Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2227/14778 Дата решения 01.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BEST GOLD" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SPRING OIL GROUP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1141978 Claim ID 3297976 PDF Hash e203c471cfaa19fd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 44-моддаси аролик кодекси 44 code_article
шу сабабли шартнома ФКнинг 126-моддаси шу сабабли шартнома ФК 126 law
ртасидаги шартномани ФКнинг 126-моддаси ртасидаги шартномани ФК 126 law
нинг 177-моддаси нинг 177 law
Биринчи инстанция суди ИПК 200-моддаси Биринчи инстанция суди ИПК 200 law
аракатларида ЖКнинг 228-моддаси аракатларида ЖК 228 law
ЖКнинг 64-моддаси ЖКнинг 64 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Мазкур Кодекс 301-моддаси Мазкур Кодекс 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 304-моддаси ИПК 304 law
Текст решения 18 357 символов
4-1001-2227/14778-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Н.Байзакова Апелляция инстанцияси маърузачи судья – Ф.Ёдгоров судида Кассация инстанция маърузачи – Р.Хайдаров судида ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 1 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайлов раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқармасининг катта прокурори М.Қурбонованинг прокурорлигида, даъвогар “Best Gold” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Хайитов (ордер ва ишончнома), “Spring Oil Group” масъулияти чекланган жамияти вакиллари М.Азимов (раҳбар), Ф.Нурмуратов, Т.Нурмухамедов (ишончнома асосида), С.Тўлагановалар иштирокида, даъвогар “Best Gold” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Spring Oil Group” масъулияти чекланган жамиятидан 1 185 000 000 сўм асосий қарз ва 592 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда “Spring Oil Groupp” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 11 мартдаги 1-20-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори устидан жавобгар “Spring Oil Group” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан берилган кассация протести асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Best Gold” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Spring Oil Group” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 11 мартда ускуналарни бўлиб-бўлиб сотиш бўйича 1-20-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар (сотувчи) жами 1 185 000 сўмлик маргарин ишлаб чиқариш линияси (ускуналари), шундан 1 та 598 000 000 сўмлик ТВФ-1.3/1.6, Масло образователь-вататор, ишлаб чиқариш санаси 2013 йил (Киев шахри), 1 та 92 000 000 сўмлик НПВ-2.2, Плунжерный насос ишлаб чиқариш санаси 2013 йил (Киев шахри), 1 та 230 000 000 сўмлик Охладительный оборудования, в комплекте Chiller BF-30PG-014, серия рақами 691.261.77-8, ишлаб чиқариш санаси 2014 йил (Хитой), 2 та 92 000 000 сўмлик (донаси 46 000 000 сўм) Ванна длительной пастеризация (ВДП) мстительность 1 500 кг, 1 та 52 000 000 сўмлик Ванна длительной пастеризация (ВДП) мстительность 1 800 кг ва 1 та 121 000 000 сўмлик Холодильная камерани етказиб бериш, жавобгар (сотиб олувчи) эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандида шартнома бўйича тўловлар товар топширилганидан сўнг 2022 йил 31 декабрга қадар бўлиб-бўлиб амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартнома шартларига асосан мажбуриятларни бажариб, жавобгарга 1 185 000 000 сўмлик маргарин ишлаб чиқариш ускуналар сотилиб, ушбу ускуналар жавобгар томонидан олиб кетилганлиги, жавобгар томонидан эса тўловлар амалга оширилмаганлиги, тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги талабномалар оқибатсиз қолдирилганлиги важи асосида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 185 000 000 сўм асосий қарз ва 592 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўз навбатида, жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 1 185 000 000 сўм қийматидаги шартнома Фуқаролик кодексининг 44-моддасига асосан йирик битим ҳисобланиши, шартнома имзоланган даврда жамиятнинг ягона иштирокчиси бўлган С.Азимовнинг шартномани имзолаш бўйича қонунда белгиланган тартибда қарори (розилик олинмаган) мавжуд эмаслиги, даъвогар томонидан аслида ускуналар етказиб берилмаганлиги, даъвогарнинг балансида ҳам бўлмаганлиги, ушбу ускуналар олдиндан жавобгарнинг мулки бўлганлиги, ушбу ҳолатда шартнома жавобгарнинг собиқ раҳбари С.Саидазизов ва даъвогар раҳбари А.Жамоловларнинг ёмон ниятдаги келишиш натижасида тузилганлиги важи асосида судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 11 мартдаги №1-20-сонли олди-сотди шартномасини Фуқаролик кодексининг 126 ва 123-моддаларига асосан ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 5 июлдаги ажрими билан қарши даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган, жавобгарнинг қарши даъво аризаси қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 11 мартдаги №1-20-сонли олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Шунингдек, суд жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмаларидаги важларини текшириб кўриш, қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги ҳолатида жавобгарликка тортиш чораларини кўриш юзасидан хусусий ажрим чиқарилиб, жавобгар вакилининг