Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2310/5227 Дата решения 01.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BUXORO MEGA STROY COMPLEKT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ELEMENT-QURILISH" шўъба корхонаси
Source ID 1153034 Claim ID 3324634 PDF Hash 518b135e5c7207b8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФК нинг 666-моддаси ФК нинг 666 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 15 506 символов
4-1001-2310/5227-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья –А.Мамирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья-Б.Кеунимжаев Кассация инстанция судида маърузачи Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 1 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайиловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоев котиблигида, даъвогар “Buxoro Mega Story Complekt” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Шеров (2023 йил 4 июлдаги 11-сонли ишончнома асосида), вакили Ш.Вахобов (2023 йил 4 июлдаги 13-сонли ишончнома асосида) ҳамда Ф.Қобилов (2023 йил 4 июлдаги 12-сонли ишончнома асосида), жавобгар “Element Qurilish” шўъба корхонаси вакили Ж.Насриддинов (2023 йил 25 апрелдаги ишончнома ҳамда ордер асосида) иштирокида, “Buxoro Mega Story Complekt” масъулияти чекланган жамиятининг “Element Qurilish” шўъба корхонаси ҳисобидан 6 259 499 832 сўм асосий қарз, 625 949 983 сўм пеня ва суд харажатлари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича “Element Qurilish” шўъба корхонасининг Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 майдаги қарори устидан берган кассация шикояти ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Buxoro Mega Story Complekt” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Element Qurilish” шўъба корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 259 499 832 сўм асосий қарз ва 625 949 983 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Навоий тоғ-кон Металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ва “Жанубсаноатмонтаж” акциядорлик жамияти ишга жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 401 675 943 сўм асосий қарз ва 440 167 594 сўм пеня ундириш белгиланган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш бўйича қабул қилинган суд хужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция судлов ҳайъатининг қарорини бекор қилиш, даъво талабини тўлиқ рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан 2020 йил 15 июлдаги 5-СМ/2020-сонли шартнома имзоланганлигини, шартноманинг 2.1-бандига кўра даъвогар томонидан “Амударё-Зарафшон 3-чи ип (нитка) қурилиш-монтаж” ишларни бажариш мажбуриятини жавобар эса, юқорида қайд этилган шартномага асосан қабул қилиш мажбуриятини олганлиги, шартноманинг умумий қиймати 3.1-бандига кўра, қўшимча қиймат солиғи билан ҳисоблаганда жами 12 013 900 000 сўм миқдорида белгиланганлигини, даъвогар бир қисм ишларни бажарганлигини ва у ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлигини, бироқ, 4 401 675 942,70 сўмлик ишларни даъвогар бажармаганлигини, ушбу ишлар жавобгар томонидан бажарилиб, буюртмачига топширилганлигини, бироқ судлар томонидан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириб, хатога йўл қўйилганлигини, чунки мазкур ишларни “Жанубсаноатмонтаж” акциядорлик жамияти номидан қабул қилган Д.Нурниязов илгари даъвогар ташкилотда ишлаганлигини, ундан ташқари мазкур ишлар шартнома бўйича “Жанубсаноатмонтаж” акциядорлик жамиятига эмас, балки жавобгарга топшириши лозимлигини, бироқ судлар томонидан 2021 йил июл ойида расмийлаштирилган 4 401 675 943 сўмлик бажарилган ишлар айнан ким томонидан бажарилганлигини аниқлик киритмаганлигини, судлар 2021 йил сентябр ойида 3 786 058 099,80 сўмга солиштирма далолатнома имзоланганлигига ва ҳар иккала тараф ўзаро қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида имзо қўйилганлигига ҳуқуқий баҳо бермаганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни ва суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, 4 401 675 942,70 сўмлик ер ишлари ва турбани изаляция қилиш ишларни даъвогар бажарганлигини, буни тасдиқловчи барча далиллар биринчи ва апелляция инстанцияси судига тақдим этилганлигини, буюртмачи “Жанубсаноатмонтаж” акциядорлик жамиятининг ваколатли вакили Д.