← Назад
Решение #515580 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 40 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| ФКнинг | 354 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
15 969 символов
4-2201-2203/1835-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья М.Қазақов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья И.Тешаев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 2 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
З.Рустамов ҳамда Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Агробанк” АТБ вакиллари М.Аширов (2022 йил 22 августдаги
03-10-11-сонли ишончномага асосан), А.Нурметов (2023 йил 20 январдаги
03-23-05-сонли ишончномага асосан), “Apex insurance” акциядорлик жамияти
вакили Дж.Муминов (2023 йил 2 майдаги 7-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, “Агробанк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Apex insurance”
акциядорлик жамиятидан 16 326 000 сўм суғурта товонини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув
қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 сентябрдаги қарори устидан даъвогар “Агробанк” АТБ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб
ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Агробанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шовот
филиали ва фуқаро Матқурбанов Жанибек Ражаббаевич ўртасида 2019 йил
6 майда 125-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар
фуқарога йиллик 8 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатда имтиёзли
шартларда 20 000 000 сўм кредит маблағи ажратган.
Мазкур ажратилган кредит маблағининг таъминоти сифатида даъвогар ва
“Apex insurance” масъулияти чекланган жамияти суғурта компанияси (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 3 июлда
1500/1404/1/1900042-сонли кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш Бош
шартномаси (бундан буён матнда суғурта шартномаси деб юритилади)
тузилган.
Шартнома шартларига асосан фуқаро Ж.Матқурбановнинг кредити учун
2019 йил 29 июнда 1500/1404/1/1900042-сонли суғурта полиси тақдим этилган.
Қарздор кредит шартномаси бўйича тўловларни ўз вақтида амалга
оширмаганлиги сабабли унинг даъвогар олдидаги қарзи 16 609 000 сўмни
ташкил қилган.
Фуқаро Матқурбанов Жанибек Ражаббаевич кредитни муддатида
қайтармаганлиги сабабли даъвогар фуқаролик ишлари бўйича Шовот
туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суднинг 2021 йил
12 январдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан даъвогар фойдасига
16 609 000 сўм кредит қарзи, 15 610 сўм почта харажатлари жами
16 832 000 сўм ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарорига асосан ижро варақаси
берилган.
Ижро варақаси ижро қилишлик учун Мажбурий ижро бюроси Шовот
туман бўлимига тақдим этилган.
Мажбурий ижро бюроси Шовот туман бўлимининг 2021 йил
14 августдаги қарори билан қарздорнинг мол-мулклари аниқланмаганлиги
сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун 40-моддасининг 3-бандига
асосан 2-2202-2001/3333-сонли ижро ҳужжати даъвогарга ижросиз қайтарилган.
Шундан сўнг даъвогар жавобгарга 2021 йил 25 октябрда 1321/1-сонли
ариза билан мурожаат қилиб, суғурта полиси ва суғурта шартномасига асосан
мажбуриятларни бажаришни сўраган. Жавобгар ушбу аризага жавобан
даъвогардан суғурта ходисаси рўй берганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим
қилишни сўраган.
Даъвогарнинг 2022 йил 13 июндаги 30/621-сонли маълумотномасидан
аниқланишича, қарздор фуқарорининг 2022 йил 13 июнь куни ҳолатидаги
мавжуд кредит қарзи 16 326 000 сўмни ташкил қилган.
Суғурта товонини жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлаб
берилмаганлиги сабабли даъвогар манфаатида палата даъво аризасидаги талаб
билан судга мурожаат қилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб,
даъвогардан республика бюджетига 326 520 сўм давлат божи ундирилган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 сентябрдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилиб, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
26 июлдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. Даъвогардан республика
бюджетига 163 260 сўм давлат божи ундирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар
манфаатида палата кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган ва бунга асос қилиб, фуқаролик ишлари бўйича Шовот
туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарз олувчидан даъвогар
фойдасига кредит қарздорликни ундириш юзасидан мажбурий ижро бюроси
томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилганлигини, аммо қарздор номида ҳеч
қандай мол-мулк йўқлиги сабабли ижро ҳужжати ижросиз қайтарилганлигини,
2
мазкур асосларга кўра, кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш
шартномасига кўра суғурта ташкилотига мурожаат қилинганда суғурта товони
тўлаб берилмаганлиги, қуйи инстанция судлари томонидан суғурта
шартномасининг 5.1 ва 5.2-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар инобатга
олиниб, 5.3-бандини эътиборга олинмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8, 234 ва
915-моддалари жавобгар фойдасига талқин қилинганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли
қарорининг 11-бандида мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси
деганда шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида
суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга
келадиган воқеа тушунилиши, 13-бандида суғурталовчининг суғурта товонини
тўлаш тўлаш мажбурияти суғурта шартномасидан келиб чиқиши, 22-бандида
эса қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги
давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини Қонун 40-моддаси биринчи қисмининг
3-бандига мувофиқ ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан
тасдиқланиши назарда тутилганлигини кўрсатган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг вакили кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикояти
асоссиз киритилганлигини, шартномада суғурта ҳодисаси сифатида фуқаронинг
ўлими ёки ногиронлиги натижасида кредит қайтарилмаганлиги ҳолати
кўрсатилганлигини маълум қилиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,
палатанинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикояти
қаноатлантиришни рад этиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
белгиланган. Мазкур ҳолатда низо суғурта шартномаси мажбуриятларни
бажариш бўйича юзага келган.
Даъвогар томонидан суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги сабабли
жавобгарга 2022 йил 25 октябрдаги 1321/1-сонли ариза билан мурожаат
қилиниб, суғурта товонини ихтиёрий тўлаб бериш сўралган бўлса-да, жавобгар
томонидан кредит қайтмаслик хавфи бўйича тузилган суғурта шартномаси
талабларига асосан белгиланган тўловлар тўлаб берилмаган.