важларини текшириб кўриш мақсадида Тошкент шаҳар прокурорига хусусий ажрим орқали хабар берилган. Апелляция инстанция судининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Иш юзасидан янги қарор қабул қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 185 000 000 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм сўм пеня ва суд харажатлари ундирилган, жавобгарнинг қарши даъвосини қаноатлантириш рад этилган. Хусусий ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида апелляция инстанция судлари томонидан моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, мазкур иқтисодий иш юзасидан бир неча маротаба суд процесси бўлиб ўтганлиги, жавобгар қарздорликни қопламаслик мақсадида судга асосиз равишда қарши даъво ариза киритганлиги, даъвогар томонидан келтирилган важлар исботлаб берилмаганлиги, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Суд қарорларидан норози бўлган Тошкент шаҳар прокуратураси кассация протести билан мурожаат қилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқлар бузилган сабабли суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятини тўлиқ қувватлаб, протестни эса қисман қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома Фуқаролик кодексининг 44-моддасига асосан йирик битим ҳисобланишини, тарафлар ўртасида олди-сотди шартномаси имзоланган давр 2020 йил 1 январь ҳолатига жавобгар мол-мулки қиймати 2 926 987 000 сўм, яъни харид қилинган мулкнинг қиймати жавобгар мол-мулкининг 40,5% ни ташкил қилганлиги, шартнома имзоланган даврда жамиятнинг ягона иштирокчиси бўлган С.Азимовнинг шартномани имзолаш бўйича розилиги олинмаганлигини, шу сабабли шартнома ФКнинг 126-моддасига кўра ҳақиқий эмас деб ҳисобланишини, даъвогарнинг шартномани имзолашдаги чеклов мавжудлигини билмаганлиги ҳақидаги важи асоссиз эканлигини, чунки даъвогар ўзининг тушунтиришларида жамият раҳбари 2-3 ой сўраб суриштириб, жавобгар жамият ҳақидаги маълумотларни аниқлаб, кафолат учун жамиятнинг бинолари мавжудлигини билгандан сўнг шартнома тузганлигини маълум қилганлигини, шунингдек, даъвогар томонидан аслида ускуналар етказиб берилмаганлигини, даъвогарнинг балансида ҳам бўлмаганлигини, ушбу ускуналар олдиндан жавобгарнинг мулки бўлганлиги ва Миллий банк билан тузилган кредит шартномасига асосан гаровга қўйилганлигини, 2020 йил 11 мартдаги 1-20-сонли ускуналарни олди-сотди шартномаси ва ушбу шартномага асосан расмийлаштирилган ҳисоб-фактура жамиятнинг бухгалтерия ҳужжатларида ва солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаганлигини, ускуналарнинг сертификати ҳам мавжуд эмаслигини, маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисида тарафлар томонидан электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирилмаганлигини, ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартнома жавобгарнинг собиқ раҳбари С.Саидазизов ва даъвогар раҳбари А.Жамоловларнинг ёмон ниятдаги келишиш натижасида тузилганлигини, шу сабабли бу ҳужжатларни ҳақиқатга мос келишига шубҳа бўлганлиги сабабли, шартнома юзасидан жавобгар вакилларининг важларини текшириб кўриш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига хабар берилганлигини баён қилиб, кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантириб, протестни эса қисман қаноатлантириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 11 мартдаги 1-20-сонли олди-сотди шартномасига асосан жавобгарга 1 185 000 000 сўмлик маргарин цехи ишлаб чиқариш ускуналари берилганлигини, бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги, қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли судга мурожаат қилинганлигини, жавобгар томонидан шартнома ҳақиқий эмас деган важлар келтирилганлигини, ўтказилган экспертиза хулосасига кўра шартнома дастлаб чиқарилганлигини, кейин муҳр ва имзо қўйилганлиги тасдиқлаганлигини, биринчи инстанция судида жавобгар қарши даъво ариза билан мурожаат қилиб, 1-20-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлигини, суд томонидан ушбу қарши даъво талаби қаноатлантирилганлигини, унга асос қилиб таъсисчилар розилиги олинмаганлик ҳолати кўрсатилганлигини, даъвогар таъсисчилар розилиги олиниши кераклигини билмаганлигини, ФК талабларига кўра бу ҳолатни олдиндан билган бўлиши ва билганлигини исботлаб бериши кераклигини, шу кунга қадар қарздорликни ундира олмаётганлигини, бунга сабаб қарши даъво ариза қаноатлантирилганлигини, шунингдек, жавобгар вакилларининг сотилган ускуналар аслида жавобгарнинг мулки эканлиги ва банкдан олинган кредит бўйича гаровга қўйилган ускуналар эканлиги тўғрисидаги важлари асоссиз эканлигини, чунки 2016 йил 24 сентябрдаги кредит шартномаси бўйича гаровга куйилган мулкларни баҳолаш далолатномасида кўрсатилган ускуналарнинг маркалари даъвогар томонидан етказиб берилган ускуналар маркаларидан фарқ қилишини, шунингдек “Total Estimate” МЧЖнинг баҳолаш ҳисоботида кўрсатилган ускуналарнинг маркалари ҳамда баҳолаш ҳисоботига илова қилинган ускуналарнинг фотосуратлари ҳам даъвогар томонидан етказиб берилган ускуналардан кескин фарқ қилишини, баҳолаш ҳисоботида кўрсатилган “гофракартон ишлаб чиқариш ускуналари” умуман мавжуд эмаслиги уз тасдиғини топганлигини, жавобгар тақдим этган ҳужжатларда “вататор ТВФ 1” ускунаси 2 комплектда гаровга тақдим этилганлиги кўрсатилган