизматлари ягона
интерактив портали орқали «А» (“Ижрочи”)га кўчмас мулк объектларида қурилишмонтаж ишлари бошланганлиги ҳақида хабарнома (оферта) юборилган.
Ушбу хабарномага кўра, қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва
тўлиқлиги устидан назорат функциялари текширувини амалга ошириш учун
1 000 000 сўм белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февраль кунги ПҚ-4586сонли “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат
қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарорининг 8.-бандига
кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт
бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилишмонтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат
солиғисиз) белгиланади деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20
апрелдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг”
Маъмурий регламентининг 15-банди тўртинчи хатбошисига кўра, Ҳудудий инспекция
сўровнома тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида, сўровномада кўрсатилган
объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча
қиймат солиғисиз) ажратмани белгилаган ҳолда инвойсни шакллантиради.
Ушбу Маъмурий регламентнинг 20-бандига кўра, ариза берувчи инвойсда
кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шарт
деб белгиланган.
Шунга кўра, жавобгар томонидан давлат дастурларига киритилган объектларда
бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматидан тўланадиган ажратмалар
ҳисобидан 1 000 000 сўм қарздорлик юзага келган бўлсада, ушбу қарздорликлар
муддатида бартараф қилинмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
1 000 000 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1 000 000 сўм асосий қарз, тўланган
330 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб
топди.
Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан
1 000 000 сўм асосий қарз, тўланган 330 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта
харажати, жами 1 363 000 сўм ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти
келтиришга ҳақли.
Судья
Т.Маматожиев