Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2301/79 Дата решения 01.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Қўлдош Бўрон" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Buxoromaxsusssuvpudrat" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1140214 Claim ID 3514445 PDF Hash 01bbdb9ee3187bb3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФК нинг 666-моддаси ФК нинг 666 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 113 символов
4-2001-2301/79-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – А.Сафаров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – М.Қодирова Кассация инстанция судида маърузачи – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 1 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайиловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоев котиблигида, жавобгар “Buxoromaxsussuvpudrat” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Б.Тўхтаев, вакили Ф.Тошев (2022 йил 1 февралдаги 1-сонли ишончнома асосида), иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Qo’ldosh Bo’ron” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Buxoromaxsussuvpudrat” масъулияти чекланган жамиятидан 478 823 315 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 июндаги қарорига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “Qo’ldosh Bo’ron” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган кассация шикояти асосида ишни Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Qo’ldosh Bo’ron” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Buxoromaxsussuvpudrat” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 478 823 315 сўмлик бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этилган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Палата даъвогар манфаатида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанция суди қароридан норози бўлиб кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда даъвогар томонидан ўзига тегишли махсус техникалар ёрдамида Бухоро туманидаги Логистика марказида тупроқ ишларини бажарганлиги ҳолати иш ҳужжатларида ўз тасдиғини топганлиги, суд бу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермаганлиги билдирилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвогарнинг кассация шикоятига эътироз билдириб, пуллари ғазнадан ўтказиб тўлаб берилганлигини, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда даъвогар вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузачи судьянинг маърузасини тинглаб, тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, даъвогарнинг кассация шикоятини ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларида аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 июлда пудрат шартномаси тузилган. Пудрат шартномасига кўра субпудратчи (даъвогар) ўз зиммасига бош пудратчи (жавобгар)нинг топшириғига кўра тасдиқланган ишчи смета ҳужжатлари асосида Бухоро вилояти Бухоро туманидаги Логистика марказида тупроқ ишларини бажариш объектида тупроқ ишларини амалга оширишни, бош пудратчи (жавобгар) бажарилган ишларни буюртмачи томонидан қабул қилиниб, тўлов амалга оширилгандан сўнг унга ҳақ тўлашни ўз зиммасига олган. Шартноманинг 2-бандига кўра, бош пудратчи томонидан шартнома асосида бажариладиган ишларнинг жами баҳоси амалдаги нархларда 650 000 000 сўм ҚҚС билан белгиланган бўлиб, у якуний баҳо ҳисобланади. Даъвогар томонидан шартнома асосида 2021 йил июль -ноябрь ойларида объектда тупроқ ишлар бажарилиб, 2021 йил ноябрь ойида бир томонлама 5-шакл далолатномаси ва 478 823 316 сўмлик бажарилган ишлар далолатномаси тузилган. Даъвогар 2022 йил 12 декабрда жавобгарга 17-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, талабномага далолатномаларни илова қилиб, юборилган далолатномаларни қабул қилиб тасдиқлашни ва тўловларни амалга оширишни сўраган. Жавобгар 2022 йил 15 декабрда 01/65-сонли хат орқали даъвогарга ҳеч қандай шартнома тузилмаганлигини билдириб, даъвогарнинг талабномасини рад этган. Шу боис даъвогар манфаатида палата даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда мажбурият қурилиш пудрат шартномасидан келиб чиққан. ФК нинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилишишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Мазкур модданинг тўртинчи қисмига кўра, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (субпудратчи) томонидан бажарилган тупроқ ишлари жавобгар ( бош пудратчи)га топширилмаган. Ваҳоланки, пудрат шартномаси 5.1-бандининг “Д” кичик бандига кўра, пудратчи бажарилган ишлар бўйича ҳужжатларни Ф-5 ва амалдаги нормативлар асосида расмийлаштириши ва тўлов учун бош пудратчи билан буюртмачига топшириши, шартноманинг 5.2- банди “Г” кичик бандига кўра, бош пудратчи ҳар ойда пудратчи томонидан бажарилган ишнинг ҳажми ва сифатини буюртмачи вакили қабул қилгандан сўнг Ф-5 асосида тўловга қабул қилиши, “Ж” бандига кўра, ушбу объект бўйича иш тугатилгандан кейин кўп томонлама комиссия тузилиб, объект қабул қилиб олиниши, бажарилган иш учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Даъвогар томонидан қурилиш объектида тупроқ ишлари бажарганлигини билдириб ўтган бўлса-да, объектда ишлаган машина-механизмлар, уларга тарқатилган ёқилғи, ташилган тупроқ ҳажми, тупроқ ташиш масофаси бўйича маълумотлар, транспорт воситаларига берилган юк хати ва йўл варақаси ҳар ойда бажарилган ишлар ҳажми ва буюртмачи вакилиги топширилганлигига доир тупроқни қазиб олиш учун расмийлаштирилган ҳужжатлар, судга тақдим этилмаган. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Апелляция инстанцияси суди томонидан мазкур низоли ҳолат юзасидан назорат ўлчови ўтказиш учун Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати ИК ДУК га суд ажрими юборилган. Бироқ, мутахассис томонидан судга берилган маълумотномада даъвогар томонидан бир томонлама тузилган далолатномалар бош пудратчи томонидан тасдиқланмаганлиги сабабли қанча миқдорда тупроқ ишлари бажарилганлигини бир томонлама тузилган бажарилган ишлар далолатномасига мувофиқлигини аниқлаш имкони бўлмаганлиги, жавобгар томонидан 1 064 809 537 сўмлик тупроқ ишлари бажарилганлиги маълум қилинган. Шунингдек, даъвогар томонидан низоли объектда жами 478.823.315 сўмлик тупроқ ишларини бажарганлигини тасдиқловчи бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари судга тақдим этилмаган. Биринчи инстанция суди ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан низоли объектда тупроқ ишлари бажарилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлигини, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 478 823 315 сўмлик бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Шу сабабли судлов ҳайъати қуйи судлар томонидан қарор қабул қилишда қонун талаблари бузилмаганлиги сабабли даъвогарнинг кассация шикоятидаги важларини асоссиз деб топади. Шунингдек, ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Шу сабабли судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари қуйи суднинг қарорларини бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли унга қўшилмайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри 5 қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилган, шу сабабли уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда тўланган суд харажати жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг “Qo’ldosh Bo’ron” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р.Хайдаров