Нурниязов томонидан қабул қилиб олинганлигини, бажарилган ишларни тасдиқловчи гувоҳлар ва фото нусхалар мавжудлигини, ҳамда ушбу ишларни бажариш билан боғлиқ ижара шартномалари, битум (қорасақич) сотиб олинганлиги тўғрисида шартнома ва счёт-фактура мавжудлигини, ушбу ҳужжатлар ҳаммаси биринчи ва апелляция инстанцияси судида кўриб ҳуқуқий баҳо берилганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар “Навоий тоғ-кон Металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ва “Жанубсаноатмонтаж” акциядорлик жамияти вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятини ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда мажбурият қурилиш пудрат шартномасидан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатларида аниқланишича, даъвогар ва жавогар ўртасида 2020 йил 15 июлдаги 5-СМ/2020-сонли шартнома имзоланган. Мазкур шартномага асосан “Амударё-Зарафшон 3-чи ип (нитка) қурилишмонтаж” ишларни бажариш мажбуриятини жавобар эса, юқорида қайд этилган шартномага асосан қабул қилиш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 3.1-бандига кўра, қўшимча қиймат солиғи билан ҳисоблаганда жами 12 013 900 000 сўм миқдорида белгиланган. Даъвогар томонидан шартомада олиган мажбуриятларни бажариш мақсадида 2020 йил 31 июлда 1-сонли ҳисобварақ-фактура билан 732 04 615 сўмлик, 2020 йил 30 октябрдаги 2-сонли ҳисобварақ-фактура билан 787 526 253 сўмлик, 2021 йил 31 июлдаги 16-сонли ҳисобварақ-фактура 89 159 556 сўм, 2021 йил 31 январдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура 1 815 489 611,85 сўмлик бажарилган ишлар жавобгарга топширилган. Бироқ, даъвогар тарафдан 4 401 675 943 сўмлик бажарилган ишлар тўғрисидаги 2021 йил 31 июлдаги 13-сонли ҳисоб фактура жавобгар томонидан қабул қилинмасдан рад этилган. Жавобгар даъвогар томонидан бажарилган 2020 йил 31 июлда 1-сонли ҳисобварақ-фактура билан 732 04 615 сўмлик, 2020 йил 30 октябрдаги 2-сонли ҳисобварақ-фактура билан 787 526 253 сўмлик, 2021 йил 31 июлдаги 16-сонли ҳисобварақ-фактура 89 159 556 сўмлик, 2021 йил 31 январдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура 1 815 489 611,85 сўмлик ишларни тан олган ва эътироз билдирмаган. Бироқ, даъвогар томонидан бажарилган 4 401 675 943 сўмлик ишлар жавобгар томонидан тан олинмаган. Бироқ, иш ҳужжатларида шартномада кўрсатилган объектдаги мажбурият бўйича 2021 йил июль ойидаги бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома бош пудратчи сифатида “Навоий тоғ-кон Металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ва субпудратчи “Жанубсаноатмонтаж” акциядорлик жамияти ваколатли ходимлари Х.Холиқов, Д.Нурниязов, Ф.Назаров, К.Шириновлар томонидан қабул қилиб олинган. Шунингдек, даъвогар томонидан “Амударё-Зарафшон 3-чи ип (нитка) қурилиш-монтаж” ишларни хусусан ер ишлари ва битум билан қувурларни изалация қилинганлик ҳолати ишдаги машина механизимлари ижара шартномаси, битум сотиб олинганлиги тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура ҳамда ишчи хизматчиларни ойлик иш ҳақлари тўланганлик тўғрисида ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФК нинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилишишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 680-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ пудратчидан қурилиш пудрати шартномаси бўйича бажарилган ишлар натижаси ёки, агар шартномада назарда тутилган бўлса, ишларнинг бажарилган босқичи топширишга тайёр эканлиги тўғрисида хабар олган буюртмачи дарҳол уни қабул қилиб олишга киришиши шарт. Ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 9-бандида ҳам тушунтириш берилган. ИПК 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Биринчи инстанция суди ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан низоли объектда ишлари бажарилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далиллар тақдим этилганлигини, ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва гувоҳларни кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъвони қисман қаноатлантириб, 4 401 675 943 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида тўғри хулосага келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги қисмини муҳокама қилиб, 625 949 983 сўм пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар ҳисобига 440 167 594 сўм пеня ундирган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик учун фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 163-сонли қарорининг 2-бандида судларга шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши; Судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатлари ҳисобга олиниши кераклиги; Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги бўйича тушунтириш берилган. Шу сабабли биринчи инстанция суди даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талаби асосли бўлса-да, ундириши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги, қарздорнинг молиявий аҳволини ниобатга олиб 440 167 594 сўмга қаноатлантириш тўғрисида тўғри хулосага келган. Бинобарин, судлов ҳайъати қуйи судлар томонидан қарор қабул қилишда қонун талаблари бузилмаганлиги сабабли жавобгарнинг кассация шикоятидаги важларини асоссиз деб топади. Шунингдек, ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Шу сабабли судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари қуйи суднинг қарорларини бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли унга қўшилмайди. 6 ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим ва қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда тўланган суд харажати жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: “Element Qurilish” шўъба корхонасининг берилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р.Хайдаров