Шунга кўра, даъвогар мазкур даъво билан судга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 5.1-бандига
кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда
суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик мажбуриятини бажаришга унинг меҳнат
3
қобилиятини йўқотиши (I ва II гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими оқибатида кредит
шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит
қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси
муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида Суғурта қилдирувчи/Наф
олувчига зиён етказилишига сабаб бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сон қарори бўйича қарздордан
қарзини ундириш юзасидан барча чоралар кўрилиб, кутиш муддати
тугаганидан кейинги юзага келган воқеа ҳисобланади.
Шартноманинг 5.2-бандига асосан суғурта ҳодисаси рўй беришининг
асосий шарти бўлиб, қарздорнинг ўз меҳнат қобилиятини йўқотиши
(I ва II гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими оқибатида кредит шартномасида
белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини
қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин
бекор қилиниши оқибатида Суғурта қилдирувчи/Наф олувчига зиён
етказилишига сабаб бўлиши ва Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи томонидан
кредит шартномасига кредитни сўндириш борасида барча зарур чораларни,
яъни қарздорнинг пул маблағларидан ҳамда мол-мулкидан ундириш чоралари
кўрилгандан кейин ҳам қарздорнинг ўз мажбуриятларини бажармаслиги
оқибатида Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи олдидаги қарздорликнинг пайдо
бўлиши ҳисобланади.
Шартноманинг 5.3-бандида суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар
Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи қарздордан қарзни ундириш чораларини
кўриши зарур ва фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки
етарли бўлмагандагина Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи суғурталовчига талаб
билдириш ҳуқуқига эга. Қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун
етарли эмаслиги, давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси
талабларига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан
тасдиқланиши белгиланган.
Аниқланишича,
даъвогар
томонидан
суғурта
шартномасининг
5.1-бандида белгиланган шартларда 5.2-бандида кўрсатилган суғурта ҳодисаси
рўй берганлигини тасдиқловчи далиллар яъни, кредит шартномасида
белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини
қайтара олмаслигига қарздорнинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II гуруҳ
ногиронлиги) ёки ўлими оқибатида юзага келганлиги ва суд қарорига кўра
кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганлигини тасдиқловчи
далиллар тақдим этилмаган.
Шунингдек, даъвогарнинг шикоятда келтирган, қуйи инстанция судлари
томонидан шартноманинг 5.1 ва 5.2-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар
инобатга олиниб, 5.3-бандини эътиборга олинмаганлиги, ФК нинг 8, 234 ҳамда
915-моддалари жавобгар фойдасига талқин қилинганлиги важлари билан
келишиб бўлмайди.
Чунки, ФКнинг 354-моддаси талабларига кўра, фуқаролар ва юридик
шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга
йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки
4
олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Тарафлар
қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин.
Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади,
тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар
бундан мустасно.
ФК 929-моддасига асосан мулкий суғурта шартномаси тузишда суғурта
қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида суғурта объекти бўлган муайян
мол-мулк ёхуд бошқа мулкий манфаат тўғрисида; юз бериши эҳтимол тутилиб
суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти
тўғрисида; суғурта пули миқдори тўғрисида; суғурта товони миқдорини
аниқлаш тартиби тўғрисида, агар шартномада уни суғурта пулидан оз миқдорда
тўлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса; суғурта мукофотининг миқдори ва
уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида; шартноманинг амал қилиш
муддати тўғрисида келишувга эришилиши керак.
Шунингдек, шахсий суғурта шартномаси тузишда суғурталанган шахс
тўғрисида; суғурталанган шахс ҳаётида юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта
амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида;
суғурта пули миқдори тўғрисида; суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш
муддати (муддатлари) тўғрисида; шартноманинг амал қилиш муддати
тўғрисида каби масалаларда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида
келишувга эришилиши лозим бўлади.
Бундан ташқари, шартноманинг 5.1-бандида суғурта ҳодисаси бўлиб,
қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги
пуллик мажбуриятини бажаришга унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши ёки
ўлими оқибатида кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда
қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига
кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида юзага
келган воқеа ҳисобланиши, шунингдек, шартноманинг 5.2-бандига кўра,
суғурта ҳодисаси рўй беришининг асосий шарти бўлиб, кредит
қайтарилмаслигига қарздорнинг ўз меҳнат қобилиятини йўқотиши яъни I ва II
гуруҳ ногиронлиги ёки ўлими оқибатида ва суд қарорига кўра кредит
шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши ҳисобланиши қайд этилган.
Шартноманинг 5.3-бандида эса, шартноманинг 5.1-банди ва 5.2-бандига
асосан суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар Суғурта қилдирувчи
қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши зарур ва фақат қарздорнинг
мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина талаб
билдириш ҳуқуқига эга эканлиги, бунда қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни
бажариш учун етарли эмаслиги, давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Қонуннинг 40-моддаси талабларига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги
қарори билан тасдиқланиши назарда тутилган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш
учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган. Шунинг учун апелляция
5
инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
даъвогар
манфаатида
берилган
палатанинг
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция
суди учун тўланган 33 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдириб,
ундан республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан
боғлиқ 163 260 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўмлик суд
харажатларини ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув
қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Агробанк” АТБ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси
томонидан берилган кассация шикояти қаноатлантрилмасдан қолдирилсин.
“Агробанк” АТБдан республика бюджетига 163 260 сўм давлат божи
ҳамда Олий суд депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов
6