Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/8174 Дата решения 02.08.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый EL MURATTI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1140455 Claim ID 3568858 PDF Hash 57a01655c5612733... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онун 45-моддаси онун 45 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини эса ИПК 118 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2303/8174-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 2 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ЙЙЙнинг қарздор "УУУ" масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни аризачи вакили СССС (2023 йил 31 июлдаги 25-72248-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ЙЙЙ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “УУУ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, барча чоралар кўрилганига қарамасдан уни ундиришнинг имкони бўлмаганлиги, Мажбурий ижро бюроси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан ижро этиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини таъкидлаб, қарздорни банкрот деб топишни, тугатиш бошқарувчиси этиб иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Нуруллаев Бехзодилла Шавкатовични тайинлашни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда (гибрид почта ва электрон почта манзили орқали) хабардор қилинган қарздор суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари 2021 йил 11 сентябрда 1036381-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, корхона таъсисчиси ҳамда раҳбари Сайдуллаходжаева Адолат Боқижон қизи ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили - Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Зангиота шаҳарчаси, Гулбоғ маҳалласи, А.Темур кўчаси, 2а-уй кўрсатилган. Аризачи томонидан қарздорнинг қарздорлиги ўрганилганда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 11 819 680 349,58 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк томонидан амалиётга жорий этилган дастур маълумотларига кўра, қарздорнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2) 11 820 300 173,71 сўмни ташкил қилади. Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг молмулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Зангиота туман бўлимига юборилган. Мажбурий ижро бюросининг Зангиота туман бўлими давлат ижрочиси томонидан “Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги 2023 йил 19 июндаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилган. Шунингдек, Давлат солиқ кўмитасининг “Солиқ тўловчиларнинг ягона реестри” дастурий маълумотларига кўра қарздорнинг номига автотранспорт воситаси ва кўчмас мулк объектлари рўйхатга олинмаган. Қонунчиликнинг умумий асосларига кўра, қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин. Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддасига асосан қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига кўра, ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилишига ҳар қандай кредитор томонидан ёки ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилиши мумкин. Кредиторларнинг йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторларнинг энг кўп овозини олган шахснинг номзоди судга таклиф этилади. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилиши томонидан тақдим этилмаган тақдирда, суд ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан ташқи бошқарувчини тайинлайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти бошқармасининг 2023 йил 24 июлдаги 02/08-1757-сонли хати билан тугатувчи бошқарувчиликка номзодлар таклиф этилган. Аризачи судга ёзма ариза билан мурожаат қилиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Нуруллаев Бехзодилла Шавкатович номзодини тугатиш бошқарувчилигига таклиф этган. Юқоридагиларга кўра, мазкур ҳолда тугатиш бошқарувчиликка аризачи томонидан номзод таклиф этилганлигини инобатга олган, аризани қаноатлантиришни, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Нуруллаев Бехзодилла Шавкатовични тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни лозим топди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. "УУУ" масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. "УУУ" масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб иккинчи тоифали суд бошқарувчиси Нуруллаев Бехзодилла Шавкатовичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - "УУУ" масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга 5 тақдим қилиб бориш, 2024 йил 1 августга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. "УУУ" масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. "УУУ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи, ЙЙЙ фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Зангиота туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Р.Хусанов 6 4-1101-2303/8174-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2023 йил 2 август Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ЙЙЙнинг қарздор "УУУ" масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни аризачи вакили Н.Ш.Мамбердиева (2023 йил 31 июлдаги 25-72248-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. "УУУ" масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. "УУУ" масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб иккинчи тоифали суд бошқарувчиси Нуруллаев Бехзодилла Шавкатовичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - "УУУ" масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2024 йил 1 августга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. 7 "УУУ" масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. "УУУ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи, ЙЙЙ фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Зангиота туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. У.Р.Хусанов 8 СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ 2023 йил 2 август 4-1101-2303/8174-сонли иш Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Хусановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг котиблигида, аризачи ЙЙЙнинг қарздор "УУУ" масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Суд мажлиси Зангиота туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш кўрилишини маълум қилди. Раислик қилувчи суд мажлиси ўзбек тилида юритилишини маълум қилди. Суд мажлиси ўзбек тилида ўтказилишига эътироз билдирилмади. Судья ёрдамчиси раислик қилувчига ахборот берди. Суд мажлисида аризачи вакили Н.Ш.Мамбердиева (2023 йил 31 июлдаги 25-72248-сонли ишончнома асосида) иштирок этмоқда. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор вакили иштирокини таъминламади. Шунга кўра, раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128, 170-моддалари талабларига асосан ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилди, суд мажлиси котиби сифатида ким иштирок этаётганлигини маълум қилди ҳамда уларга нисбатан раддиялар бор ёки йўқлигини сўради. Рад қилиш ҳақида ариза берилмади. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахс вакилининг ваколатларини текшириб, унга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи суд мажлисини олиб бориш тартибини тушунтирди. Ариза ва илтимосномалар, ишни келишув йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмади. Аризачи вакили: Ҳурматли суд! Ариза талабларини қўллабқувватлаймиз, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келмоқда, барча чоралар кўрилганига қарамасдан уни ундиришнинг имкони бўлмади, Мажбурий ижро бюроси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан ижро этиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари бизга ижросиз қайтарилган, қарздорни банкрот деб топишни, тугатиш 9 бошқарувчиси этиб иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Нуруллаев Бехзодилла Шавкатовични тайинлашингизни сўраймиз. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахс вакили кўрсатмаларини тинглаб, уларда иш бўйича қўшимча материаллар борйўқлигини сўради, бундай материаллар мавжуд эмаслиги билдирилганлиги сабабли музокарага ўтди: Аризачи вакили: - Аризани қаноатлантиришни сўраймиз. Суд иш бўйича далилларни текшириш ва суд музокаралари тугаганидан кейин суд ҳужжатини қабул қилиш учун раислик қилувчи алоҳида хонага кирди. Раислик қилувчи бир оздан сўнг ундан чиқиб, қабул қилинган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди, шунингдек ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш тартибини, уч кунлик муддат ичида суд мажлиси баённомаси, беш кунлик муддат ичида асослантирилган ҳал қилув қарори билан танишиш ҳуқуқини тушунтирди. Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Баённома ИПКнинг 201, 202-моддалари талаблари асосида тузилди. Раислик қилувчи: У.Р.Хусанов Суд мажлиси котиби: Х.Д.Холмуродов