бўлса-да, мазкур ускуна даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда (шартнома, юк хати, ҳисобварақ-фактура) кўрсатилган билан айнан бир хил эканлиги маълум бўлганлигини, плунжерли насос, совутиш тизими, музлатиш камераси ҳамда бошқа ускуналар ҳам ускуна даъвогар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилгани билан айнан бир хил эканлигини, уларнинг серия рақами маркалари ҳам 2020 йил 11 март кунида тузилган шартномада кўрсатилган ускуналар эканлигини, жавобгар вакиллари томонидан тақдим этилган баҳолаш ҳисоботида кўрсатилган фотосуратлар бошқа ускуналарники эканлиги маълум бўлганлигини баён қилиб, кассация шикояти ва протестни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан, жавогарнинг кассация шикоятини қисман, протестни тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 11 мартдаги ускуналарни бўлиб-бўлиб сотиш бўйича 1-20-сонли олди-сотди шартномасига асосан даъвогар жами 1 185 000 000 сўмлик маргарин ишлаб чиқариш линияси (ускуналари), шундан 1 та 598 000 000 сўмлик ТВФ-1.3/1.6, Масло образователь-вататор, ишлаб чиқариш санаси 2013 йил (Киев шахри), 1 та 92 000 000 сўмлик НПВ-2.2, Плунжерный насос ишлаб чиқариш санаси 2013 йил (Киев шахри), 1 та 230 000 000 сўмлик Охладительный оборудования, в комплекте Chiller BF-30PG-014, серия рақами 691.261.77-8, ишлаб чиқариш санаси 2014 йил (Хитой), 2 та 92 000 000 сўмлик (донаси 46 000 000 сўм) Ванна длительной пастеризация (ВДП) мстительность 1 500 кг, 1 та 52 000 000 сўмлик Ванна длительной пастеризация (ВДП) мстительность 1 800 кг ва 1 та 121 000 000 сўмлик Холодильная камерани етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, тарафлар томонидан расмийлаштирилиб, тасдиқланган 2020 йил 14 мартдаги 1-сонли ҳисоб-фактурага асосан жавобгарга 1 185 000 000 сўм қийматидаги ускуналари топширилган. Шартноманинг 2.1-бандида шартнома бўйича тўловлар товар топширилганидан сўнг 2022 йил 31 декабрга қадар бўлиб-бўлиб амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловни амалга ошириш бўйича шартнома шартлари бажарилмасдан тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгардан 1 185 000 000 сўм асосий қарз ва ушбу суммага ҳисобланган 592 500 000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Ўз навбатида, жавобгар судга тақдим қилган қарши даъво аризасига асосан тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 11 мартдаги 1-20-сонли олдисотди шартномасини ФКнинг 126 ва 123-моддаларига асосан ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома йирик битим ҳисобланиши ва ушбу шартномани имзолашда жавобгар жамият таъсисчиси бўлган С.Азимовнинг розилиги олинмаган деган асос билан қарши даъво аризани қаноатлантирган ҳолда тарафлар ўртасидаги шартномани ФКнинг 126-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топиш ва даъвогарнинг даъво талабларини рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 177-моддасига кўра ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд: 1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради; 2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди; 3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади; 4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди; 5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди; 6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан низони қонуний ҳал этишда аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламаган. Шунингдек, суд томонидан шартнома бўйича ўтказилган эксперт хулосаларига тегишли равишда ҳуқуқий баҳо бермасдан, шартномани сохталаштирилган ёки сохталаштирилмаганлиги ҳолатини ўрганмаган. Биринчи инстанция суди ИПК 200-моддасига асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартноманинг қонунийлигини ўрганиш ва жиноят аломатлари бор йўқлигини тергов-суриштирув йўли билан аниқлаш мақсадида хусусий ажрим чиқарган. Мазкур хусусий ажрим юзасидан Шайхонтохур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилиб, 2023 йил 6 мартдаги қарор билан даъвогар мансабдор шахсларининг ҳаракатларида ЖКнинг 228-моддаси 1 ва 3-қисмларида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги, бироқ, ЖКнинг 64-моддаси талабига кўра жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Апелляция инстанцияси суди, ўз қарорининг асослантирвчи қисмида даъвогарнинг биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган хусусий ажримидан норозилиги юзасидан берилган апелляция шикоятини муҳокама қилган. Бироқ, хусусий ажрим юзасидан қабул қилинган тергов органининг қарорини олмаган ва аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермаган. ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд қарори бекор қилиниши ва иш янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим. ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши лозим: - ишда иштирок этувчи шахслар томонидан баён этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш; - иш бўйича зарурат туғилса такрорий экспертиза тайинлаш ҳақидаги масалани ҳал этиш; - ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш; - ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиш; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Кассация шикояти қисман протест тўлиқ қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров